Салом Сарвон (1966)

Салом Сарвон (Salam Eliağaoğlu Novruzov) 1966 йилда туғилган. “Сенга айтилган сўз – сенга аталмаган” ва “Йўлни кутиб ол” деб номланган иккита шеърий тўплам муаллифи. Замонавий шеъриятнинг ёрқин вакилларидан бири. БИР ДАҚИҚА СУКУТ: КУНДАЛИК ПАРЧАЛАРИ * * * Қўй, куйинма, курраи давоми…

Ҳамид Херисчи (1961)

Ҳамид Херисчи (Həmid Herisçi) 1961 йилда туғилган. Боку Давлат дорилфунунининг филология факультетини тамомлаган. “Некролог” постмодерн романи ва туркум шеърлари билан танилган. SPACE TV муҳаррири бўлиб ишлайди. Янги адабий оқим етакчиларидан бири. 1995 ЙИЛ. ЗИНДОН. ТУН. ТЕРГОВЧИ МЕНИ СЎРОҚ ҚИЛАДИ. УМИДИМ давоми…

Расим Гаража (1960)

Расим Гаража (Rasim Qaraca) 1960 йили туғилган. Боку Давлат дорилфунунининг журналистика факультетини тамомлаган. Янги адабий ҳаракат намояндаси. Унинг “Ўлимга бахшида қуёш” номли шеърий тўплами эълон қилинган. БУЮМЛАР Бош чаноқ Юк машинасин чироқлари нурида Кўзга ташланади қабр тошлари. Гулхандан кўтарилувчи тутунга давоми…

Адолат Аскарўғли (1957-2013)

Адолат Аскарўғли (Ədalət Əsgəroğlu) 1957 йилда туғилган. Ҳозирги замон озарбайжон шеъриятининг истеъдодли вакилларидан бири. Олти китоби чоп этилган. “Эртасини йўқотмаган одамлар” (2003) китоби адабий танқидчилик эътиборини тортди ва мукофотга сазовор бўлди. * * * Биз кексайиб қолдик, илоҳим, жуда кексайдик!.. давоми…

Одил Мирсайид (1956)

Одил Мирсайид (Adil Mirseyid oğlu Baxışov) 1956 йилда туғилган. Шоир ва рассом, Озарбайжон модерн шеъриятининг таниқли намояндаларидан бири. “Кўзгудаги одам”, “Булут одам”, “Қўшиқ одам” шеърий китобларининг муаллифидир. * * * Бир кеча уйғондим тун, ёмғир чак-чак, Билмадим қайдаман, кимман, нимаман? давоми…

Алисамид Кур (1954)

Алисамид Кур (Əlisəmid Kür) 1954 йилда туғилган. Ҳозирги замон Озарбайжон адабиётининг истеъдодли намояндаларидан бири. “Рангин кўлкалар”, “Қирқ таниш чеҳра” (1991), “Кентавр” (1997), “Тер ва қон ичида” (2000) китобларининг муаллифи. * * * Кулчанинг бир юзи бор – Орти турар тандирда. давоми…

Акбар Қўшали (1973)

Акбар Қўшали (Əkbər Qoşalı) 1973 йилда туғилган. Озарбайжон Ёзувчилар уюшмаси аъзоси (1998). “Ўлимлар нариси” номли шеър китоби машҳур. Қозоғистонда нашр қилинадиган “Оқин” журналининг Озарбайжондаги вакили. “Ёшлар мукофоти” ва Шахмар Акбарзода номидаги Халқаро мукофот соҳиби. КЕЧМАДИМ Ҳаром чиқди йўлимдан, Ҳалолимдан кечмадим. давоми…

Расмия Собир (1973)

Расмия Собир (Rəsmiyyə Sabir) 1973 йилда Масалли туманининг Эркиван қишлоғида туғилган. Иншоот муҳандислари университетида иқтисодчи-муҳандислик ихтисослиги бўйича таълим олган. Ҳозирда Озарбайжон Фанлар академиясининг Иқтисодиёт университетида илмий ходим. Расмия Собир Озарбайжон Ёзувчилар уюшмаси аъзоси. “Қамалган сукунат” “Рангсиз кўз ёшлар”, “Унутдинг мени”, давоми…

Салим Бобуллоўғли (1972)

Салим Бобулло ўғли (Səlim Babullaoğlu Səlimov) ҳозирги Озарбайжон модерн шеъриятининг ёрқин вакилларидан бири, шоир, таржимон ва эссенавис. У 1972 йил 10 декабрда Ширвон шаҳрида туғилган. Кўплаб шеър ва ҳикоялар муаллифи. «Танҳо» (Баку, 1996), «Июнда куйланган қўшиқлар» (Истанбул, 2006), «Юракка бағишлов» давоми…

Тоҳир Тоисўғли (1950)

Тоҳир Тоис ўғли (Tahir Taisoğlu) 1950 йилда Шамахи шаҳрида туғилган. Ўрта мактабни тамомлагач, Шамахи қанд заводида ишлай бошлаган. 1969 йилда биринчи шеъри “Адабиёт ва инжасанъат” газетасида босилган. 1983 йилда Москвадаги Адабиёт институтини тамомлаган. Озарбайжон телерадиосининг мухбири, “Қишлоқ ҳаёти” журнали муҳаррири давоми…