Иброҳим Ғафуров. Чўлпоннинг тил ва услуб назокати

Абдулҳамид Сулаймон Чўлпон бадиий таржимага янги миллий маданият яратиш ва уни кўтаришнинг асосларидан бири деб қаради ва бу соҳада фидокорлик билан жон куйдириб ишлади. Айниқса, таржимада бадиий услуб яратишнинг жуда нозик поэтик йўлларини очди. Унинг таржимада бадиий услуб ва тил давоми…

Эсонғали Равшанов. Чўлпон

Шарқ шоирлари “тахаллус”, қозоқларда “бурканчик, лақаб от”, руслар “псевдоним” дейдиган, турли халқларда турлича аталадиган адабий атама бор. Гап отда эмас, зотда, деганларидай, мазкур атаманинг келиб чиқиш сабаблари ва тарихи узоқ ҳамда баҳсталаб. Баҳсталаблиги боисидан ҳам у қизиқ. Шарқда шеър ёзиш давоми…

Рауф Парфи. Шеърият ҳуқуқи (Чўлпон шеърияти хусусида)

Кўз ёшимда ювсам юртнинг шонини, Тилим билан сўрсам оққан қонини… Қонли кунлар тушди менинг бошимга. Абдулҳамид Чўлпон. Алишер Навоий вафотидан сўнг дунё 500 йилга қариди. Абдулҳамид Чўлпон юзга кирди. Дунё юз ёшга яшарди. Бутун Турк Дунёси ўзининг буюк шоирини шарафламоқда. давоми…

Баҳодир Карим. Тиниқлашаётган чўлпоншунослик (адабиётшунос Наим Каримовга очиқ хат) (2009)

Салом ҳурматли Наим ака!Сиз ўзбек адабиётшунослиги, хусусан, чўлпоншунослик соҳасида эътирофга лойиқ ишлар қилган олимсиз. Илм аҳлига «Истиқлолни уйғотган шоир», «Чўлпон» номли асарларингизни яхши маълум. Зеро, бугунги чўпоншунослик соҳасида мунозарали нуқталар, теранлашуви лозим ўринлар борлиги ҳам Сизга кундек равшан. Мен Чўлпоннинг давоми…

Саида Йўлдошбекова. Чўлпон – муҳаррир

Абдулҳамид Сулаймон ўғли Чўлпоннинг “РусТО” газетасига муҳаррир бўлганлиги айрим манбаларда қайд этилган бўлса-да, муаллифлар бу ҳақда муфассалроқ маълумот бермаганлар. “Иштирокиюн” газетасининг 1920 йил 4 январ сонида шундай хабар учрайди: “Русия телеғроф ожентасининг Туркистон шўъбаси тарафиндан Тошкандда “РусТО” номида кундалик деворий давоми…

Бойбўта Дўстқораев. Чўлпон: газета еттинчи давлат

Мен талабаларга Ўзбекистон журналистикаси тарихидан дарс берарканман, Бухоро матбуоти ва матбааси тарихига оид манбалар етарли эмаслигини англадим. Журналистикамиз тарихига бағишланган мақола ва китобларда бу борада маълумотлар кам. Чунончи, Абдулла Авлонийнинг 1924 йили эълон қилинган «Бурунғи ўзбек вақтли матбуотининг тарихи» мақоласида давоми…

Чўлпон (1897-1938)

Ўзбек адабиётининг ёрқин намояндаларидан бири Абдулҳамид Сулаймон ўғли Чўлпон 1897 йилда Андижоннинг Қатортерак маҳалласида савдогар оиласида дунёга келган. Отаси Сулаймонқул Мулла Муҳаммад Юнус ўғли (1874 — 1929) дастлаб деҳқончилик, сўнгра баззозлик билан шуғулланган. Таниқли журналист ва ёзувчи Мўминжон Муҳаммаджонов «Турмуш давоми…

Сирожиддин Аҳмад: “Акс ҳолда биз яна алданамиз” (2020)

Фидойи олимларимиздан бири Сирожиддин Аҳмад умрини жадидлар ҳаёти ва ижодий меросини тадқиқ этишга бағишлаган. Унинг ўзи ҳам улуғ маърифатпарварлар сингари “ходим ул-миллат” бўлишни ният қилди ва шунга монанд умр йўлини босиб ўтди. Камтар инсон зиёлига хос равишда кибрланмади, кеккаймади. Сўз давоми…

2022 йилда Ziyouz порталида энг кўп ўқилган мақолалар, ҳикоялар, муаллифлар

Google Analytics маълумотларига кўра, 2022 йилда Ziyouz порталига ташрифлар сони 6 384 653 тани (www.ziyouz.com — 4 787 412; www.ziyouz.uz — 1 597 241) ташкил этди (кунига ўртача 17 492 киши). Ташриф буюрганларнинг 81 фоизи Ўзбекистондан. Россия (5%), Қозоғистон (5%), Қирғизистон (3%), Тожикистон (2%),  АҚШ давоми…

Иброҳим Ҳаққул (1949-2022)

Иброҳим Ҳаққул 1949 йил 28 мартда Бухоро вилояти Шофиркон тумани Талижа қишлоғида зиёли оиласида туғилган. Бухоро давлат педагогика институтини тамомлаган (1970). Иброҳим Ҳаққул 1970-1972 йилларда “Шофиркон ҳақиқати” газетасида бўлим бошлиғи ва муҳаррир вазифаларида ишлаган. 1972 йилдан Алишер Навоий номидаги Тил давоми…