Иван Бунин (1870-1953)

Бунин Иван Алексеевич [1870.10 (22) 10, Воронеж 1953.8.11, Париж] — рус шоири. Петербург Фанлар академияси фахрий академиги. (1909). 1920 йилдан эмиграцияда. Поэзияда рус мумтоз шеърияти анъаналарининг давомчиси («Хазонрезги», тўплам, 1901). Ҳикоя ва повестларида (кўпинча ўтмишни қўмсаш кайфиятига берилган ҳолда) дворянлар давоми…

Марина Цветаева (1892-1941)

Рус шеъриятида бетакрор овозга эга бўлган шоира Марина Цветаева 1892 йили Москва шаҳрида таваллуд топди. Унинг отаси адабиётшунос олим Иван Владимирович Цветаев Москва университетида дарс берган ва Пушкин номидаги Санъат музейига асос солган эди. Онаси истеъдодли мусиқачи бўлиб, Рубинштейн қўлида давоми…

Вадим Муратханов (1974)

Истеъдодли шоир Вадим Муратханов 1974 йили Фрунзе (Ҳозирги Бишкек) шаҳрида туғилган. 1996 йили Тошкент Давлат университетининг хорижий филология факультетини тугатган. 2002 йили «Звезда Востока» журналининг шеърият бўлими мудири бўлган, 2006 йилдан эса Москвада чоп этиладиган “Новая Юность” журналининг шеърият бўлими давоми…

Арсений Тарковский (1907-1989)

ХХ аср рус шеъриятининг таниқли намояндаларидан бири Арсений Тарковский 1907 йили Елизаветград (Кировоград)да туғилган. А.Тарковскийнинг дастлабки шеърлари вақтли матбуотда 1928 йили эълон қилинади. Бу шеърлардаги юрак ҳароратига йўғрилган сатрлар шеърият дунёсига ўзига хос, бетакрор овозли янги бир шоир кириб келганлигидан давоми…

Максимилиан Волошин (1877-1932)

Ҳаётлигидаёқ афсонавий шахсга айланган бу улкан рус шоири Киевда туғилиб, унинг илк болалик чоғлари Таганрог ва Севастополда ўтди. Тўрт ёшидан бошлаб, унинг ҳаёти Москва билан боғланди. Шоирнинг оиласи 1893 йилда Қримга кўчиб ўтгач, бу ердаги дала ҳовлиси “Шоирлар уйи” га давоми…

Владислав Ходасевич (1886-1939)

Бу ном яқин йиллар ичида яна она диёри Россияга, шеърият ихлосмандларига Гумилёв, Замятин, Набоков, Георгий Ивановлар қато-рида қайтиб келди. Ҳассос шоир, моҳир таржимон, нозиктаъб мунаққид ўз ижодини 15 дан зиёд тўпламларга жойлади. 1922 йилдан бошлаб мусофирлик қисматини бошидан кечирган шоирнинг давоми…

Николай Гумилёв (1886-1921)

Гумилёв Николай Степанович [1886.3(15).4, Кронштад, – 1921.24.8, Петроград] — рус шоири. Анна Ахматованинг умр йўлдоши. 20-асрнинг 10-йилларидаги акмеизмнинг (юн. акме сўзидан — бирор нарсанинг олий даражаси) йирик вакилларидан. Асосий асарлари: «Истилочилар йўли» (1905), «Романтик гуллар» (1908), «Марварид» (1910), «Бегона осмон» давоми…

Анна Ахматова (1889-1966)

Анна Андреевна Ахматова (ҳақиқий фамилияси – Горенко) 1889 йил 11 июнда Одессада таваллуд топди. У она томонидан татар хони Ахмат хонга бориб тақалади (тахаллуси шундан). Отаси – флотда механик-муҳандис бўлиб, баъзан журналистика билан ҳам шуғулланарди. Аннани болалик чоғидаёқ Царское Селога давоми…

Римма Казакова (1932-2008)

Таниқли рус шоираси Римма Казакова 1932 йил 27 январда Севастополда ҳарбий оилада таваллуд топди. Унинг болалиги Белоруссияда, ўқувчилик йиллари – Петербургда ўтди. Ленинград Давлат университети тарих факультетини тугаллади. Кўп йиллар Узоқ Шарқ  —  Хабаровскда яшади, ижод қилди.  Ўтган асрнинг 60 давоми…

Николай Рубцов (1936-1971)

Николай Рубцов 1936 йили Архангельск вилоятига қарашли Емецк қишлоғида дунёга келди. 1940 йили у туғилган оила Вологдага кўчади. Уруш бошланган йили отаси фронтга жўнайди ва шу йили жангларда ҳалок бўлади. Кўп ўтмай онаси ҳаётдан кўз юмади. Етим қолган гўдак болалар давоми…