Сафар Кокилов. Японча ташхис (ҳажвия)

Ўзининг мақтанишича имтиҳонларни “пул билан тўғирлаб”, бир амаллаб ўқишни битириб келган Танаев бизга яқинда болалар шифокори бўлиб ишга келди. Бугун биринчи бор ҳамшираси билан чақириқ бўйича бемор болани кўриш учун уйига боришди. Кечадан бери безовталаниб турган уч ойлик чақалоқни қўрқа-писа давоми…

Сафар Кокилов. Текширувчилар келармиш (ҳажвия)

Ҳурматли ўртоқлар! Хў-ўшш… Бугун навбатдан ташқари чақирилган йиғилишимиздан мақсад – эртага текширувчилар келармиш… Þқоридан… Ишимизни миридан сиригача текширар экан. Ўзингиз биласиз, ўртоқлар, ҳозир замон чатоқ. Сал хато қилдингми, тамом… Қулоғингни ушлаб кетишинг ҳеч гапмас. Аяб ўтириш йўқ. Ҳа, ҳа. Аяшмайди… давоми…

Сафар Кокилов. Йўқолган кўричак (ҳажвия)

Эрталаб. Врачлар хонаси. Катта ойна қаршисида ўз аксига қараб патила сочини тараётган, кўзлари киртайган, соқоли ўсган юзлари сўлғин, бурни сўррайган, қотма жарроҳ Қорабоев навбатчиликни топширяпти. Аллақачон оқ халати ва қалпоғини кийиб, диванда оёқларини чалиштириб, бир қўлини диван орқасига ошириб, ястаниб давоми…

Сафар Кокилов. Така бўлсин сут берсин (ҳажвия)

Эрталаб. Хўжалик бекаси дамлаб келган аччиқ кўк чойдан хўриллатиб ичиб ўтирган пакана гирдигум тез ёрдам бўлим бошлиғи “беш минутлик” йиғилишга тўпланган ходимларга бир-бир назар ташларкан, юзига жиддий тус бериб, овозини йўғонлатиб деди:– Аҳолидан шикоят тушаяпти. Бир марталик шприц ва ишлатилган давоми…

Сафар Кокилов. Даққиев дакки еди (ҳажвия)

Қўшни туманга пойтахтдан бир гуруҳ машҳур шоирлар келишган. Туманнинг бир неча маданият уйларида мухлислар билан бўлган учрашувлар, шеърхонликлардан сўнг мезбонлар меҳмонлар шарафига соя-салқин боғдаги катта ҳовуз бўйига дастурхон ёзишди. Бу ерга меҳмонлар билан бирга шу ҳудудда яшаб, ижод қилаётган кекса давоми…

Сафар Кокилов. Бу яна ўзимман (ҳажвия)

Анчадан бери ўйлаб юрган ҳажвиямни ўтган куни бир ўтиришда ёзиб ташладим. Бу бир ташмачи тўғрисида эди. У одам ҳар куни эшагининг хуржунига 100 литрлик елим идишларда солярка ортиб, қўшни республикага ўғринча йўллар билан ўтказиб сотиб юрарди…Ҳажвия роса кулгили чиқди. Айниқса, давоми…

Сафар Кокилов. Шифокор маслаҳати (ҳажвия)

Ассалому алайкум, қимматли мижозлар!Ўзингиз биласиз, ҳар бир фаслда ўзига хос касалликлар кўпаяди. Масалан, совуқ ойларида грипп касаллиги, ёз ойларида эса ич оғриғи. Лекин шундай касалликлар борки, ҳамма фаслларда учраб туради. Шу ўринда мен сизларга инсоният пайдо бўлгандан бери борлиги билан давоми…

Сафар Кокилов. Хатар бартараф қилинди (ҳажвия)

Эрталаб тўсатдан ҳамма ўқитувчилар энди дарсга кирган маҳал мактаб ҳовлисига туман таълим бўлимидан тўрт кишидан иборат текширувчи-тафтишчилар кириб келишди. Ҳеч ким ҳеч қаерга қочолмай қолди. Директор ҳам энди «Мен халқ таълими бўлимига кетдим» деб қўшни қишлоқдаги дугонасиникига келин кўрарга кетаётган давоми…

Сафар Кокилов. Айб дўстимнинг дўстида… (ҳажвия)

Ҳар кунги одатимни канда қилмай, газета сотадиган киоскадан янги газета олиб варақладим. Не кўз билан кўрайки, тўртинчи бетда бир ёзувчи ошнам тўғрисида ярим бетлик мақола чиқиб турибди-да. Киоскадан узоқлашмай, газетани ютоқиб ўқишга тушдим. Оббо, дўстим-эй! Қойил, қойил! Молодец! Газетада унинг давоми…

Сафар Кокилов. Рўмолча (ҳажвия)

Жарроҳлик бўлимининг бошлиғи жарроҳ Эшонқуловнинг икки одати бор. Ўмон деб бўлмайди, чунки эгаси шунга кўникиб қолган ва шусиз яшай олмайди. Лекин шуларсиз уни ҳар қанча таърифлаган билан ҳеч ким танимайди ва билмайди ҳам. Хуллас биринчиси, у кеча-кундуз ажралмайдиган, кийинаётганда ҳам, давоми…


Мақолалар мундарижаси