Михаил Лермонтов (1814-1841)

Лермонтов Михаил Юрьевич [1814.3(15).10, Москва — 1841.15(27).7, Пятигорск] — рус шоири. Болалик чоғлари Пенза губернясидаги Тархан (ҳоз. Лермонтов) қишлоғида кечган. 1827 йилда бувиси Е.А.Арсеньева билан бирга Москвага кўчиб борган ва 1828 йилда Москва университети қошидаги пансионнинг 4-курсига ўқишга кирган. Дастлабки давоми…

Михаил Кузмин (1872-1936)

Рус шеърияти тарихида “Кумуш аср” деб эътироф этилган ХIХ асрда ижод қилган машҳур рус шоири. У 1872 йилнинг 6 октябрида Ярославл шаҳрида туғилган. Шоирнинг оиласи кейинчалик Петербургга кўчиб боради.Михаил Кузмин гимназияни тугатгач, 1891 йилда консерваторияга ўқишга киради. Шоирнинг ижодига жуда давоми…

Константин Симонов (1915-1979)

Симонов Константин (Кирилл) Михайлович [1915.15(28).11, Петербург — 1979.28.8, Москва] — рус ёзувчиси ва жамоат арбоби. Меҳнат Қаҳрамони (1974). М. Горький номидаги Адабиёт институтини тугатган (1938). СССР Ёзувчилар уюшмаси бош котиби ўринбосари (1946—54), котиби (1954—59; 1967—79), «Новый мир» («Янги дунё») журнали давоми…

Константин Бальмонт (1867-1942)

Константин Дмитриевич Бальмонт — рус символист-шоири, таржимон ва эссеист, Кумуш асар рус поэзиясининг атоқли вакилларидан бири. Шоир 1867 йилнинг 15 июнида Чор Россиясининг Владимир губерниясига қарашли Гумнишчи қишлоғида туғилиб, 1942 йилнинг 24 декабрида Франциянинг Нуази-ле Гран шаҳрида вафот этган. Шоир давоми…

Иосиф Бродский (1940-1996)

Бродский Иосиф Александрович (1940.24.5, Ленинград — 1996)— рус шоири. Ижодий фаолияти 60-йилларда бошланган. 1962—64 йилларда турли айблар билан қамалган ва сургун қилинган. Aммo А. Ахматова, С. Маршак, Д. Шостакович сингари машҳур кишиларнинг саъй-ҳаракати билан 1965 йил сургундан озод этилган. Сиёсий давоми…

Борис Пастернак (1890-1960)

Пастернак Борис Леонидович [1890.29.1(10.2), Москва – 1960.30.5, Москва вилояти Переделкино қишлоғи] — рус шоири. Санъаткор оиласида туғилган. Болалик ва ёшлик йилларида тасвирий санъат ва мусиқа композицияси билан қизиққан. 1909 йил мусиқачилик касбидан воз кечиб, Москва университетининг тарих-фалсафа факултетига ўқишга кирган. давоми…

Александр Твардовский (1910-1971)

Твардовский Александр Трифонович [1910.8(21).6, Смоленск вилояти Починков тумани — 1971.18.12, Москва вилояти] — рус шоири ва жамоат арбоби. Москва тарих, фалсафа ва адабиёт институтини тугатган (1939). СССР Ёзувчилар уюшмаси бошқаруви котиби (1950—54, 1959—71). «Новый мир» журнали бош муҳаррири (1950—54; 1958— давоми…

Александр Пушкин (1799-1837)

Пушкин Александр Сергеевич [1799.26.5 (6.6), Москва – 1837.29.1 (10.2), Петербург] — рус ёзувчиси, янги рус адабиётининг асосчиси. Отаси Сергей Львович кадимги дворянлар қавмидан, онаси Надежда Осиповна эса Пётр I қўлида тарбия кўрган ҳабаш — А.П.Ганнибалнинг набираси булган. Пушкинда нафис сўзга давоми…

Николай Заболоцкий (1903-1958)

Николай Заболоцкий ХХ аср рус шеъриятининг мумтоз вакилларидан бири саналади. Унинг шеърияти майин лиризмга йўғрилган фалсафий тафаккурга бойлиги билан ажралиб туради. Н.Заболоцкий 1903 йилда Қозон шаҳрида таваллуд топди. Унинг болалиги Витебск губерниясининг Уржум шаҳри яқинидаги Сернур қишлоғида кечади. У мурғаклигидан давоми…

Белла Ахмадулина (1937-2010)

Белла Ахмадулина рус шеъриятининг ХХ аср иккинчи ярмидаги йирик намояндаларидан бири саналади. Шоира 1937 йили Москвада туғилган. Болалигидан шеър ёза бошлаган. Ўрта мактабни тамомлагач, у М.Горький номидаги Адабиёт институтига ўқишга киради. Талабалик пайтида унинг кўплаб очерклари матбуотда эълон қилинади. Жумладан, давоми…