Абдулҳамид Чўлпон. Бошқармага хат (1936)

«Қизил Ўзбекистон» нинг шу йил 27 июл сонида ўртоқ Назир Тўрақуловнинг «Ҳамлет» таржимаси тўғрисида бир мақоласи босилиб чиқди. Мазкур мақола муносабати билан қуйидағи уч нарсани кўпчиликка билдиришга шошиламан. 1. Назир ака «Ҳамлет» таржимасини келтирган мисолларига қарағанда русча таржималарининг тизилмалиси (назмлиси) давоми…

Абдулҳамид Чўлпон. Увайсий (1936)

Классик мақомлар орасида кўпчилик ичига энг кўп ёйилгани, шубҳасиз, «Ироқ» куйидир. Уни Бухоронинг шашмақомчи ҳофизлари кўп айтар эдилар. Тўйчи акав а унинг жўралари ҳам уни бошқача қилиб ишлаб, омма орасига ёйдилар. У саҳнамизда энг аввал «Ҳалима» воситаси билан жаранглади. «Ҳалима»нинг давоми…

Абдулҳамид Чўлпон. Кеча ва кундуз (роман)

Муҳаббатнинг саройи кенг экан, йўлни йўқотдим-ку, Асрлик тош янглиғ бу хатарлик йўлда қотдим-ку. Карашма денгизин кўрдим, на нозлик тўлқини бордир, Ҳалокат бўлгусин билмай қулочни катта отдим-ку. Ажаб дунё экан бу ишқ дунёси, аё дўстлар, Бу дунё деб у дунёни баҳосиз давоми…

Абдулҳамид Чўлпон. Ёрқиной (драма)

ЁРҚИНОЙ6 пардали афсонавий томоша Водийи ваҳдат ҳақиқатда мақоми ишқдир,Ким мушаххас ўлмас ул водийда султондир гадо. Фузулий Тотли ва бой тили билан эртак (чўнчак) айтиб бериб, шу асарнинг ёзилишига сабаб бўлган кампир опага ҳурмат билан бағишлайман.Чўлпон БИРИНЧИ ПАРДА Бу парда ўн давоми…

Абдулҳамид Чўлпон. Новвой қиз (ҳикоя)

I Қилғилик қилиниб, бечора қизнинг қизлиги олиниб, бўлар иш бўлиб битгандан кейин, иккаласи жимжит бўлиб икки томонга чўзилишдилар. Уйнинг ичи, ташқари ҳовли, кўча-кўй худди тонг отишидан сал бурунғи вақтлардай — чуқур, вазмин ва тинч бир жимликка ботқон эди. Баъзи-баъзидагина пастак давоми…

Абдулҳамид Чўлпон. Килеўпатра (ҳикоя)

Эй Мисрнинг тангриси, Нилнинг маликаси Килеўпатра!Ойдин кечаларда, сирли Нилнинг бўйларида узун этакларингни майсалар, гуллар устидан судраб юруб янги очилғон вафо ҳидли нилуфар чечаги узубсан. Ўзингни елпиб турғу¬чи қулға чечакнинг фазилатларидан гапирганингни эшитдим: «Бу гул сувда ўсиб, сувда етишиб, яна сувда давоми…

Абдулҳамид Чўлпон. Дўхтур Муҳаммаддиёр (ҳикоя)

Туркистоннинг қоронғу бир гўшасида… номлик бир уездни шаҳарда Ҳожи Аҳмад исмли 60 яшар бир камбағалгина сартарош ҳожи бор эди. Анинг хотуни чахўтка (сил) касалига мубтало бўлуб, тўқуз ой қадар хасталик тўшагида ётгандан сўнгра вафот бўлғон эди. Ул хотундан Муҳаммадиёр исминда давоми…

Абдулҳамид Чўлпон. Тагўр ва тагўршунослик (1925)

ТАГЎРНИ ҚАНДАЙ ТАНИЙЛАР? Ҳиндистон ва балки бутун дунёнинг бу кунги улуғ адиб ва шоири бўлғон Рабиндранат Тагўрни маданий оламнинг ҳаммаси танийдир. Маданий оламга нисбатан анча кетда бўлғон бугунги турк-тотор шўро жумҳуриятлари халқлари ҳам уни анчадан бери танийдирлар. Мундан роса 12 давоми…

Абдулҳамид Чўлпон. Кўлагада қолғонлар тўғрисида (1935)

Бизнинг адабиёт соҳасида, таассуфга қарши, кўлагада қолиб кетган; тўғриси, кўлагада қолдирилиб келган – бир тоифа бор. Бир чеккаси ўзим ҳам шу тоифага мансуб бўлганимдан шу тоифанинг аҳволини кўпчиликка билдириб ўтай дедим. Йўқса, у тоифа аллакимлар томонидан — атайлабми, ё бепарволик давоми…

Абдулҳамид Чўлпон. Улуғ ҳиндий (1925)

«Шу нарсани юрагим дук-дук уриб туруб ёздим» десам ё ишонасиз, ё ишонмайсиз. Лекин, юрагим «шамол теккан япроқдай қалтирайдир…» Бир хил завқ — «нашъа» билан қалтирағон юрагим, бутун танимни силкитадир ва қўлим ҳам шу орада енгилгина чайқалиб турадур. «Бу нимадан келди?» давоми…