Абдуқодир Ҳайитметов. «Яша Турон» (ҳикоя)

Онамиз раҳматлик бирон хонанда радиода меъёрига етказиб яхши бир қўшиқ айтса ёки бирон раққоса саҳнада қойилмақом қилиб ракс тушса, ундан таъсирланиб, бизга:— Дунёга келиб, шуларнинг ҳам дилида бирон армони бормикан-а! — деб қўяр эдилар.У кишининг назарида бундай одамлар Худо берган, давоми…

Абдусаттор Ҳотамов. Тўёна (ҳикоя)

Одилжон қиз узатадиган бўлди. Куёв кенг елкали, қорақош йигит экан. У куёвни уйига таклиф қилди, танишди. Меҳмонхонанинг тўрига чиройли стол ясатилиб, бўлажак қайнота ва куёв суҳбат қуришди.Одилжон йигитнинг уйидагилари, институтда сиртдан ўқиши, тузуккина жойда ишлашидан хабар топди. Оғир-вазмин, бироз тортинчоқ давоми…

Тўлқин Эшбек. Остонақул буванинг дафтари (ҳикоя)

Ҳаммаси Таиса деган аёлнинг «ёз-ёз»идан бошланди. Биринчи қаватдаги Остонақул буванинг «бойликлари» орасидан сичқонлар чиқаётган эмиш. Ҳатто тўққизинчи қаватдагиларнинг ҳам тинчини бузаётганмиш…— Ишонмасайиз, уйимга чиқингиз, бир кўрингиз, — деди аёл кўкиш кўзларини жавдиратганча. — Тун бўйи «чий-чий»идан жоним ҳиқилдоғимга келадир. Санэпидстанцияга давоми…

Нормурод Норқобилов. Етим қолган гуллар (ҳикоя)

Қайноқ гармсел ҳар қутурганда, шаҳарча қуюқ тўзон ичида қолади.У бийдек даштнинг қоқ киндигида бўй ростлаган бу шаҳарчани ер юзидан супуриб ташламоққа аҳд қилгандек, тўлғониб, юлқиниб қуюн уюриб эсади. Сўнг шиддати андак сусайгандек бўлади-да, тағин янгидан куч олиб, кўп қаватли қизғиш давоми…

Нурмамат Алмуродов. Одамнинг хўрози (ҳажвия)

Бугун Равшан ака Ҳазратқуловнинг ширкатлар уюшмасига раис этиб тайинланганига роппа-роса икки ҳафта бўлади. Бировни таниса, бировни ҳали яхши танимайди. Ишни нимадан бошлашни билмай хонасида хаёл суриб ўтирибди. Ногаҳон телефон жиринглаб қолди. Гўшакни олиб, ўнг қулоғига тутди.— Алло, яхшимисиз. Мен вилоят давоми…

Нурмамат Алмуродов. Калта иштон (ҳажвия)

Якшанба куни Тожибой билан Қирмизигул ўзларининг “Нексия”сида Чуқурсой кўлига отланишди. Улар бу кунни узоқ кутишган эди. Айниқса, Қирмизигул эри чўмилишдан гап очди дегунча, юрагида шубҳа-гумонга ўхшаш туйғу ғимирлаб, ўзини қўйгани жой тополмас эди. Энди барига нуқта қўяди. Қани кўрсин-чи, эрининг давоми…

Эркин Усмон. “Бермуд учбурчаги” (ҳажвия)

Корхонага янги ишга тайинландиму, ўзим учун биринчи кашф қилган нарсам, бошлиғимизнинг хонасини орқаваротдан «Бермуд учбурчаги» дейишларини билиб олганим бўлди.Нима учун у ерга кемалару самолётларни ютиб юборадиган жойнинг номини қўйишганини анчагача тушунолмай юрдим. Чет элдан, хизмат сафаридан қайтган куним ҳаммаси маълум давоми…

Тилаволди Жўраев. Дераза ортида (ҳикоя)

“Хайрият, аканг бор, болам…” Онанинг видолашув сўнгсўзидан. У ўз жойида, чоққина хонасининг деразаси олдида ташқарига боққанча ўтирибди. Миқ этмайди. Миқ этиш қаёқда, тишсизликдан қапишган лабларини қимирлатишга мажоли йўқ. Тишлар кетгач, чўзинчоқ жағи бурнига яқинлашиб қолган. Бужмайган юзини на тўртбурчак, на давоми…

Артур Кларк. Гумроҳлик (ҳикоя)

I — Бу жуда даҳшатли-ку, — деди Бош Аллома. — Наҳотки биз ҳеч нима қилолмасак?— Чораси бор, Олий билимдон ҳазратлари, аммо бу сайёра жуда олисда жойлашганлиги учун ечими ўта мураккабдир. Беш юз ёруғлик йилига тенг масофада бўлганлиги боис мулоқот ўрнатиш давоми…

Габриеле Келлер (1937)

Фолклоршунос олима, моҳир сураткаш, этнограф, ҳикоянавис ва шоира Габриеле Келлер хоним (Gabriele Keller) 1937 йил 10 апрелда Германиянинг Фрайбург шаҳрида таваллуд топган. Унинг “Етти тош”(1987), “Бир бор экан…”(1996), “Самарқанд эртаклари”(2001), “Ўзбекистонда аёллар маданияти”(2002), “Мактабда эртакни ўрганиш”(2002), “Эртаклар ватани — Ўзбекистон”(1999) давоми…