Қутбиддин Муҳаммад

(? – 1127) (1097-1127) Ануштегинийлар сулоласидан бўлган Хоразм ҳукмдори. Ануштегиннинг ўғли. Ёшлигида Марвда яхши таълим олган, илми адаб ва дин илмларини ўрганган. Отаси вафотидан кейин салжуқийларнинг Хуросондаги исёнкор ноиби амир Додбек Ҳабаший томонидан Хоразм ноиби этиб тайинланган ва хоразмшоҳ унвонини давоми…

Отсиз

Отсиз ибн Қутбиддин Муҳаммад ибн Ануштегин (1097-1156) (1128-1256) Ануштегинийлар сулоласидан бўлган Хоразм ҳукмдори. Отаси вафотидан сўнг тахтга ўтирган, салжуқийлар султони Санжарнинг вассали бўлган. Лекин у Хоразмни мустақил давлатга айлантиришга интилган. Отсиз Санжарнинг рухсатисиз аввало Жанд ва Манғишлоқни эгаллаб ва Туркистоннинг давоми…

Эларслон

(?-1172 йил 17 март) (1156-1172) Ануштегинийлар сулоласидан бўлган Хоразмшоҳлар давлати ҳукмдори. Отсиз хоразмшоҳнинг ўғли. Эларслон аввал, салжуқийлар султони Санжарга итоат этишини билдириб, нома ва совға-саломлар юборган. Султон Санжар Эларслонни хоразмшоҳ деб эътироф қилган. Султон Санжар вафотидан сўнг салжуқийлар тахти учун давоми…

Султоншоҳ Хоразмшоҳ

Султоншоҳ Маҳмуд, Жалолиддин Маҳмуд Султоншоҳ (? – 1193 йил, 19 сентябр) (1172-1193) Ануштегинийлар сулоласидан бўлган Хоразмшоҳлар давлати шаҳзодаси. Эларслон ва Туркон хотуннинг кенжа ўғли. Султоншоҳнинг акаси Такаш Жанд вилоятида волий бўлиб тургани учун отаси ўлими олдидан Султоншоҳни валиаҳд этиб тайинлаган. давоми…

Такаш

Алоуддин Муҳаммад Хоразмшоҳ (тахм. 1152-1200 йил 3-июл) (1172-1200) Хоразмшоҳлар давлатида ҳукмронлик қилган ануштегинийлар сулоласи вакили. Тўлиқ исми Алоуддин Такаш ибн Эларслон ибн Отсиз ибн Ануштегин. Такаш отаси Эларслон вафоти арафасида Жанд вилояти волийси бўлиб турган. Шунинг учун Эларслон кенжа ўғли давоми…

Муҳаммад Хоразмшоҳ

Муҳаммад II Алоуддин, Алоуддин Муҳаммад (тахм. 1182-1220 йил декабр) (1200-1220) Ануштегинийлар сулоласидан бўлган Хоразмшоҳлар давлати ҳукмдори. Тўлиқ исми Қутбиддин Муҳаммад ибн Такаш ибн Эларслон ибн Ануштегин. Отаси – Такаш хоразмшоҳ, онаси Туркон хотун қипчоқ хони Жонкишининг қизи. Муҳаммад 1193 йил давоми…

Жалолиддин Мангуберди

Жалолиддин ибн Аловуддин Муҳаммад (1198-1231) (1220-1231) Хоразмшоҳлар давлатининг сўнгги ҳукмдори, моҳир саркарда. Ануштегинийлардан. Хоразмшоҳлардан Муҳаммаднинг катта ўғли. Онаси – Ойчечак туркман канизакларидан бўлган. Жалолиддин бурнида ҳоли (манк) бўлгани учун Манкбурни номи билан аталган. Кейинчалик бу ном талаффузда ўзгариб “Мангуберди” номи давоми…

Амир Темур

Темур, Темурбек [1336 йил 9-апрел Кеш (ҳозирги Шаҳрисабз) шаҳри яқинидаги Хожа илғор қишлоғи (ҳозирги Яккабоғ тумани) – 1405 йил 18-феврал Ўтрор шаҳри, Самарқандда дафн этилган] (1370-1405) Тўлиқ исми Амир Темур кўрагоний ибн Амир Тарағай ибн Амир Бурқул бўлган бу буюк давоми…

Халил Султон

(1384–1411) (1405-1409) Темурийлардан бўлган Мовароуннаҳр ҳукмдори. Амир Темурнинг набираси. Мироншоҳнинг ўғли. Сарой Мулкхоним (Бибихоним) тарбия қилган. 15 ёшли Халил Султон Соҳибқироннинг Ҳиндистонга қилган юришида (1399-1400) қатнашиб жасорат кўрсатган. Қуйи табақадан чиққан Шодимулкка уйланиши билан Амир Термурнинг ғазабига учраган, сўнг кечирилган. давоми…

Шоҳрух

Амирзода Шоҳрух, Мирзо Шоҳрух, Шоҳрух мирзо, Хоқони саъид, Абу Наср Шоҳрух Баҳодир султон (1377 йил 20-август, Самарқанд – 1447 йил 19-март, Рай) Амир Темурнинг 4-ўғли, Темурийлар ҳукмдори. Ёшлик йиллари Самарқандда ўтган, шу ерда дунёвий ва диний таълим олган. Амир Темур давоми…


Мақолалар мундарижаси