Синъити Юки. Хазонрезги боғ (ҳикоя)

1 Боғ билан овуна бошлаганида Каяманинг ёши олтмишга кирганди. Ўшандан бери орадан ўн йил вақт ўтди… Олтмишга тўлганида, ўн йил умр кўраман деб у сира ўйламаганди, нари борса яна икки, уч йил яшарман деганди, энди, мана, кўриб турганингиздек, ўзига эрмак давоми…

Тосио Удо. Қирмизи бинафша (ҳикоя)

Жаноб У. менга тувакда бинафша совға қилди. Мен Сизларга шу инсон ҳақида гапириб бермоқчиман. Жаноб У.нинг касби – байтар, яъни мол дўхтири. Ҳозир кўплар уйида мол боқади. Шу боис жаноб У.нинг бош қашишга қўли тегмаса керак деб ўйлагандим, йўқ, мен давоми…

Ёсико Сибаки. Ван Гогнинг қабри (ҳикоя)

Масако ҳаётида илк бор самолётдан чет эл аэродромига келиб тушиши эди. У ўзининг ёшгина ҳамроҳи билан божхонадан бир амаллаб қутулди-да, автобусга етиб олди. Ҳамроҳининг ёши йигирма саккизда, ўғли Набуодан сал каттароқ бўлиб, аллақандай савдо уйининг ходими эди. Автобус шиддат билан давоми…

Вафо ал-Умайр. Аёл қўшиғи (ҳикоя)

Ғам-ғуссаларим сенинг олдингда тарқалиб кетмайди, балки мени унсиз ўраб олиб, маломатларингни мен сари ундайди. Аламларни алангалатувчи ўша сўзларингдан сўнг бош кўтармадим. Ҳар куни йўл қўядиган ва қалбимга очиқ-ойдин ёзадиган хатоларингни яширувчи пардани кўтармадим.Ғам-ғуссаларим оғизларга тушади-ю, биз учун тор бўлган деворлар давоми…

Ҳадая Султон Ас-Салим. Аёл қалби (ҳикоя)

Мен азобларимни ҳеч кимга билдирмайман. Менинг йиғлашим мумкин эмас, чунки кўз ёшларим менинг қасамимни бузишга мажбур қилиши мумкин. Фақат тунда, ёлғиз қолганимда, ёстиққа юзимни босиб, тўйиб-тўйиб йиғлардим. Одамлар кўзига эса мен ўзимни қувноқ ва хушчақчақ қилиб кўрсатишим керак, юзимдан табассум давоми…

Навтеж. Муаллим Дас (ҳикоя)

Уйда атиги учтагина адёл бор бўлиб, уччови ҳам эскириб, увадаси чиқиб кетган эди. Улардан бирини ҳар кеча оиланинг кенжа фарзанди Мунни ва тўнғичи Сита, иккинчисини — ўртанча ака ва сингил, учинчисини эса оталари — муаллим Ишар Дас ёпинишарди. Хотини Бхагванти давоми…

Маҳмад Латиф. Омадсиз одам (ҳикоя)

Тўғрисини айтадиган бўлсам, омадсизлик мени ҳар ерда таъқиб этади. Нега шундай эканлигини ўзим ҳам билмайман. Дунёга балки омадсиз юлдузлар остида келгандирман. Хуллас, ҳаётим давомида у менинг доимий ҳамроҳим бўлиб келди. Эсимда, Францияга ишлашга борганимда бир одам билан танишган эдим. Унинг давоми…

Георгий Териков. Таклиф (ҳажвия)

Биласизми, жамоат жойларида одамлар бир-бирларига қўпол, уятсиз сўзлар айтишаётганини кўп эшитиб қоламиз. Айниқса, қўшниларингиз бир-бири билан жанжаллашса… Бунга чидаб бўлмайди.Шуни ҳисобга олиб, бир қишлоқда сўкиш ўрнига эркакларни «М-мо-о!» дейишга ўргатишган экан. Лекин буям иш бермабди. Кечқурунлари эркаклар «мо»лаётганини эшитиб буқалар давоми…

Аркадий Инин. Мен уни қутқариб қолдим (ҳажвия)

Мен зинапояда туртиниб кетган пайтимда миямга ақлли фикр келиб қолди. Мен уни албатта қутқаришим лозим. Бўлмаса, дўcтларим мени кечиришмайди. Пётр Петрович — бизнинг илмий раҳбаримиз, Филипп — аспирант, Стульц — беш дақиқаси кам фан номзоди…Мен зиналар бўйлаб юмалаб борардим. Ўнг давоми…

Василий Сухаревич. Менга нима мумкин? (ҳажвия)

Баъзи аёлларга ўхшаб валақлашни жиним суймайди-ю, аммо тажриба алмашиш учун бўлса, марҳамат! Хуллас, мен эримнинг салбий одатларини қандай тузатаман? Масалан, муҳим муаммо — ароқ-хўрликни олайлик. Лекин ўйламанг тағин, эри алкаш экан деб. Аммо ичишни ёқтиради. Гоҳида ишдан қўнғироқ қилади: мажлисда давоми…


Мақолалар мундарижаси