Сафар Кокилов. Репортаж (ҳажвия)

Мусиқа янграйди.
Тоғлар. Дала. Эшак минган бола. Қишлоқ. Ўртада қора тўн, телпак кийган басавлат, икки бети қип-қизил киши тилла тишларшш кўрсатиб турибди. Жиккакгина, қорачадан келган, сочи қирқилган, шим кийиб олган қиз унинг тумшуғи тагига микрофон тутиб турибди.
— Раис бова. Марҳамат қилиб маҳаллангизда амалга оширилаётган ишларингиз ҳақида телетомошабинларга гапириб берсангаз,
— Ихм. Хўп. Аввало, ассалому алайкум. Маҳалламизга келиб бизни хурсанд қилганингиз учун сизга катта раҳмат, синглим. Қолаверса, маҳалламиз туманда энг илғор, ибратли маҳалла хисобланади. Одамларимиз бир-бирига оғаини, иноқ яшашади. Ҳар хил тадбирлар, тўйлар ўтказиб турамиз. Қариялардан хабарлашиб турамиз. Хў-ўш, яна нима десам экан. Шуда-е…
— Раис бова, аҳолига маиший хизмат кўрсатиш қай аҳволда.
Шулар тўғрисида… Фақат қисқароқ…
— Хўп, хўп. Маҳаллада иккита дўкон бор. Супермаркет. Унда чет элда чиқадиган ҳамма нарса бор. Жинси дейсизми, шортик дейсизми. Банан, апелсинлар тиқилиб ётибди. Ичимлик тур-тури
билан бор. Ҳар хил сақич, шоколадлар. Яқинда ун ва шакар опкеламиз деб турибмиз.
— Сартарошхона борми? Чойхоначи? Барисини айтаверинг.
— Бор, бор. Чойхона ҳам бор. Билярдхона бор. Пивной бар, видео бар. Ҳаммаси бор.
— Яхши, яхши. Сизнинг маҳаллангизда ҳомийлар, саховатли кишилар ҳам борми?
— Бор, бор. Шу айтганларимизнинг барисига фермер Донаев Эшмуродбой ҳомийлик қилади. Унинг мол фермаси бор. Қассобхонаси бор. Яқинда колбаса цех қурмоқчи. Хў-ўш, яна нима десам экан. Энди синглим, мақгангандай бўлмайлик., Яхшиси халқдан сўранг, халқдан.
— Азиз телетомошабинлар. Кўриб турибсизки, маҳалла раиси жуда камтарин инсон. Бўпти. Юринг, Юз эшитгандан бир кўр деганлар. Маҳаллани айланиб кўрамиз. Бирон ибратли хонадонларга
ҳам кирсак. Турмушлари билан танишсак.
— Марҳамат. Юринг. Манови икки қаватли уйга кира қолайлик.
— Жуда яхши. Юринг, кирамиз. Ўх-хў, Нексияси бор экан. Яхши. Мана бу фаравонлик белгиси. Ана азиз тингловчилар, ишлаган минади-да. Бу кимнинг уйи?
—  Бу тадбиркор фермер Донаев Эшмуродбойники.
— Раис бова, энди маҳалла аҳли билан ҳам суҳбат қилсак. Фикрларини бир билсак деган эдим.
— Марҳамат. Мана танишинг. Маҳалламизнинг энг кекса отахонларидан.
— Отахон, ўзингизни таништирсангиз.
— Болам, мен Донаев Холматман. Ёшим 86 га кирди. Шу раиснинг соясида яшаб турибмиз. Умридан барака топсин. Биз ундан розимиз.
— Хола, сиз ҳам ўзингизни таништиринг.
— Боламжон, мени Донаева Мисқолмомо дейишади. Шу чолнинг гапларига юз парасан қўшиламан. Раис яхши йигит. Иссиқ-совуғимиздан хабарлашиб туради. Яқинда Ташкандан жимпир, калиш опкелди.
— Раис бова, маҳалладан моддий ёрдам олаётганлардан бир-иккитасини айтсангиз.
— Хўп, хўп. Масалан, Донаев Марқа, Донаева Мисқол, Донаев Олим, Донаева…
— Бўлади, бўлади. Сизларда кам таъминланган оилалар ҳам борми. Шулар ҳақида ҳам„.
— Кам таъминланган оилалардан Донаев Мурот, Донаева Мисқол, Донаев Олим ва бошқалар ёрдам олиб турибди. Бериб турибмиз борини…
— Катга раҳмат сизга, раис бова. Мана маҳаллангиз билан ҳам таншпиб чикдик. Айтгангизча бор экан. Махаллангиз ҳақиқатдан ибратли экан. Ҳамма сиздан рози экан. Маҳалла аҳли келгуси йил ҳам сизни раисликка сайлашса хато қилмайди деб ўйлайман. Сизга омад. Мана, азиз телетомошабин ўртоқлар, сизларга Донообод маҳалласи ва унинг фуқаролар йиғини раиси Донаев Эшмуроднинг иш фаолияти ҳақида олиб борган лавҳамиз ўз ниҳоясига етди. Эътиборларингиз учун раҳмат. Яна ойнаи жаҳон орқали учратшунча хайр. Вилоят телевиденияси учун махсус. Журналист Донаева. Тасвирчи Донаев.
Мусиқа янграйди. Яна тоғлар. Яна дала. Яна эшак минган бола. Яна қишлоқ. Ўртада яна ўша…