Ҳэнрик Арнолд Вергеланн (1808-1845)

Ҳэнрик Арнолд Вергеланн (Henrik Arnold Wergeland) — норвег шоири, ёзувчи. Радикал-демократик қарашларни олға сурган, деҳқон демократиясини ёқлаган. “Жамоа учун”, “Ишчи синфи учун” журналларида муҳаррирлик қилган. “Яратувчи, инсон ва Масиҳ” достони билан эл оғзига тушган. Ҳ.А.Вергеланн ижоди норвег маданияти тарихида ёрқин давоми…

Йохан Себастьян Вельхавен (1807-1873)

Йохан Себастьян Вельхавен (Johann Sebastian Welhaven; 22 декабрь 1807 — 21 октябрь 1873) — норвег шоири, адабий тарихчи. Норвегиялик шоир ўз даври маънавий ҳаётидаги қусурларни танқид остига олган ҳажвий сонетлари, инсон руҳияти акс этган лирикаси билан маълум ва машҳур. У, давоми…

Ол Маҳмуд (1936)

Мир Абдушшукур Ол Маҳмуд (আল মাহমুদ) — машҳур бенгал шоирларидан бири. У ижодини журналист сифатида бошлаб, 1950 йилларда адабиёт оламида кўрина бошлайди. 1963 йилда чоп этилган шеърий тўпламидан сўнг шоир сифатида тан олинади. У роман, ҳикоя ва эсселари билан ҳам давоми…

Саййид Шамсул Ҳақ (1935-2016)

Саййид Шамсул Ҳақ (সৈয়দ শামসুল হক) — таниқли адабиётшунос. У назм, наср ва драматургияда ҳам бирдай ижод қилади. Шоир асарлари Бангладеш мактаб ва коллеж дарсликларига киритилган. У адабиётда маданий, тарихий ҳодисаларни кўпроқ акс эттиради. Шунингдек, Шекспирнинг “Макбет” асарини бенгал тилига давоми…

Шамсур Раҳмон (1929-2006)

Шамсур Раҳмон (শামসুর রাহমান) — Бангладеш шоири, шарҳловчи ва журналист. У ХХ аср ўрталарида 60 дан ортиқ шеърий китоблар нашр эттиради ва Бангладеш адабиётининг етук вакиллари қаторига киради. Шоир шеъриятида асосан инсонпарварлик, инсоний муносабатлар, озодлик каби мавзулар куйланади. Унинг илк давоми…

Жибанананда Дас (1899-1954)

Жибанананда Дас (জীবনানন্দ দাশ) — Бангладеш шоири, ёзувчи ва эссенавис. Бенгал адабиётига ўзининг ижоди билан модернизм кайфиятини олиб киради, Рабиндранат Тагор шеъриятидан таъсирланиб қатор асарлар яратади. Ҳиндистон ва Бангладешда Тагордан кейинги етакчи ижодкор саналади. * * * Сарожини* ётар бу давоми…

Владимир Солоухин (1924-1997)

Владимир Алексеевич Солоухин (14 июнь 1924, Алепино қишлоғи, Владимир уезди, Владимирская губернияси — 4 апрель 1997, Москва) — рус шоири ва ёзувчиси, «қишлоқ прозаси»нинг атоқли вакилларидан бири. АССАЛОМ Йўлда ногоҳ дуч келдик икков, Мен ва оддий деҳқон аёли. Елкасини қоплаб давоми…

Марк Брает (1925-2003)

Марк Брает (Mark Braet; 7 июль 1925, Ньивпорт, Бельгия — 6 февраль 2003, Брюгге, Бельгия) — бельгиялик шоир. Нидерланд тилида ижод қилган шоирнинг шеърлари Бельгия замонавий шеъриятига эркинлик шабадаларини олиб кирган. Марк Братнинг “Бўрон онида ўн саккиз қадам” (1950), “Берилган давоми…

Ашиль Шаве (1906-1969)

Ашиль Шаве (Achille Chavée; 6 июнь 1906, Шарлеруа, Бельгия — 4 декабрь 1969, Ля Эстр, Бельгия) — бельгиялик шоир. Француз тилида ижод қилган бельгиялик шоир. “Узилиш” сюреалист гуруҳи ташкилотчиларидан бири. Шаве ижодида мураккаб туйғу ва тушунчалар уйғунлиги реал, ўткир ижтимоий давоми…

Шарл Ван Лерберг (1861-1907)

Шарл Ван Лерберг (Charles van Lerberghe) — бельгиялик шоир, новеллист ва драматург. Француз тилида ижод қилган шоирнинг илк шеърлари 1886 йилда Парижда чоп этилган “Плеяда” журналида эълон қилинади. У “Ёш Бельгия”, “Валлония” журналлари билан ҳамкорлик қилган. Унинг “Итоаткорлар” пьесаси (1889) давоми…