Қулман Очилов. Калит (ҳикоя)

— Тушлик тугай деб қолди-ку?! — деди эшикдан бош суққан Акбарали. — Ҳалиям ишлаб ўтирибсизми?Унинг одати шунақа — аввал, эшикни мушук тирнагандек, секин чертади. Сўнг жавобни кутиб ўтирмай, қия очиб, сийрак сочли бошини суқади. Тиржаяди. Бундан шолғомдек қип-қизил юзидаги қалин давоми…

Қулман Очилов. Элингнинг олқишини ол! (очерк)

«Санам момони биласизми?» деб сўрасам, афсус маъносида бош чайқайсиз. Ажабланадиган жойи йўқ. Бугун уни ўзи туғилиб ўсган гўша– Қашқадарё вилояти, Чироқчи туманидаги Кўкдала қишлоғида ҳам кўпчилик танимайди. XX асрнинг машҳур шоири Нозим Ҳикмат айтганидек, «қўшнисидан бошқа ҳеч ким танимайдиган» бир давоми…

Қулман Очилов. Шириндир зардолулари (ҳикоя)

 Рўзғорда Қосимнинг зиммасига муҳим миссия юкланган. Миссиянинг муаллифи ва раҳбари… Ким бўларди? Хотини-да. Якшанба куни нонуштадан кейин у қўлига «Тафаккур» журналининг янги сонини олиб, шиппагини меҳмонхонага қаратиб секин «шиппиллатаётган» эди, ошхона томондан ўз постида доим сергак ва ҳушёр аёлнинг:  -Яна ухламоқчимисиз? давоми…

Қулман Очилов. Фиръавнлар ўлкаси (очерк)

Тошларга битилган достонлар Азалдан ҳар бир юртнинг ўз меъморий тимсоллари бор. Масалан, Ўзбекистон деганда хорижликлар аввало Са­марқанд, Хева ва Бухородаги қадимий минораларни кўз олдига келтирса, Аме­рика даставвал Озодлик ҳайкали шаклида намоён бўлади, Францияни бўлса Эйфель минорасисиз тасаввур этиш қийин. Мисрнинг давоми…

Қулман Очилов. Ота (ҳикоя)

Автоинспекторлар ҳам анойи эмас, радар аппаратини дарахт шоҳлари орасига тиқиб, ўзлари панада пойлаб туришади. Кўпчилик ҳайдовчи бу ҳилват ва равон йўлда машинасининг газини босиши тайин. Кўчанинг бошида пайдо бўлган сариқ “Жигули” ҳам тезликни шундай шитоб билан оширди. Дарахтлар орасидан барваста давоми…

Қулман Очилов. Ойдин (ҳикоя)

Эр қўлини хотинининг елкасига қўйиб:–    Онаси? – дейди. – Онаси? Аёл кўзларини зўрға очади. –    Онаси, чироқни ёқиб юбор. Аёл туриб, сўридан тушади ва нима қиларини англай олмай, уйқули кўзлари билан эрига қарайди. -Нима дедингиз, дадаси? -Чироқни ёқасанми, дегандим. Аёл айвоннинг оқ деворидан кўзга элас-элас давоми…

Қулман Очилов. Жайдари фалсафа (очерк)

Бу воқеани мен отамнинг эски ошнаси Тўра чўпондан эшитганман. Тўра чўпон деганимиз ўзбекдан ҳам кўра Босфор бўйларида яшовчи туркларга кўпроқ ўхшаб кетади – оқ-сариқдан келган, барваста, кўзлари мовий, шоп мўйловли. Аммо ўзи ғирт ўзбек. Буни шундан ҳам билса бўладики, боши давоми…

Қулман Очилов. Ой ҳам ёлғиз эмас (ҳикоя)

Неча ҳафталардан буён майин ёмғиру енгил шабадалардан ўзга неъматини туҳфа этолмаган қиш ўша куни қишлигини қилди. Тунда бошланган бўрон кундузи ҳам кўз очирмади. Кўча-кўйни қалин, оғир нам қор қоплади – юриш қийинлашиб қолди. Улкан шаҳарга парокандалик оралагандай бўлди. Биз одатда давоми…

Қулман Очилов. “Бонжур, мадам!” (ҳикоя)

Автобусда юрган киши ҳар  хил одамни кўради, тешик қулоқ – ҳар хил гапларни эшитади. Менинг оқ “ГАЗел”да ўз жойим бор: энг охирги қатордаги, энг чекка дераза олдидаги, қора чийбахмал сирилган ўриндиқ. Йўлнинг бошида ўтираману охиридан икки бекат берида  тушаман. Маза. давоми…

Қулман Очилов. Пуфак (ҳикоя)

Ўлжа бува ҳовлига лопиллаб кириб келаётган Болта полвонга кўзи тушдию чўчиб кетгандай ирғиб ўрнидан турди. – Келинг, полвон?Меҳмон чолнинг қўлини икки кафти орасига олиб, иссиқ кўришди. – Димоғингиз чоқми, бува? Кайфиятингиз дурустми?Қўра тарафдан ҳўкиз мўъради. – Шу ҳаром ўлгур сигирнинг давоми…


Мақолалар мундарижаси