Пак И До (1938)

Пак И До (박이도) – шоир ва адабиётшунос, филология фанлари доктори. “Кучли қор ёғини” (1975), “Олов ўйинлари” (1983) каби шеърий тўпламлар муаллифи. “Бошловчининг санъати” (1963) адабий мукофоти совриндори. ИЛК МАКТУБ Титраган қўл билан илк мактуб ёзган кун… Ёзолмадим исмингни, Айниқса, давоми…

Шин Кёнг-ним (1936)

Шин Кёнг-ним (신경림) “Қишлоқ деҳқонлари рақси” (1975), “Йўл” (1991) ва бошқа шеърий тўпламлар муаллифи. Бир қатор миллий мукофотларга сазовор бўлган. ҚАМИШ Анчадан буён қамиш йиғлар жимгина. Тунлардан бир тун қамиш танида титроқ туйди. Ва бунга на ел, на ой нури давоми…

Ко Ин (1933)

Шоир, носир ва драматург Ко Иннинг (고은) “Шимол ва Жануб” (2000), “Ўн минг­лаб инсон шажараси” (2010), “Пэктусан тоғлари” (1987–1991, 7 жилдли) сингари шеърий тўпламлари нашрдан чиққан, асарлари инглиз, немис, француз, испан, рус тилларига ўгирилган. Қатор миллий мукофотлар, халқаро “Олтин тож” давоми…

Ким Со Вол (1902-1934)

Шоир Ким Со Вол (김소월) Сеулдаги Америка коллежи ва Токиодаги тижорат институтида ўқиган. Дастлабки ижодида француз символистларининг таъсири сезилади. “Со Вол” (“Тоза ой”) тахаллуси билан битган шеърлари кореяликлар кўнглидан чуқур жой олган. 1925 йили шоирнинг шеърий тўплами чоп этилган. Со давоми…

Ли Сан Хва (1901-1943)

Ли Сан Хва (이상화) – атоқли корейс шоири. Ўрта мактабни тугатиб, Японияда икки йил давомида француз тили ва адабиётини ўрганади. Ватанига қайтгач, романтизм тарафдорлари бўлган “Оқ оқим” (“Пекчо”) адабий уюшмасига аъзо бўлади. 1923–1930 йиллар орасида эълон қилган шеърларининг бош ғояси давоми…

Хан Ён-ун (1879-1944)

Хан Ён-ун (한용운) – кореялик таниқли шоир. Япониядаги Комаява коллежида таҳсил олиб, буддавийлик ва Ғарб фалсафасини ўрганади. Шеърлари “Руҳ”, “Ижод”, “Дунёнинг яралиши” каби журналларда чоп этилади. 1926 йили шоирнинг “Севги сукунати” шеърий тўплами нашрдан чиқади. Хан Ён-ун йигирма олти ёшида давоми…

Чон Чҳол (1537-1594)

Чон Чҳол (郑澈) – корейс шоири. У корейс тилида биринчи марта “Сонган каса” деб номланган шеърий тўпламни тузган. Унга каса – лирик шеърлар ва 80 дан ортиқ сижо киритилган. Унинг шеърлари корейс халқининг миллий қўшиқларига айланган. Шоир вафотидан сўнг, 1632 давоми…

Ким Жиха (1941)

Ким Жиха (김지하) (Ҳақиқий исми Ким Ёнъиль; 4 февраль 1941, Мокпхо, Чолла-Намдо провинцияси) — корейс шоири, драматург. Шеърлари инглиз, япон ва бошқа тилларга таржима қилинган. “Сариқ ер” (1970), “Халқ овози” (1974) каби шеърий тўпламлар муаллифи. Бир қатор миллий мукофотлар совриндори, Осиё давоми…

Ан Хён Ми (1972)

Ан Хён Ми Жанубий Корея адабиётининг кенжа авлод шоираларидан. У 1972 йили Жанубий Кореянинг Кангвон-до вилояти Тебек шаҳрида туғилган. У Сеул Саноат Университетини тамомлаган бўлиб, 2001 йили Жанубий Кореядаги нуфузли “Мунхак Донгне” нашриётида ўз шеърлари билан кўриниш бера бошлаган. 2012 давоми…

Ли Сонъсон (1941)

Шоир Ли Сонъсон 1970 йилдан шеърлари билан танила бошлаган. Шундан сўнг шеърхонлар ва адабиётшунослар томонидан унинг ижоди юқори баҳоланиб, бир неча китоблари чоп қилинган. “Корё” университетини тугатган. Унинг шеъриятида табиатни тахайюл кўзгусида куйлаш, лиризм устувор. ЮЛДУЗЛАРГА ТИКИЛИБ Узоқ тикиламан юлдузларга, давоми…


Мақолалар мундарижаси