Красимир Георгиев (1948)

Красимир Георгиев — болгар шоири, адиб. Йигирмадан ортиқ шеърий, насрий, публицистик китоблар муаллифи. “Сўнмас шамол” (1969 ), “Ёлғизлик афсоналари” (1995), “Жосус” (1996), “Ерости йўли” (2008) каби шеърий тўпламлари чоп этилган.

ГЛОБАЛЛАШУВ

Ўрмон аҳли аҳд бойлашди
яйловлар билан,
Камбағаллар озод эди унда,
золимлар сахий…
Аммо ўрмон халқи билан
уйғунлашув жараёнида
Бир хатолик ўтиб,
ёлғиз бўрини
Майсадек еб қўйди қўйлар суруви…

Рус тилидан Абдул Жалил Хўжам таржимаси