Абдулҳамид Чўлпон. Ойдин кечаларда (ҳикоя)

Зайнаб кампир бир нарсадан чўчуб уйғонди. Оппоқ ой­дин, ой кампир ётқан сўричанинг қоқ ўртасидан унда-мунда, битта-яримта учраган оқ булутларни ёруб шошуб ўтуб бо­рар эди. Кампир у ёқ-бу ёғиға яхшилаб қараб ойдинда ҳеч бир қора-мора учратмагандан кейин яна болишға бошини қўйди. давоми…

Шаҳло Ҳожиева. Чўлпон ва жаҳон адабий-эстетик тафаккури

Феноменал истеъдодлар ижодининг таъсирланиш ҳудудини фақат у яшаган замон, қадами етган макон, шунингдек, тилнинг тушунарлилик омиллари билан чегаралаш мақсадга мувофиқ эмас. XIX асрнинг иккинчи ярми – ХХ аср бошларида жаҳонда шундай адабий юксалиш содир бўлдики, унинг сабабларини ўзаро адабий таъсирлардан давоми…

Омонулла Мадаев. Чўлпонни англаган олим

Ўтган асрнинг ўрталарида Асқад Мухтор ёзувчи ва шоирлар даврасида “Бинафша” шеърини ўқиб, атрофдагилардан шеър муаллифини сўраган экан. Кимдир: “Ойбекнинг 20-йиллардаги шеъри бўлса керак”, – дебди. Кимдир: “Комил Яшин”, – дебди. Асқад ака бу гўзал сўз санъати намунаси Чўлпон қаламига мансуб давоми…

Озод Шарафиддинов. Чўлпон — таржимон (1990)

Чўлпон ижодий балоғатга етган палладан бошлаб умрининг охиригача таржима ишларига алоҳида эътибор билан қараган. Шуниси ажабки, йиллар давомида миллатчиликда айбланиб келган, яъни миллатларни бир-биридан ажратишни, бошқаларни камситиб, ўз миллатини улуғлашни мақсад қилиб олишда, миллий маданиятлар орасига раҳна солишда айбланган Чўлпон давоми…

Дилмурод Қуронов. Чўлпоннинг туғилган йили

1987 йилда – Чўлпон асарларини эгаларига қайтаришга оз-моз имкон пайдо бўлган бир вақтда, бу йўлдаги илк эҳтиёткор қадамни “Ёшлик” журнали қўйди. Журналнинг 10-сонида Чўлпон шеърларидан сайланган ўн биттаси чоп қилиниб, “Адабий мерос” рукнидаги жами икки саҳифали жажжигина сайланмага устоз Озод давоми…

Дилмурод Қуронов. Чўлпон насри поэтикаси

Қуронов, Дилмурод. Чўлпон насри поэтикаси/Масъул муҳ. О.Шарафиддинов, У.Норматов. – Т.: «Шарқ», 2004. – 288 б. Абдулҳамид Чўлпон ўзбек реалистик прозасининг шаклланиш даврида самарали ижод қилиб, унинг тараққиётига сезиларли улуш қўшган санъаткордир. Адибнинг қутлуғ номи оқланиб, ижодий мероси чин эгаларига қайтарила давоми…

Миллий кутубхонада Чўлпон асарларининг франциялик таржимони билан учрашув бўлиб ўтди

26 сентябрь куни Алишер Навоий номидаги Ўзбекистон миллий кутубхонасида франциялик тадқиқотчи ва таржимон Стефан Дюдуаньон билан ижодий учрашув бўлиб ўтди. Маърифий тадбир Европа тиллари байрами муносабати билан Франциянинг Ўзбекистондаги элчихонаси томонидан ташкил этилди. Кўп йиллардан буён Марказий Осиё адабиёти ва давоми…

Нормат Йўлдошев. Чўлпон ва турк шеърияти

Абдулҳамид Чўлпон бадиий олами, поэтик дунёсининг шаклланишида усмонли турк адабиётининг таъсири катта бўлган. “Чўлпон 19 яшар пайтида уйларида меҳмон бўлганимда, у турк тарихига доир воқеаларни излаб ўқир экан. “Турк юрти” ва шу каби туркчилик матбуотини кузатиб борди”,[1] — деб хотирлайди давоми…

Шаҳноза Назарова. “Элимга танитмоқ истайман” (Чўлпон)

Абдулҳамид Чўлпон таржима ишларига киришган вақтда бизда гарчи кўплаб таржима асарлар бўлса-да, таржима назарияси яратилмаган эди. Аммо барча миллий адабиётлар янгиланишга бирдек ташна, ўзларини адабий тасаввурларни янгилашга бирдек ҳақли ҳисоблардилар. Чинакам таржимон миллат талабини ҳис қилиши, ўз ўқувчиларини аён билиши давоми…

Абдулҳамид Парда (1958)

Абдулҳамид Парда 1958 йил 17 январда Тошкент вилоятида туғилган. Тошкент давлат университетининг журналистика факультетини тамомлаган. «Ўзтелерадиокомпания»да мухбир, таржимон, катта муҳаррир, «Ўзбекистон матбуоти» журнали бўлим муҳаррири, «Ишонч» газетасида мухбир, масъул котиб, «Жаҳон адабиёти» журналида бўлим муҳаррири, масъул котиб бўлиб ишлаган. “Олтин давоми…