Инна Лиснянская (1928-2014)

Инна Львовна Лиснянская (24 июнь 1928, Баку — 12 март 2014, Хайфа) — рус шоираси, адабиётшунос. Семён Липкиннинг турмуш ўртоғи.

* * *

Мен ҳақимда ўйлама ёмон,
Қаҳри қаттиқ, бевафо замон.
Очлик бердинг – майли деганман,
Йўқлик бердинг – зайлинг деганман,

Ҳа,розиман, Барига тайёр, –
Ичга ютдим бор фарёдимни.
Фақат айла мақсадинг ошкор, –
Қайтар қурбон эътиқодимни.

Умрим учун Сўрадим нима? –
Фақат қалбни айтишга имкон…
Не рўй берди? Сездинг.
Жимгина Ерга қараб турибсан, замон.

Усмон Азим таржимаси