Бойбўта Дўстқораев (1941-2021)

Таниқли олим, публицист, филология фанлари номзоди, доцент, Ўзбекистонда хизмат кўрсатган ёшлар мураббийси, “Олтин қалам” миллий мукофоти совриндори Бойбўта Дўстқораев 1941 йили Қашқадарё вилоятида туғилган. Тошкент давлат университетини тамомлаган. ТошДУ (ҳозирги ЎзМУ) журналистика факултетида 1969 йилдан иш бошлаган. Умрининг сўнгги йилларида давоми…

Аҳмад Муҳаммад Турсун (1949-2021)

Аҳмад Муҳаммад Турсун (Турсунов Аҳмад Мамажонович) 1949 йили Наманган шаҳрида туғилган. 1979 йили Наманган давлат университетини тамомлаган. 1967 йилдан буён матбуотда фаолият олиб боради: «Наманган ҳақиқати» газетасида турли вазифаларда, «Наманган атласи», «Ирфон», «Таржимон», «Суҳбатдош», «Ҳайрат» газеталари бош муҳаррири бўлиб ишлаган. давоми…

Амир Файзулла (1945-2020)

Амир Файзулла 1945 йил 15 январда Ғаллаорол туманида туғилган. 1968 йили Тошкент Давлат университетининг Шарқшунослик факультетини тамомлаган. Мутахассислиги – ҳиндшунос. У 1967–1971 йиллари Ғаллаорол туманидаги мактабларда ўқитувчи, 1971–1975 йиллари Ғафур Ғулом номидаги нашриётда муҳаррир, 1975–1990 йиллари “Прогресс” нашриётида бўлим мудири, давоми…

Сайди Умиров (1938-2020)

Адабиётшунос олим, мунаққид, Ўзбекистон ёзувчилар, журналистлар ижодий уюшмалари аъзоси, Республикада хизмат кўрсатган ёшлар мураббийси, “Олтин қалам” мукофоти совриндори Сайди Умиров 1938 йил 10 февралда Самарқанд вилояти Пайариқ тумани Жўрабой қишлоғида туғилган. У Самарқанд давлат университетининг филология факультетини тамомлаган. Сайди Умиров давоми…