Фридрих Дюрренматт. Ит (ҳикоя)

Бу шаҳарга келган дастлабки кунимдаёқ Библиядан баланд овозда қироат қилиб турган абгор қиёфадаги киши ва унинг атрофида тўпланган кичик бир тўда эътиборимни тортди. Унинг оёқлари ёнида ётган итни – жуда хунук ва мумдай қоп-қора, тердан юнглари намиқиб ва силлиқланиб турган давоми…

Кнут Ҳамсун. Қазо (ҳикоя)

1861 йил эсдалиги Гланлар оиласи бедарак кетган лейтенант Томас Глан хусусида рўзномаларда кўп эълон бериб, сўраб-суриштиришларига қарамай, ундан бирон-бир хабар бўлмади; у қазо қилгани, ҳатто қандай аҳволда ўлганидан ҳам мен яхшигина воқиф эдим. Очиғи, оиласидагиларнинг беҳуда бир қатъийлик билан уни давоми…

Кэтрин Мэнсфилд. Бир пиёла чой (ҳикоя)

Роземари Фелл унчалик гўзал аёл эмас. Ишқилиб уни гўзал дейиш қийин. Ё, «чиройликкина», деб атасакмикан? Ҳа, ҳа, агар Роземарининг фазилатларини синчиклаб кузатсак… Назаримда, синчиклаб кузатиш ҳам унчалик шарт эмас-ов…Роземари ёш, истараси иссиқ, замонанинг энг сўнгги урфида дид билан кийинадиган, китобхонликка давоми…

Ясунари Кавабата. Хол ҳақида қўшиқ (ҳикоя)

Ўтган куни кечаси хол ҳақида ғалати туш кўрибман. Сиз қайси холни назарда тутаётганимни сезган бўлсангиз керак. Ҳа, худди ўша, сиздан доимо таъна-ю дашномлар эшитадиган холим бору, ўшани айтаяпман. У менинг ўнг елкамда, аниқроғи, гарданимда эди.– Катталигини қара, майиздак келади-я! Ҳадеб давоми…

Сомерсет Моэм. Ижод алангаси (ҳикоя)

Миссис Форестернинг “Ахиллес ҳайкали” номли илк детектив асари чоп этилганда у 57 ёшни қоралаган, бир қатор асарлари билан кўзга кўриниб қолганди. Авваллари унинг ўзига хос истеъдоди ўқувчилар назарига тушмаган, бу эса унинг китоблари сотилмаслиги сабабли эди. Лекин танқидчилар Форестернинг янги давоми…

Орхан Памук. Мактаб аламлари ва завқлари

Мактабда илк ўзлаштирган нарсам баъзиларининг аҳмоқлиги, иккинчи ўзлаштирган нарсам эса баъзиларининг янада аҳмоқроқлиги бўлди. Худди дин, ирқ, жинс, синф, бойлик (ва шу қаторда энг охирида қўшимча қилинган) маданият фарқлари каби, ҳаётдаги бу асосий ва аниқ кўрсатувчи фарқни ­фарқламагандай ишлашни комиллик, давоми…

Хорхе Луис Борхес. Педро Сальвадорес (ҳикоя)

Мен тарихимизнинг энг ғалати ва энг қайғули манзараларидан бирини (чамаси биринчилар қатори) ҳикоя қилиб бермоқчиман. Буни имкон қадар ҳикояга аралашмасдан, чиройли тўлдиришлар ва хатарли тахминларсиз амалга ошириш маъқул деб ўйлайман.Иштирок этувчилар уч киши: эркак, аёл ва ҳар жойда ҳозиру-нозир мустабид давоми…

Афандихон Ахтарий (1870-1946)

Афандихон Ахтарий — аср бошидаёқ шеърлари анъанавий руҳдан миллий руҳга юз бурган шоирлардан. Чунки миллат “зиндони зиллат ичра” маҳбус, истибдоду жаҳолат исканжасида тутқун эди. Бундай чоғда Ахтарий “хизмати миллий”да бўлган ҳар қандай зотни “миллатни хушрўси” деб мадҳ этди. Миллат ғамини давоми…

Шариф Юсупов. Буни умр дерлар… (2002)

1969 йил 28 мартда синглиси Муқаддамхонга йўллаган бошқа бир мактубидан Сайид Исломбек ўз даврининг етук сиёсатдони, мустамлакачиликнинг шафқатсиз душмани, ҳар қандай қудратли мамлакатнинг бошқа бир мамлакатга нисбатан зўравонлик ўтказишига тоқати йўқлигини кўрсатувчи шахс эканини кўриш мумкин: «1921 йилгача, – деб давоми…

Фарҳод Мусажонов. Ҳавойи (2002)

Ёшлигимда анча шўх бўлганим туфайли ҳар хил кўчаларга кириб чиққанман. Ўрганган кўнгил ўртанса қўймас, деганларидек ҳали ҳам эски касалим қўзғаб туради. Малакали мутахассис бўлганим учун «ов»га чиқишдан олдин пухта тайёргарлик кўраман. Баъзи фирибгар ўғриваччалар шубҳа уйғотмаслик учун «иш»га пўрим кийиниб давоми…