Ўткир Рашид: “Виждонингиз бедорми?” (1989)

Шоир Ўткир Рашид билан суҳбат — Сиз 30-йилларда адабиётга кириб келгансиз. Бу давр адабий жараёни мураккаб ва зиддиятли кечган. Сиз бунинг бевосита гувоҳи бўлгансиз. Ўша йиллардаги адабий муҳит ҳақида гапириб берсангиз. — Адабий муҳитни ижодкор яратади. Шунинг учун адабий муҳитнинг давоми…

Олмос Улвий. Зулфия Озарбайжонда

Зулфия ХХ аср ўзбек адабиётининг машҳур намояндалари Ғафур Ғулом, Ойбек, Абдулла Қаҳҳордан тортиб, Ҳамид Олимжон, Мақсуд Шайхзода, Миртемирлар билан биргаликда адабиёт майдонига кириб келди ва ўз ижодининг ёрқин саҳифаларини очди. Шоиранинг ўзи ҳам қайд этганидек: “шоирлик касб-ҳунар эмас, қисматдир, қисмат давоми…

Абдураҳим Эркаев. Абдулла Орипов феномени

Абдулла Орипов ҳаёти ва ижоди халқимизнинг сўнгги 60 йилда босиб ўтган йўлини аниқ-тиниқ акс эттиради. ХХ асрнинг иккинчи ярмида бирор шоир, санъаткор бу йўлни Абдулла Ориповдек бадиий куч-қудрат, ҳис-ҳаяжон билан кўрсата олган эмас. Чунки у ноёб даҳо истеъдодига мос масъулият давоми…

Наим Каримов. Давр Шуҳрат тақдирида

Тарих Иккинчи жаҳон уруши арафасида адабиёт оламига кириб келган ёзувчилар зиммасига инсоният тарихидаги энг даҳшатли урушнинг илк кунидан сўнгги кунига қадар жанг майдонларида бўлиш, Рейхстаг устига Ғалаба байроғи ўрнатилгандан кейин эса бутун умрларини уруш мавзуига, Москва остоналарида, Украина адирларида, Белоруссия давоми…

Наим Каримов. «Ай чарх, эттинг ортуқ жабр бунёд»

ХIХ аср охири – ХХ аср бошларида ҳозирги Ўзбекистонда янги адабиёт майдонга келди. Бу адабиёт жадид адабиёти деб аталди. Тарихий-маданий давр тақозоси билан туғилган жадид адабиёти мумтоз ўзбек адабиётининг энг яхши анъаналарига содиқ қолган ҳолда унинг мазмун ва моҳиятини янгилаб давоми…

Бахтинисо Маҳмудова (1993-2019)

Бахтинисо Маҳмудова 1993 йили туғилган. “Юрт келажаги – 2015” иқтидорли ёшлар танлови ғолибаси. “Ҳовучдаги юрак”, “Уфққа йўл” номли шеърий тўпламлари нашр этилган. ВАТАН Мен шеърдай ўқидим дарахтларини, Ёдладим баргининг холларигача. Заминин баҳор деб, дунёни куз деб, Қучдим ёзларию қорларигача. Кўзимни нимадир давоми…

Ашурали Жўраев. Мансура (ҳикоя)

“Адабиётга туғма муҳаббатимни изҳор қилишга қаттиқ бел боғладим. Нима муяссар бўлди, нима бўлмади. Аммо ҳеч қачон тулпорларни тақалаганларида мен четда туриб оёғимни кўтармадим”. Иброҳим ҒАФУРОВ Болалигидан адабиётга, адабиёт сабаб китобга астойдил – бутун борлиғи ва жону жаҳони билан қатъий меҳр давоми…

Тўра Мирзаев. Суҳбатлар давом этади (2018)

Қадимги юнон академияларида илм суҳбатларда туғилиб, суҳбатларда камолга етган. Ўқиш ва ўқитишнинг, ўрганиш ва ўргатишнинг бу анъанавий усули шарқ илм академиялари учун ҳам бегона эмас. Қурилган мадрасалар, хонақоҳлар, устоз уйидаги мактаблар бунинг исботи. Суҳбат асносида устоз-шогирднинг нафақат билимига, муайян касбни давоми…

Наим Каримов. Таржима санъати ва жаҳон адабиёти

Одамзод қаерда, ер куррасининг қайси бир гўшасида яшаган бўлмасин, янги ҳаёт манзилларини кашф этиш, дарёлар, денгизлар, ҳатто уммонларнинг нариги соҳилидаги  ҳаёт билан ошно бўлишга, ўша ердаги ҳаёт манбаларидан баҳраманд бўлишга интилган. У шу мақсадда сузишни ўрганган, қайиқлар ясаган, кўприклар қурган. давоми…

Наим Каримов. Ойбек чўққиси

50-йилларнинг бошларида СССР Гидрометерология Давлат комитети раиси академик Ю.А.Израиль раҳбарлигидаги бир гуруҳ альпинистлар Помир тоғ тизмаларининг шу вақтгача инсон оёғи тегмаган чўққиларидан бирини забт этдилар. Бу, 3000 метрдан зиёд баландликдаги, аммо кўтарилиш ғоят қийин ва машаққатли бўлган чўққи эди. В.Элчибеков, давоми…