Сафар Кокилов. Оламшумул янгилик (ҳажвия)

— Мамат бригадир уйига бир прицеп хашак туширибди…
— Қўйинг. Бу майда-чуйда гап.
— Сулаймон қоровул жамоа боғининг олмаларини ўзимники деб ҳар бозор чиқариб сотади.
— Буям майда-чуйда.
— Раимов-чи? Мудир бўлгандан бери фермадаги сара ҳўкизларни сотиб еб, ўрнига жайдарилардан тўлдирибди. Бу энди аниқ факт.
— Ҳе-е, нима қиламиз ўзимизни шармаида қилиб. Ишқилиб жойини тўлдирибди-ку. Майда- чуйда. Сиз менга шунақа гап айтинг-ки, оламшумул бўлсин.
— Жамоамизда ҳеч ким ишга қизиқмай қолди. Ҳамма ўзининг томорқасида…
— Уф-ф, жуда инжиқ экансиз-да. Шуям гап бўлди-ю. Нима, ойлик, маош бўлмагач, одамлар очидан ўлсинми, томорқасига ишлайди-да. Бунинг нимаси янгилик? Ҳаммага маълум гап-ку.
— Тракторчилар, ҳайдовчилар-чи? Жамоанинг машинаси ва тракторида «левак» ишлашади. Қанча бензин, солярка…
— Ҳа, энди, «запчаст»ни ўз чўнтагидан сотиб олгач, фойдаланади-да. Қўйинг, майда-чуйда гапларга парво қилманг, дедим-ку.
— Ҳе-е, сиз ҳам қўйинг-э. Мухбирман дейсиз, факт керак дейсиз. Айтганларимнинг барини майда-чуйда дейсиз. Тушунмай қолдим. Нима ҳам деймиз, биз ўзи майда одаммиз, билганимиз ҳам шуда. Агар сизга каттароқ гаплар керак бўлса, ана, раис бовадан – каттамиздан сўрай қолинг. Қаердан топаман дейсизми? Ҳў, ана, хўжаликнинг меҳмонхонасида, дам олиб,
кун бўйи бильярд суради…
— Нима, нима? Бильярд? Йўғ-э? Раис бильярд ўйнайдими? Зўр-ку. Э, сизни кэранг-у, нега дарров шуни айтмадингиз? Ахир бу оламшумул янгилик-ку. Раис бильярл ўйнаса-ю, сиз сскин
гапирасизми? Ахир бу жамоа хўжалитада маданий-маърифий ва спорт ишлари беш дегани-ку. Эххе-е… тасаввур қилинг-а… Спорт майдонлари. Маданият уйи, футбол, шахматчилар клуби. Айни ҳозирги замон руҳида-я. Ана янгилиг-у, мана янгилик. Оламшумул янгилик. Вах-ха… Ҳе, яшаворинг, акам…