Абдулла Орипов: “Адабиёт — кўнгил изҳори эмас” (2008)

Эл-улус ардоқлаган, юрт меҳрига сазовор халқ шоири билан ҳамсуҳбат бўлишни орзу қилмаган инсон топилмаса керак; яна у она халқини мудроқликдан уйғотган, ғурурини юксалтирган, ўзи ҳам миллий ифтихор тимсолига айланган бўлса! Бундай шоир билан учрашув ҳақиқий мухлис учун чинакам байрамдир. Низомий давоми…

Валижон Қодиров. “Элининг орасида ҳусни хайли бор…” (2008)

Яқинда бир танишимнинг “Бобурнома”даги баъзи ифода ёки жумлани тушунмасам, асарнинг Салйе томонидан рус тилига ўгирилган нашрига мурожаат қиламан” деганини эшитиб қолдим. Бу менга ғалати туюлди, тўғриси, оғир ботди: ўз тилимизда ёзилган  буюк асарни, гарчи айрим ифода ва жумлаларини бўлса-да, бошқа давоми…

Турсунбой Адашбоев. Осмон нега зангори? (2008)

Бугунги болалар шеърияти ҳақида айрим мулоҳазалар Республика таълим марказида ўтган навбатдаги кенгаш анча мунозарали бўлди. “Бошланғич таълим” журналининг бош муҳаррири Зуҳра Шокированинг айтган мулоҳазалари ўринли эди:— Айрим дарсликларнинг муаллифлари ўз савияларидан келиб чиққан ҳолда иш юритаётганлари оқибатида қўлланмаларга бадиий жиҳатдан давоми…

Мурод Абдуллаев. Баҳри муҳитга мадад ёхуд оби ҳаётни тежовчи уч лойиҳа (2008)

Орол денгизини қуришга маҳкум этган шўролар салтанатининг ўзи ҳам баҳри муҳитимиз қарғишига қолди. Тузумлар, салтанатлар-ку турли сабаб ва оқибатлар боис таназзулга учраши, Ер юзидан абадий супурилиб кетиши мумкин экан. Бироқ улар гуллаган даврда дунёга келган инсон фарзандлари учун яйдоқ дашту давоми…

Ғулом Карим. Руҳият мусаввири

Ҳикоя жанрида фаол ижод қилаётган таниқли ёзувчи Хуршид Дўстмуҳаммаднинг ушбу жанрда шу пайтгача яратган қарийб барча асарлари “Шарқ” нашриётида “Беозор қушнинг қарғиши” номи билан китоб ҳолида чоп этилди. Тўпламдаги ҳикоялар мавзусига қараб саккизта бўлимга бўлинган.Мутолаа жараёнида дарҳол кўзга ташланадиган жиҳат давоми…

Баҳодир Карим. Ижоди ҳам, ҳаёти ҳам ибрат

Академик Матёқуб Қўшжонов қарийб олтмиш йил ижод қилди. Бу мўътабар устозимиздан элликка яқин китоб, беш юз-олти юз атрофида илмий мақолалар мерос бўлиб қолди. Уларда олим Абдулла Қодирий, Ойбек, Абдулла Қаҳҳор, Абдулла Орипов ижодини, образ, композиция, сюжет, конфликт каби адабиёт назарияси давоми…

Охунжон Ҳаким. Биз киприклар эдик… (2008)

Адабиёт олами деб аталмиш сеҳрли дунёга атак-чечак қадамлар билан кириб келаётган пайтларимда каминангизга мадад қўлини чўзган, тўғри йўл кўрсатган, руҳимни кўтариб турган устозларимни бот-бот эслаб тураман. Улар берган маслаҳатлар ҳали-ҳамон қулоқларим остида жаранглаб тургандай бўлади. Масалан, устоз Ғафур Ғулом эллигинчи давоми…

Нафиса Исматуллаева. Уй ўзимизники, кўча-чи?

Болалигимиздан катталарга гап қайтармаслик, уларнинг юзига тик қараб сўзламасликни уқтиришган. Бироқ баъзан ёшлигимизга борибми ё ҳақлигимизни исботлашга уринибми, бировни ранжитиб қўйганимизни сезмай қоламиз. Болаликда қулоғимизга қуйилган панду насиҳатлар бизни тўғри йўлга солиш учун айтилганини ёшимиз улғайиб борган сари теранроқ англай давоми…

Нодир Рамазонов. “Узумни ёнчғондин сўнгра…” (2008)

Алишер Навоий ғазалиётида мукаммал ишланган мавзулардан бири май мавзусидир. Май Навоий лирикасида ёрга етиштирувчи восита сифатида талқин этилади. “Хазойин ул-маоний”га кирган 2600 ғазалнинг етмишга яқини бошдан охиригача май мавзусидадир. Бундан ташқари, яна 800га яқин ғазалда май мавзуси қаламга олинган. Одатда, давоми…

Абдукарим Зикирёев “Ҳинд сори”да пишган қовун ёхуд Мирзо Бобур кашфиётлари

Юртимиз дунёнинг энг қадимий тамаддун ўчоқларидан бири ҳисобланади. Кўҳна Турон заминида яшаб ижод этган олимлар дунё тарихи, илм-фани, маданияти равнақига улкан ҳисса қўшганлар. Бу асарлар дунё цивилизациясининг ўлмас ёдгорликлари сифатида алоҳида эъзоз топган. Бутун жаҳонга маълум ва машҳур бўлган шундай давоми…