Наим Каримов. Ойбек чўққиси

50-йилларнинг бошларида СССР Гидрометерология Давлат комитети раиси академик Ю.А.Израиль раҳбарлигидаги бир гуруҳ альпинистлар Помир тоғ тизмаларининг шу вақтгача инсон оёғи тегмаган чўққиларидан бирини забт этдилар. Бу, 3000 метрдан зиёд баландликдаги, аммо кўтарилиш ғоят қийин ва машаққатли бўлган чўққи эди. В.Элчибеков, давоми…

Иброҳим Ғафуров. Ғафурона тарона

Ғафур Ғуломнинг таваллудига роппа-роса юз йил тўляпти. Канда қилмай навбатма-навбат етиб келадиган йиллар, асрларнинг силсиласида бу унинг илк асри, ўзининг илк асрини ишғол этиши. Ғафур Ғулом жисман ҳаётни тарк этганига ўттиз етти йил бўляпти. Лекин унинг асри, асрнинг ҳар бир давоми…

Султонмурод Олим. Ийҳомангиз санъатлар (“Фарҳод ва Ширин”да маънодошлик ва шаклдошлик)

Кўпмаънолилик Шарқ мумтоз шеъриятининг бош хусусиятларидан. Лирикадаги анъанавий тимсолларнинг деярли ҳаммаси мажозий маънога эга эканини, кўпчилиги ҳатто тасаввуфий истилоҳ даражасига кўтарилганини биламиз[1]. Лиро-эпик шеъриятда эса воқеа муаллиф учун кўпинча бир баҳона, мақсадни ифодалашнинг бир воситаси бўлган холос. Аслида эса воқеалар давоми…

2019 йилда Ziyouz порталида энг кўп ўқилган мақолалар, ҳикоялар, муаллифлар

Google Analytics маълумотларига кўра, 2019 йилда Ziyouz порталига ташрифлар сони 5 752 724 тани (www.ziyouz.com — 4 750 055; www.ziyouz.uz — 1 002 669) ташкил этди (кунига ўртача 15 760 киши). Ташриф буюрганларнинг 76 фоизи Ўзбекистондан. Россия (8%), Қозоғистон (5%), Қирғизистон (3%), Тожикистон давоми…

Дунёни янгича кўриш эҳтиёжи (Умарали Норматов ва Улуғбек Ҳамдам суҳбати) (2002)

(Ўзбек модерн шеърияти, умуман модернизм хусусида суҳбат) Умарали НОРМАТОВ: — Улуғбек, сиз ҳам шеъриятшунос, ҳам шоир сифатида бугунги миллий шеъриятимиздаги жараёнлардан, қолаверса, замонавий жаҳон шеърияти, шеърият илми ҳақидаги янгиликлардан яхши хабардорсиз. Ойбекнинг замонамизга ҳамоҳанг «кўнгил шеърияти»га бағишланган номзодлик диссертациянгиз, ҳозирги давоми…

Эркин Воҳидов. Келажакка мактуб

Эркин Воҳидов. Келажакка мактуб. Шеърлар. Тошкент, «Ёш гвардия», 1983. Ўзбекистон Ленин комсомоли мукофоти ва Ҳамид Олимжон номидаги республика мукофоти лауреати Э. Воҳидовнинг бу тўпламига сўнгги йилларда ёзган янги шеърлари киритилди. “Ватан соғинчи” бўлимида она-юртга садоқат, бунёдкор халққа меҳр-муҳаббат, нафосатга таъзим давоми…

Одил Ёқубов. Ўқитувчининг қадри (1984)

Адабиёт ҳақида ўйлаганимда биринчи адабиёт ўқитувчиларим ёдимга тушади. Урушдан аввалги оғир йиллар. Ҳали Улуғ Ватан уруши бошланмаса ҳам, унинг совуқ нафаси сезила бошлаган давр. Шаҳарда яшар эдик. Оиламиз бошига мусибат тушиб, туғилган қишлоғимизга кўчиб бордик. Қиш бўлмаса ҳам далага қиров давоми…

Наим Каримов. Ойбек ва жаҳон адабиёти

Ўзбекистон Ойбек билан хайрлашган кун Мангуликдан бир лаҳзага келди Навоий – Тирикларга сездирмасдан силади беун, Ойбегининг манглайини руҳи самовий Ва сўнг уни олиб кетди босиб бағрига Абадият деб аталган руҳлар шаҳрига. Абдулла Шер ХIХ асрнинг 50–60-йилларида Россия қўшинларининг Ўрта Осиёни давоми…

Владимир Маяковский (1893-1930)

Маяковский Владимир Владимирович [1893.7(19).7, Кутаиси ш. — 1930.14.4, Москва] — рус шоири. 1906 йил, отаси вафотидан сўнг, оиласи билан Москвага кўчиб бориб, классик гимназияга, 1911 йил эса тасвирий санъат, ҳайкалтарошлик ва меъморчилик билим юртига ўқишга кирган. Шу йили рус футуристпар давоми…

Иброҳим Ғафуров. Моҳир ва талабчан таржимон

Атоқли шоир ва адиб Эркин Воҳидов ватан ва ватанпарварлик, инсон ва инсонпарварлик, маърифат ва маърифатпарварлик, эрк ва эркпарварлик соҳаларини чамбарчас боғлаб фаолият юритарди. У ниҳоятда серқирра ижодкор эди. Лирик шеърият, достончилик, драматургия, публицистика, бадиий таржима соҳаларида баробар муваффақият билан қалам давоми…