Маҳкам Маҳмудов, Ҳамидулла Болтабоев. Баракали умр (2010)

Асрлар давомида алломалар, мутафаккирлар ёзиб қолдирган нодир асарлар вақт, абадият уммонидаги тафаккур кемалари бўлиб, улар доимо инсонларга илм, маърифат улашади. Ўзбекистон филология илмида шеърият поэтикасини чуқур ўрганган олимлар Алибек Рустамов, Анвар Ҳожиаҳмедов, Ёқубжон Исҳоқов қаторида Ваҳоб Раҳмоновнинг ҳам ўрни бор, давоми…

Ҳабибулла Олимжонов. Доҳийлар ва иблислар

ёки “Пахта иши”, “Ўзбеклар иши” компаниясини ким бошлиб, ким тугатгани, бу сўнгги қатағон миллат бошига қандай кулфатлар солгани тўғрисида эслов … Қизил салтанат ўзининг сўнгги нафасларида ўзбек халқига қилган ҳамласи миллат бошига ўттизинчи йиллар қатағонидан кам бўлмаган жабр-ситамлар келтирди. Улуғ давоми…

Ҳамид Ғулом (1919-2005)

Ўзбекистонда хизмат кўрсатган санъат арбоби (1969), Ўзбекистон халқ ёзувчиси (1979), Республика ва собиқ Иттифоқ Давлат мукофотлари совриндори Ҳамид Ғулом етук шоир, носир ва драматургдир. Ҳ. Ғулом 1919 йил 25 апрелда тошкентлик мусиқа муаллими оиласида туғилди. Ўрта мактабни битиргач, Ўрта Осиё давоми…

Олимжон Холдор. “Новвотнинг дури…” (эссе)

… Миртемир домланинг эллик ёшлиги Ёзувчилар уюшмасининг Ҳамид Олимжон номидаги адабиётчилар уйида ўтказиладиган бўлди. Андижондан мен ҳам бордим. Домла билан юбилей йиғилишига бир оз кечроқ келдик. Зал тўла одам. Ўша йиллари ҳамма мажлисларда тўрда ўтирувчилар яна тўрда. Юбилярнинг ўзлари эса давоми…

Абдулҳамид Чўлпон. “Сўз, сўз, сўз!” (1929)

Қлассиқ фожианависликнинг энг улуғ кишиси, оламшумул тиётру муҳаррири Шекспир энг юксак асари бўлған «Ҳамлет»да бош қаҳрамоннинг тили билан юқоридағи жумлани айтдиради. Чинакам, у доҳийнинг ҳамма асарлари гаплашиш (диалог)нинг, умуман, сўз санъатининг қлассиқ – энг мукаммал нусхасидур. Ўртоғимиз бўлған рус саҳнаси давоми…

Минҳожиддин Мирзо. Адиб  юрагини ёритган қуёш

ёхуд гўзаллик инкишофи Дунёнинг гўзаллиги муҳаббат билан… Тангри Таоло ҳам жамики бор­лиқни муҳаббат билан яратди. Уларнинг ичида инсоний севги қуёш янглиғ ҳар бир юракда порлаб, оламга мунавварлик ато этади. Бу ишқнинг гўзаллиги, қадр-қимматини биз ҳароратли сўз воситасида, адабиёт орқали англаймиз. давоми…

Рауф Парфи таваллудига 80 йил тўлди

27 сентябрь куни Ўзбекистон халқ шоири  шоир Рауф Парфи таваллудига 80 йил тўлди. Шу муносабат билан Ёзувчилар уюшмаси, Ўзбекистон миллий университети ҳамда Чирчиқ давлат педагогика университетида шоир ҳаёти ва ижодига бағишланган илмий-адабий, маънавий-маърифий тадбирлар ўтказилди. 80 йиллик сана муносабати билан давоми…

Тоҳир Йўлдошев. Чирмовиқ (қисса)

Оғир сукунатни мутлоқ ўзига сингдирган қабристоннинг қўрқинчли манзараси ҳорғин нафас олганча гуноҳларга тўлиб-тошган фоний дунёни жимгина кузатиб мудрайди. Дўпсайган қабрларнинг у ер-бу ерида бўй чўзган янтоқ буталари бу совуқ сукунатга бардош беролмай, енгилгина эсган шаббодага аста-аста бош чайқашиб, бир-бирларининг баданларига давоми…

Дилмурод Қуронов. Мутолаа ва идрок машқлари

Қуронов, Дилмурод. Мутолаа ва идрок машқлари / Д.Қуронов. – Тошкент: Akademnashr, 2013. – 336 б. Филолог олим, таниқли мутахассис, профессор Дилмурод Қуроновнинг ушбу сайланмасида муаллифнинг энг сара илмий асарлари, рисолалари ўрин олган. У талабалар, илмий жамоатчилик ва кенг китобхонлар оммасига давоми…

Тўхтамурод Бобоев. Шеър илми таълими

Тўхтамурод Бобоев. Шеър илми таълими.— Т.: Ўқитувчи, 1996. — 344-б. Таниқли адабиётшунос олим ва методист, филология фанлари номзоди, доцент Тўхтамурод Бобоев қаламига мансуб мазкур қўлланмада ўзбек шеърияти илми асослари — шеър тузилиши қонуниятлари ва шеърий нутқ бадииятини ўрганиш масалалари чуқур давоми…