Ҳусан Карвонли. Ўнг билан чапнинг фарқи ёки ночор таржимани ўнгласа бўлади(ми?)

Бир машҳур ёзувчимиз номи чиққан асарида “… бир ракаат намоз ўқиб олай” деб ёзган эди қаҳрамони тилидан. Ваҳоланки, ибодатнинг бу турининг энг қисқаси икки ракаат бўлади.Собиқ иттифоқ даврида ижодкорларимиз томонидан бу каби хатоларга билиб-билмай йўл қўйилган ҳоллар учраб туради. Баъзан давоми…

Одилжон Жаъфаров. Чугучаклик ўзбеклар

Тарихий ҳужжатларда кўрсатилишича, ўзбеклар Шарқий Туркистоннинг шимолий қисмига, асосан чегарага яқин Чугучак шаҳрига 1850 йилдан кела бошлашган. Ҳозирги Чугучак шаҳри ўрнида қадимда олис сафарга чиққан савдо карвонлари дам оладиган қўрғон бекат бўлган. Қорасув бўйларидаги бу кўрғон атрофида Тошкент, Самарқанд, Марғилон, давоми…

Абдуқаҳҳор Иброҳимов: «Имонли инсон тўғри яшайди» (2008)

— Абдуқаҳҳор ака, инсон учун ҳурликдан кўра тансиқ неъмат бўлмаса керак. Лекин озодлик қадрини истибдод даврида яшаганлар бошқалардан кўра кўпроқ билади. —Менинг ярим асрдан ортиқ умрим истибдод замонасида кечди. Шунинг учун ҳам у кунлар билан бугунни солиштириб кўришга каминада имконият давоми…

Максим Танк (1912-1995)

Евгений Иванович Скурко — Максим Танк (белор. Максім Танк) Молодечненск областининг Мяделск районига қарашли Пилковшчина қишлоғида деҳқон оиласида туғилди. Максим Танкнинг 1936 йилда босилиб чиққан «Этапда», 1937 йилда эълон қилинган «Нароч» номли шеърий асарлари полиция томонидан ман этилди. Урушдан сўнгги давоми…

Егише Чаренц (1897-1937)

Егише Чаренц (Եղիշե Չարենց) 1897 йилда кичик савдогар оиласида дунёга келган. “Рангпар қиз ҳақида уч қўшиқ” шеърий тўплами, “Мовий кўз Ватан”, “Данте афсонаси” номли достонлари унинг илк ижодини ташкил этади. Кейин унинг “Ҳаммага, ҳаммага, ҳаммага”, “Чаренцнома” сингари кўплаб шеърий асарлари давоми…

Силва Капутикян (1919-2006)

Капутикян Сильва (Сирвард) Барунаковна (1919.20.1, Ереван – 2006.26.08, Ереван) — арман шоираси. Биринчи шеърий тўплами — «Шу кунларда» (1945). «Занга соҳилларида» (1947), «Менинг қариндошларим» (1951), «Оқ йўл» (1954), «Самимий суҳбат» (1955), «Шеърлар» (1959), «Ярим йўлдаги ўйлар» (1960), «Кутиш вақти» (1983), давоми…

Ованес Туманян (1869-1923)

Туманян Ованес Тадевосович [1869.7(19).2, — Арманистон ҳозирги Туманян тумани Дсеҳ қишлоғи — 1923.23.3, Москва] — арман ёзувчиси ва жамоат арбоби. Тбилисидаги арман диний консисториясида, сўнг арман нашриётлар жамияти идорасида (1887—93), «Аскер» болалар журналида (1905) ишлаган. Арман ёзувчиларининг Кавказ жамияти (1912— давоми…

Наапет Кучак (XVI аср)

Наапет Кучак – арман халқининг илк ошиқ, яъни бахши-шоирларидан бири. Унинг таржимаи ҳоли ҳақида маълумот кўп эмас. Баъзи манбаларда XV–XVI асрлар оралиғида Вана яқинидаги Хараконис қишлоғида (ҳозирги Туркия ҳудуди) туғилган, дейилади. Шоир ҳаётлик чоғидаёқ халқ ўртасида шуҳрат қозонган. У асосан давоми…

Геворг Эмин (1919-1998)

Эмин Геворг (ҳақиқий исми Карлен Григоревич Мурадян) (1919—1998), арман шоири. Арманистон тарихига багъишланган «Янги йўл» шеърий тўплами 1951 йили СССР давлат мукофотига сазовор бўлган. «Арманистон ҳақида 7 қўшиқ» (1974), «Аср. Ер. Севги» (1974; СССР давлат мукофоти, 1976), «Аскарнинг кундалигидан» (1985) давоми…

Ҳусайн Ҳабаш (1970)

Шоир Ҳусайн Ҳабаш 1970 йилда Суриянинг Африн вилоятидаги курдлар яшайдиган Шайхул Ҳадид қишлоғида таваллуд топган. Айни пайтда у Германиянинг Бонн шаҳрида истиқомат қилади. Илк шеърий китоби “Гуллар қатида” деб номланган. Курд ва араб тилларида ижод қилувчи шоирнинг тўртта шеърий китоби давоми…