Сулаймон Рустам (1906-1989)

Озарбойжон халқ шоири Рустамзода Сулаймон Алиаббос ўғли (Süleyman Rüstəm) Нўвхони қишлоғида темирчи оиласида туғилган. 1928 йили Озарбойжон Давлат университетининг шарқ факультетига кирган, сўнгра 1929 йилда Москва Давлат университетининг адабиёт ва санъат факультетига ўтказилган. Озарбойжон Давлат академик драма театри директори, “Адабиёт давоми…

Залилий (1674-?)

Залилий (тахаллуси; асл исмшарифи Муҳаммад Содиқ) (тахм. 1674, Ёркент — ?) — уйғур шоири. Уйғур адабиётида реализм асосчиларидан. Ёркентдаги мадрасада таҳсил олган. Араб ва форс тилларини ўрганган. Бизгача битга тўплами етиб келган. Унга «Сафарнома» (1720), «Тазкираи чистой» (1736), «Тазкираи Муҳаммад давоми…

Карой Чех (1952-2013)

Венгриялик шоир Карой Чех 1952 йили туғилган. 1970 йилдан бошлаб дастлабки шеърларини ёза бошлаган. То шеърият бўстонига қадам қўйгунча у ўқитувчилик қилган. Илк изланишлари ижобий натижа бергач, бутун умрини шоирликка бағишлади. Халқ орасида Карчи тахаллуси билан танилган Карой Чех бир давоми…

Антонина Иплина (1981)

Антонина Иплина 1981 йилда Наманганда туғилган. 2002 йили Наманган давлат университетини тамомлаган. «Берегите любовь», «Все пробуждается весной» шеърий тўпламлари чоп этилган. Наманган давлат университетида ўқитувчи бўлиб ишлайди. ИХЛОС Ўзбекиcтон халқ шоири Зулфияга Ўзбек тупроғида ундим, улғайдим, Шу ерда туғилдим, шу давоми…

Багатер Арабули (1951)

Багатер Арабули (ბაღათერ არაბული) – грузин шоири. Грузия политехника институтини тамомлаган. 12 та шеърий китоби чоп этилган. Шеърлари испан, италян, монгол, болгар, рус, украин, арман ва бошқа тилларга таржима қилинган. У Грузия Ёзувчилар уюшмаси раиси. НАҚҚОШ ИРАКЛИЙ ОЧНАУРИ УСТАХОНАСИДА Кўк давоми…

Далила Бедианидзе (1950)

Шоира ва таржимон Далила Бедианидзе (დალილა ბედიანიძე) 1950 йили Грузиянинг Кварели шаҳрида туғилган. Тбилиси давлат университетини тамомлаган. 10 га яқин китоблар муаллифи. Шеърлари инглиз, венгер тилларига таржима қилинган. ШЕЪРИЯТ Сен – менинг ватаним, онам ҳам уйим, Қарздорингман, илҳом париси, гўзал, давоми…

Фрэнсис Кэри Слейтер (ЖАР)

Фрэнсис Кэри Слейтер (1896-1958) – жанубий африкалик шоир, давлат арбоби ЙЎЛ (Шахталарда ишлаш учун уйидан кетаётган мардикор ишчилар қўшиғи) Ота уй! Биз яшаш умидида кетмоқдамиз, Аммо биз ўламиз сендан йироқда, дарахтлардай: Илдизи билан қўпорилган, тошга экилган дарахтлар каби, Уларнинг барглари давоми…

Қурбонбой Қолдибоев (1938-1984)

Қурбонбой Қолдибоев (Курбанбай Калдыбаев) 1938 йил 20 мартда Қирғизистоннинг Ўзган туманида туғилган. Қирғиз миллий университетининг филология факултетини тамомлаган (1967). Ўш педагогика институтида ўқитувчи, Ўш вилояти телерадио қўмитасида муҳаррир бўлиб ишлаган. “Тууган жерим-туу казыгым” (1973), “Кол табы” (1982), “Сапар түйшүгү” (2005) давоми…

Соғин Ақматбекова (1949)

Соғин Ақматбекова (Сагын Акматбекова) 1949 йил 16 февралда Қирғизистоннинг Калинин туманида туғилган. Москвадаги М. Норький номидаги адабиёт институтини тамомлаган (1973). Илк шеърий тўплами 1970 йили “Ёмғир” номи билан чоп этилган. Шеърлари рус, украин, латиш, туркман, турк, немис тилларига таржима қилинган. давоми…

Омар Султонов (1935-2022)

Қирғиз шоири, ёзувчи ва киносценарист Омар Султонов (Омор Султанов ) 1935 йил 6 ноябрда Жети-Ўғуз туманида туғилган. Қирғиз миллий университетининг филология факултетини тамомлаган (1959). Қирғизистон Ёзувчилар уюушмаси раиси (2007-2009), “Жаңы Ала-Тоо” журналининг асосчиларидан бири (2009). Биринчи шеърий тўплами “Тоғ кунлари” давоми…