Сирожиддин Аҳмедов. Мунаввар қори (1992)

Чўқ мунаввар этди оламни Мунаввар қоримиз, Кўрдимиз равшанлигидин феълимиз, атворимиз. Ибрат олинг, ёшлар, деб тўкди кўздин ёшлар, Нутқида таҳрир этиб, бизларни йўқ-у боримиз. Чин кўнгилдан эшитдук чин инчунин айтган сўзин Шунча бидъатларни билдук, вой, биз иқрормиз. Тавалло Эл учун куйиб-ёнган, давоми…

Эмин Усмон. Муножот (эссе, 1991)

Бисмиллаҳир роҳманир роҳийм Ҳар кишики дарди бўлса, йиғласун ёр олдида Машраб Ҳаво мавжларида бир нидо янграр: ҲАЁТ! Ҳаво бўшлиқларидан бир видо келар: ЎЛИМ! «Биз ҳаёт неъматидан аввал ўлим неъматини яратдик», деган ҳужжатул аввал ва охир шуурларда худди жимжит хонадаги соат давоми…

Нуриддин Муҳитдинов. Усмон Юсупов (1992)

Кўплар Усмон Юсуповнинг миллати ва ижтимоий келиб чиқиши билан қизиқишади. Унинг онаси Ойнисо опа — ўзбек, тошлоқлик ҳунарманд-тўқувчининг қизи бўлган. Отаси Юсуф ака эса — тожик, Каптархонадаги вақф ерда батраклик қилган. Усмон Юсупов 1900 йилда туғилган. Ота-онаси фарзандимиз халифа Усмондай давоми…

Омина Тожибоева. Баҳолашдаги ошкоралик (1992)

Маълумки, 1984-1985 йилларга қадар жумҳуриятимиз педагоглари ҳам турғунлик йилларини бошдан кечирдилар. Педагог аҳлининг қадр-қиммати тушиб, фаолиятларида кўп ўринларда қотиб қолган услубга амал қилишга мажбур бўлдилар. Баъзан уни ҳатто педагог дейишга ҳам тил бормасди. Сабаби, юқори раҳбарлардан тортиб, то бригада, ҳатто давоми…

Алиназар Эгамназаров. Тўхтасин Жалолов ҳаётидан лавҳалар (1996)

ОРТИҚОЙНИНГ ҚУТЛУҒ ҚАДАМИ Ортиқойни 1952 йилнинг баҳорида қамоқдан озод қилишганида ёнида бир тийин ҳам пули йўқ эди. Шунда йўлкира топиш илинжида Магадандаги ётоқхоналардан бирига вахтёр бўлиб ишга кирди. Орадан бир ярим-икки ойча фурсат ўтгач, лагерда «бирга бўлган дугонаси Галина қамоқдан давоми…

Алиназар Эгамназаров. Сургун ёки 30-йиллар бошидаги қулоқлаштириш қурбонлари (1997)

АСТРАХАНДАН КЕЛГАН МАКТУБ «Миллатим ўзбек. Астрахань шаҳрида яшайман. Ёшим 61 да. Тахминан 1935 йилда Украинанинг Каховка шаҳридаги болалар уйига келиб қолганман. Бу ерда ўзбек болалари тарбияланишар, бизга Ўзбекистондан ўз она тилимизда дарсликлар келиб турарди. Икки нафар ўзбек муаллими бизга дарс давоми…

Азим Суюн. Ўзлик (1991)

Миллий ўзлигини билмаган миллатлар бошқа миллатларга емиш бўлгай. Мустафо Камол Отатуркнинг мақбараси деворидаги ёзувлардан. Минг эшитгандан бир кўрган аъло, деб бекорга айтмаслар экан. Туркияга бир ҳафталик сафарим ва унда кўрганларим бисёр китоблардан ўқиганларимдан, сўнгги пайтларда борган, келган дўстларимдан эшитганларимдан албатта, давоми…

Алиназар Эгамназаров, Иброҳимжон Алимов. Ғолиб армиянинг… қабоҳати (1996)

20-йиллардаги фуқаролар урушида қизил қўшинлар қилган ваҳшийликлар ҳақида ҳужжатлар гувоҳлик беради  ОҚЛАБ БУЛМАЙДИГАН ЖИНОЯТЛАР Ҳақиқат эгилади, букилади, лекин синмайди, дейди халқимиз. Ўтмиш воқеалари ҳам тарихий ҳақиқатдир. Улар маълум даврларда турли сабаблар билан бирёқлама ёритилиши, нотўғри баҳоланиши мумкин, лекин ҳақиқат ҳақиқатлигича давоми…

Раҳмон Қўчқор. “Ўткан кунлар”нинг давоми (1993)

Ҳар бир миллий адабиётда вақти-вақти билан шундай асарлар пайдо бўладики, уларнинг аҳамияти таркибидаги бадиий, эстетик, маърифий қиммат билангина эмас, балки, биринчи галда, жамиятга кўрсатадиган катта ижтимоий-сиёсий таъсири билан белгиланади. Муҳаббат ва нафрат, ҳақ ва ноҳақлик, имон ва риё каби алоҳида давоми…

Алиназар Эгамназаров. Истиқлолчилар қатл этилган жой (1994)

Улуғ маърифатпарвар, миллатпарвар инсон, педагог ва адиб, 30-йиллар бошидаги Сталин қатағони қурбони Мунаввар Қори Абдурашидовдан биттагина сурат қолган. Бу суратга у рафиқаси Лазизахон, 3-4 ёшлардаги бола — Муҳаммадхон билан бирга тушган. Эр-хотин курсида ўтиришибди, устига чакмонча, бошига зардўзи дўппи кийган давоми…


Мақолалар мундарижаси