Хуршид Дўстмуҳаммад. Уч ҳукумат қолипига сиғмаган бой (1992)

«Андижон. Имкони топилган заҳоти етказилсин. Искандар Войлошниковга. Ўн кунлик муддатда. Миркомилдан 50 тадан 100 тагача вагон ундириш чорасини топинг. Нуқта Зигель» Мазкур телеграмма остида 1915 йилнинг 15-май санаси қайд этилган. Бу ўринда биз учун телеграммани йўлловчи ёки юборилувчи одамнинг шахси давоми…

Озод Шарафиддинов. Мустафо Чўқаев (1992)

Қозоқ шоири Ўлжас Сулаймонов «Аз и Я» китобида академик Грековнинг «Киев Руси» асаридан бир парча келтиради: «Ҳам ёзма, ҳам бошқа манбалар хизматимизга мунтазир. Аммо манбалар қандай бўлишидан қатъи назар, фақат бир ҳолдагина фойдали бўлиши мумкин — тадқиқотчининг ўзи ундан нима давоми…

Рустам Шамсиддинов. Эркка чорлаган эрксизлик (1992)

Ишчи, аскар ва деҳқон депутатлари Советлари ўлка III съездининг материаллари бизгача тўлиқ етиб келмаган. Съезд ҳақида «Наша газета» саҳифаларида турли хабарлар чоп этилган. Воқеа иштирокчиларининг эсдаликлари ҳам узуқ-юлуқ, тугал маъно бермайди. Туркистонда Совет қокимиятини эълон қилган бу съезд тарихшунослигимизда кам давоми…

Алиназар Эгамназаров, Нусратилло Наимов. Амирнинг авлодлари (1992)

Бухоро Аркидаги ўлкашунослик музейига кирсангиз, кўпгина ашёлар қатори соқол қўйган, сервиқор, басавлат кишининг каттакон суратига назарингиз тушади. Бу манғитлар сулоласининг сўнгги вакили амир Саид Олимхондир. Замона зайли билан 1920 йилнинг сентябрида тахтидан қулатилган бу шахснинг Бухоро амири бўлганлиги, юртини тарк давоми…

Абдулҳамид Исмоил. Қоши ёсинму дейин… (1995)

Бу кичик тадқиқотга қўл урар эканман, Оллоҳимдан ва фақат Ундан мағфират сўрайман. Зероки, фақат У олий ҳакам ва ягона кечиргувчидир. 1 Хорижда, кўклам ёмғирларидан бири уриб турган пайтда автобус пойлаб, ўзимча Навоийнинг «Қоши ёсинму дейин…» ғазалини хиргойи қилаётган эдим, узоқдан, давоми…

Ҳамид Зиёев. Тўфон (1992)

Халқ исёни салтанатни йўқ қилди, Халқ истади: тож ва тахтлар йиқилди… Халқ истади, озод бўлди, бу ўлка, Кетди унинг бошидаги кўланка. Чўлпон Аввало, шуни айтиб ўтиш керакки, ўзбек халқи ўзининг кўп асрлик тарихи давомида хорижий давлатларнинг тажовуз ва ҳукмронлигига қарши давоми…

Исломжон Турсунов, Ҳайдарали Узоқов. Тилшунос олим фожиаси (1992)

Ғози Олим Юнусов — биринчи ўзбек тилшунослик профессори, таржимон, фольклоршунос, олий ўқув юртида форс ва араб, ўзбек ва рус тилларидан дарс берган мураббий ҳамда ажойиб ташкилотчи раҳбарлардан бири эди. У 1929—1930 йилларда Ленинграддаги Шарқшунослик институтида илмий ходим ва илмий котиб давоми…

Абул Бозоров. Аждодингизни биласизми? (1991)

Ўзбеклар Ўрта Осиёдаги энг қадимий халқлардан саналади. Ер юзидаги барча миллатлар, элатлар, қабилалар сингари, ўзбек улуси ва унинг кўп сонли уруғ-аймоқлари ҳам ўзига хос хусусиятларга эга бўлган. Шулардан энг диққатга сазовори ўз аждодларини — етти пуштини унутмасликдир. Ўтмишда ўзбеклар бобокалонларининг давоми…

Исломбек Турсунов. Жумҳуриятимиз жаҳон бозорига чиқадими? (1991)

Туркистон ўлкасининг мустамлакага айлантирилиши туркий тилда сўзлашадиган халқларни зўравонлик билан икки қисмга бўлиб ташланишига олиб келиб, бир қисми Россия империяси доирасида, иккинчи қисми унинг ташқарисида қолди. Шу пайтгача Туркистон тарихи қўрқа-писа ёзиб келинди, шунинг учун ҳам у бузилган, чала, хулосалари давоми…

Шониёз Дониёров. Мухторият қисмати (1991)

Туркистонда мухторият тузиш ғояси, февраль инқилоби берган озодликдан сўнг пайдо бўлган эди. Бу фикр дастлаб 1917 йилнинг 12 ноябрида «Шўрои уламо» жамиятининг раҳбари Шерали Лапин раҳбарлигида Тошкентда бўлиб ўтган «Мусулмон жамоаларининг бирлашган йиғини»да расман ўртага ташланган. Бу таклифни миллий савдо давоми…


Мақолалар мундарижаси