Усмон Темур (1940-2018)

Усмон Темур 1940 йил 30 январда Қирғизистоннинг Аравон туманига қарашли Чекобод қишлоғида туғилган. Тошкент давлат университетини (ҳозирда Ўзбекистон Миллий университети) тамомлаган. “Ўзбекистон қишлоқ хўжалиги”, “Гулистон” журналларида ишлаган. “Шаркдан мактублар”, “Қорбобонинг истаги” номли тўплампари чоп этилган. Тўрт жилдли асарлари мажмуаси нашр давоми…

Меҳриноз Аббосова (1995)

1995 йили туғилган. Ўзбекистон давлат жаҳон тиллари университети халқаро журналистика факультетини тамомлаган. Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси тавсияси билан “Мен ёшликман”, “Юлдузранг қўшиқлар” номли китоблари чоп этилган. Зулфия номидаги Давлат мукофоти соҳибаси. *** Майсанинг жонига бермайди ором Тезроқ ерни ёриб чиқмоқ истаги. давоми…

Талант Бек (1985)

Талант Бек 1985 йил 7 июнда Самарқанд вилоятида туғилган. “Феруза осмон”, “Илоҳий қўшиқ”, “Мангу афсона” шеърий тўпламлари нашр этилган. Юрганмисан… Юрганмисан, айт, сув ёқалаб, Ойнинг ойдин ёғдуларида? Эгатларнинг бошини тараб, Ётганмисан майса бағрида? Билармисан юлдузлар – танга? Тингладингми япроқ товушин. давоми…

Манзар Абдулхайр (1964)

Манзар Абдулхайр – 1964 йилда туғилган. Тошкент давлат университетини (ҳозирги ЎзМУ) тугатган. Шоирнинг “Соҳил оҳанглари”, “Мовий уфқ”, “Сўз руҳи”, “Тааммул” шеърий китоблари нашр этилган. * * * Кўнглим мудом ишққа орзуманд, Орзум ишқсиз сароб бегумон. Муҳаббатим, васлга зўрманд, Ишқ дафтарим давоми…

Нилуфар (1939)

Нилуфар – 1939 йилда туғилган. Тошкент давлат университетининг (ҳозирги ЎзМУ) филология факультетини тамомлаган. Унинг “Гул рози”, “Садоқат”, “Соғиндим”, “Сени изларман”, “Баҳорга илтижо”, “Иффатли шарқ аёли”, “Қил кўприк”, “Ҳақ қушининг овози”, “Қалб амри” номли китоблари чоп этилган. * * * Баҳор давоми…

Ойгул Убайдулла қизи (1962)

Ойгул Убайдулла қизи – 1962 йилда туғилган. Тошкент давлат университетида (ҳозирги ЎзМУ) ўқиган. Унинг “Шаҳсувор”, “Ёлғизлик гули” шеърий тўпламлари нашр этилган. Қаердасан сулув мажнунтол? Сочларингни тортқилаб сабо, Ўйнар эди, жонингга тегиб. Кўзларингда қувнарди ибо, Кўкламойнинг этаклари ўтса тегиниб. Яйрар эди давоми…

Рустам Эмин (1962)

Рустам Эмин – 1962 йилда туғилган. Тошкент давлат университетининг (ҳозирги ЎзМУ) журналистика факультетини битирган. Унинг “Рид” (“Руҳимни излайман дунёда”), “Кўнгил сувратлари”, “Дайди шамоллар” номли шеърий тўпламлари нашр этилган. * * * Қуёшнинг нурлари кўзимни олди, Қалбимга ўрнашди, сўнгра ошиғич, Дарахтнинг давоми…

Қаҳҳор Йўлчиев (1969)

Қаҳҳор Йўлчиев – 1969 йилда туғилган. Фарғона давлат университетининг тил ва адабиёт факультетини тамомлаган. Ижодкорнинг “Хуршидий нигоҳ”, “Мунис насим” шеърий тўпламлари; “Постмодернист адиблар” ўқув қўлланмаси; “Поэтик олам сирлари” монографияси нашр этилган. БАҲОР Баҳор келди, дилда ҳаяжон, Баҳор келди, юзда, кўзда давоми…

Гўзалой Солиҳ қизи (1984)

Гўзалой Солиҳ қизи – 1984 йилда туғилган. Ўзбекистон санъат ва маданият институтини битирган. Шоиранинг “Меҳр риштаси”, “Хаёл сўқмоғи” шеърий тўпламлари нашр этилган. * * * Оппоқ тонг отмоқда – баҳорнинг тонги Тоғлар орқасидан мўралар қуёш. Булбул навосидан уйғонган олам, Яшамоқ давоми…

Гулрух Худоёрова (1992)

Гулрух Худоёрова 1992 йили туғилган. Алишер Навоий номидаги Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиё­ти университетининг филология факультетини тамомлаган. Республика ёш ижодкорларининг “Истеъдод мактаби” VIII семинари иштирокчиси. “Сен ҳақингда сўз айтсам” шеърий тўплами чоп этилган. * * * Томирим – муҳаббат давоми…