Сафар Кокилов. Икки одам — икки олам (ҳажвия)

Китобим чиқди. Бир донасини «Муаллифдан» деб ёзиб, унга тақдим этдим. Унинг кўзлари порлаб кетди. Мени қучоқлаб олди. Қўлларимни узоқ қисиб турди.
— Табриклайман. Табриклайман. Жуда хурсандман. Ижодингизга барака… – дерди ҳаяжонланиб. Китобни варақлади.
— Ўҳ-ҳў. Зўр, зўр. Жилдини қаранг-а. Қандай чиройли. Расмлари ҳам тиниқ чиқибди. Варақлари оппоқ қоғоздан экан. Ҳе, яшанг. Кам бўманг. Ғайрат қилинг. Буни шу бугуноқ ўқиб чиқаман. раҳмат…
Унинг мақтовларидан қанот чиқариб учдим. Ўзимда йўқ хурсанд бўлиб, бунинг кабинетига кирдим. Аллакимга идора ҳужжатларининг ксеронусхасини сотиб, нархига тортшииб турган экан. Китобимнинг бир донасини бунга ҳам «Муаллифдан» деб ёзиб, узатдим. Бунинг кўзлари ҳам чақнаб кетди. Бир менга, бир китобга тикиларкан, қовоқ-тумшуғи осилди. Кўзойнагини тақиб, китобни варақлади:
— Ихм. Брашурангиз неча пулга чиқди?
Айгдим. Бу лабини буриб қўйди.
— Ўҳ-ҳў. Роса қиммат-ку? Энди буни қандай сотасиз?
— Ўртоклар ёрдам беришади…
— Анча фойда қилсангиз керак. Бой бўлиб қоласиз.
— Тўғриси, мени маънавий томони кўпроқ қизиқтиради.
– Ҳе-е, гапда, – бу китоб варақлашда давом этди: – Жилти унча яхши чиқмабди-я. Расмлари ҳам хира. Қоғози учинчи сортми дейман… Йе. Манови ерда битта вергул қолиб кетибдими. Ана. Бу нотўғри…
У ноёб нарса топиб олгандан бирдан хурсанд бўлиб, қўлини бигиз қилганича, маънодир таъкидлади:
– Бу но-тўғ-ри-и. Хато!
Сўнг беўхшов тиржайди:
— Бўпга. Ташлаб кетинг. Текшириб қўяман. Танқидий фикрлар биддириб ёзсам хафа бўмайсиз-да. Хих-хих-хи-хи-хи…
— Бемалол. Сшдай одамнинг фикри бизга қадрли.
Бунинг олдидан қанотига ўқ теккан қушдай бўлиб чиқдим. Униси оддий тил-адабиёт ўқитувчиси, буниси эса туман газетасининг мухбири эди.