Леонид Андреев. Ҳимоя. Бир кун тарихи (ҳикоя)

Суд коридори бўйлаб фрак кийган новча, озғин, малласоч киши у ёқдан-бу ёққа юряпти. Унинг исми шарифи Андрей Павловиx Колосов, уч йилдан буён суд оқловчисига ёрдамчи. Ҳар бир каттароқ иш олдидан Андрей Павлович қаттиқ ҳаяжонга тушади, аммо бу гал ҳаммасидан ҳам давоми…

Пари Мансури. Гулдон (ҳикоя)

Жума тонги. Ҳамма ширин уйқуда. Эрталабгача ёққан паға-паға қордан ҳовли ўртасидаги сарв, икки олхўри ва гилос дарахтларининг кумушдан либос кийган шохлари эгилиб қолган. Офтоб ҳамма ёқни жилвалантириб, майин, эркаловчи нурлари билан ташриф буюраётир.Болакай муштчалари билан кўзларини уқалаб, ярим очиқ, ярим давоми…

Волфганг Борҳерт. Нон (ҳикоя)

Аёл тўсатдан чўчиб уйғонди. Соат тунги икки ярим эди. Назарида ошхонада кимдир нимагадир туртингандай бўлди. Ўша тарафга қулоқ осди. Жимлик эди. Шу қадар жимликки… У қўлларини ёнига ташлади, бўм-бўш. Э-ҳа, ана гап қаёқда экан. Аёлнинг нафаси ичига тушиб кетди. У давоми…

А.Инин, Л.Осадчук. Бузуқ телефон (ҳажвия)

Эслайсизми, “Бузуқ телефон” деган болалар ўйини бор. Биринчи бола “Саша” деса, иккинчиси “Каша” деб эшитади, учинчисига эса “Маша” дегандай туюлади. Кулгили ўйин!Кеча мени туйқусдан директор чақириб қолди. — Эшитишимча, у ер-бу ерда мен ҳақимда ҳар хил бўлмағур гаплар қилаётган эмишсиз. давоми…

Ролф Пестер. Байрам совғаси (ҳажвия)

Котиба сомонранг сочларини силкитиб, ичкарига бош суқди ва деди:— Жаноб директор, ҳамкасбимиз Цвайбайн ҳузурингизга кирмоқчи.Корхона раҳбари қоғозларга кўмилган кўйи хаёл суриб ўтираркан, бошини кўтармай сўради:— Нима иши бор экан?— Зарур ишим бор деяпти… — Майли, кирсин.— Фавқулодда шошилинч масала чиқиб давоми…

Варлен Стронгин. Бахтиёр оёқлар (ҳажвия)

Ёзда талабалар ишлашади. Мана, бизнинг гуруҳ болалари ёз бўйи вагондан сабзавот туширишди, Зойка официантлик қилди, Нинка бўлса кинода суратга тушди. Оммавий кўринишда. Аммо, бир гал унинг омади келиб қолди. Шунда Нинка кичик бир алоҳида кўринишда суратга тушди. Аниқроғи, Нинканинг ўзи давоми…

Грегорио Лопес. Ленчонинг илтимоси (ҳажвия)

Ленчонинг кафтдеккина ери бўлиб, унда ёлғиз ўзи ишларди. Бу йил жўхори, ёнига ловия эккан эди, ҳосил дуруст бўладиган кўринади. Ёмғир қуйиб берса қанийди. Одатдаги тонгларнинг бирида Ленчо — экин-тикин нималигини тушунадиган, ўта ишонувчан деҳқон — шимол тарафдан сузиб келаётган булутларга давоми…

Чингиз Йўрик. Одамларни ёлғиз қолдирманг (ҳикоя)

Автомобилнинг эшиги очилди-да, ожиз нур қоронғиликни тилиб ўтди, бола стакандаги чойни тўкиб юбормасликка тиришганча патнисни машина ичида ўтирган одамга узатди.— Яшавор, Маҳмуд!—деди орқа ўриндиқда ўтирган киши.—Ҳар доимгидек иссиғидан олиб келибсан.Бола жилмайди, бу ёқимтойгина сепкилли ўсмир эди.— Тезроқ бу ёққа чиқа давоми…

Маҳмуд Озай. Жаннат боғи (ҳикоя)

Устозим Ҳикмат Туркка бағишлайман. Бу шаҳарчада жуда кўп боғлар бор эди, лекин улардан бирортасиям кекса ўқитувчи Ҳайдар Гурернинг боғидек шуҳрат қозонмаганди. Бу боғ атиги тўрт дёнюмгина  ерни эгаллашига қарамай, одамнинг жонидан бошқа ҳамма нарса топиларди: ўрик, нокнинг ҳар хил турлари, давоми…

Маҳмуд Озай. Қочоқ (ҳикоя)

Биз тагига элак қўйилган мис патнис устида турган каттакон товоқдан ловияли ёвғон шўрва ичиб ўтирардик. Икки бош пиёз тўрт бўлакка бўлинганди. Биз еяётган пиёз бўлаклари иштаҳамизни қитиқларди. Онам менга товоқдан каттагина гўшт бўлагини олиб, нон устига қўйиб берди. Биз овоз давоми…


Мақолалар мундарижаси