Геворг Эмин (1919-1998)

Эмин Геворг (ҳақиқий исми Карлен Григоревич Мурадян) (1919—1998), арман шоири. Арманистон тарихига багъишланган «Янги йўл» шеърий тўплами 1951 йили СССР давлат мукофотига сазовор бўлган. «Арманистон ҳақида 7 қўшиқ» (1974), «Аср. Ер. Севги» (1974; СССР давлат мукофоти, 1976), «Аскарнинг кундалигидан» (1985) шеърий китоблари, «Мангулик йўли» (1985) эсселари мавжуд.

КEЛАЖАККА

Менга сендан ўрганмоқ керак,
Яшамоқни ўргат, келажак.
Бергин менга тинчимас юрак,
Мушкул чоғда қилгин мард эркак,
Курашларда — уйғоқ ва сергак,
Бу дунёда этма хотиржам.

Манманликка булмайин ҳамдам,
Изламайин шон-шуҳратни ҳам.
Севдим! — демай — севмай чинакам,
Баҳор! — демай — келмасдан кўклам,
Етдим! — демай — куймасдан қадам.
Бахтиёрман! — деб қилмай садо.

Оқни оқ дей, қарони қаро,
Тан берайин қилганда хато,
Тузатганда кутмай тасанно,
Тасаннодан касб этмай ҳаво,
Ҳеч ерда ҳеч кермайин кўкрак,
Шуни менга ўргат, келажак!

Эркин Воҳидов таржимаси