2018 йилда Ziyouz порталида энг кўп ўқилган китоблар, ҳикоялар, шеърлар, муаллифлар

Google Analytics маълумотларига кўра, 2018 йилда Ziyouz порталига ташрифлар сони 5 552 961 тани (www.ziyouz.com — 4 707 615; www.ziyouz.uz — 845 346) ташкил этди (кунига ўртача 15313 киши). Ташриф буюрганларнинг 68 фоизи Ўзбекистондан. Россия (11%), Қозоғистон (5%), Тожикистон (3%), давоми…

Наим Каримов. Шайхзода – таржимон

ХХ асрнинг 20-30-йилларида янги ўзбек адабий тилининг шаклланиши нафақат “Ўтган кунлар”, “Кеча ва кундуз”, “Қутлуғ қон” сингари ўлмас эпик полотноларнинг, Чўлпон, Ойбек, Ғафур Ғулом, Ҳамид Олимжон сингари шоирлар қаламига мансуб лирик дурдоналарнинг майдонга келишига, балки жаҳон адабиёти ўлмас намуналарининг ўзбек давоми…

Абдусалом Умаров. Истеъдоднинг олмос қирралари

Абдулла Қаҳҳор салкам 40 йил мобайнида таржимон сифатида қалам суриб, ҳажми ва мундарижаси тарафидан ҳам, бадиий қиммати жиҳатидан ҳам ёзувчилик меросидан кам бўлмаган адабий ёдгорлик қолдирди. Ёзувчи Абдулла Қаҳҳорнинг биринчи асари матбуотда босилганидан (1924) таржимон Абдулла Қаҳҳорнинг дастлабки асари дунё давоми…

Ноёб роллар эгаси (Лутфулла Назруллаев)

Ўзбек профессионал театрининг ташкил топиши ва унинг дастлабки санъаткорлари ҳақида гап кетганида, энг аввал ёдимизга Маннон Уйғур, Етим Бобожонов, Аброр Ҳидоятов, Обид Жалилов, Олим Хўжаев, Шукур Бурҳонов, Наби Раҳимов, Миршоҳид Мироқилов каби юксак истеъдод эгалари келади. Улар ҳа­қида гап кетганда давоми…

Муҳаммадали Қўшмоқов. Улкан мерос

Ўзбекистон халқ шоири Миртемир (1910.30.5 – 1978. 25.1) таржимасида олмон, рус, озарбойжон, грузин, хитой, ҳинд шоирлари ижодидан намуналарни яна бир марта ўқиб, уқиш мароқли машғулот, албатта. Биламизки, Миртемир лирик, лиро-эпик, эпик асарларни бирдек маҳорат билан ўзбек тилига таржима қилиб, таржимон давоми…

Карим Баҳриев: “Ижод – индивидуал, хос жараёндир” (2017)

– Сизда адабиётга илк ҳавас қачон уйғонган, матбуотдаги илк чиқишларингиз, сўнгра биринчи китобингиз ўқувчилар қўлига етиб борган дамларни эслаб ўтсангиз. – Дабдурустдан бир нарса деб жавоб бериш қийин, албатта… Чунки ҳар қандай осон жавоб юзаки бўлиб қолади. Ҳар бир болада давоми…

Улуғбек Ҳамдам. Таржима – миллатлараро кўнгил мулоқоти

Бадиий таржима бугунги куннинг долзарб масаласига айланиб боряпти, десак муболаға бўлмас. Чунки таржима – мулоқотнинг энг таъсирчан ва узоқ яшовчан шаклларидан бири, у нафақат бир инсоннинг ўзга бир инсон билан, балки бутун бошли бир миллатнинг бошқа бир миллат билан маънавий давоми…

Наим Каримов. Эъзоз ва жазо (1990)

1943 йилнинг кузида Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмасига таниқли ўзбек шоири Мадамин Давроннинг Курск остоналаридаги қақшатқич жангларда ҳалок бўлгани тўғрисида хабар етиб келди. М. Даврон Усмон Носир, Амин Умарий, Темур Фаттоҳ, Иброҳим Назирий сингари қўқонлик шоирлар билан бирга улғайиб, бирга ижод майдонига давоми…

Абдулла Орипов. Танланган асарлар. 7-жилд: Шеърлар, достон, мақолалар, суҳбатлар, қайдлар

Абдулла Орипов. Танланган асарлар. 7-жилд: Шеърлар, достон, мақолалар, суҳбатлар, қайдлар. — Т.: Ғафур Ғулом номидаги нашриёт-матбаа ижодий уйи, 2013. Ўзбекистон Қаҳрамони, Халқ шоири Абдулла Орипов «Танланган асарлар»ининг ушбу 7-жилдига кирган халқона, қиссагўйлик услубида ёзилган «Истиқлол манзаралари» достонида Мустақиллик арафасида ва давоми…