Беназир (1981)

Беназир 1981 йили туғилган. Наманган давлат университети филология факультетини тамомлаган. “Сен барибир гўзалсан, ҳаёт”, “Садосиз товушлар”, “Ўтмаган кунлар” шеърий тўпламлари нашр этилган. * * * Иккимиз энг гўзал қўшиқмиз, Назмимга наводай кераксиз. Мен сизга, сиз менга ошиқмиз, Сиз менга маъводай давоми…

Шоҳсанам Нишонова (1995)

Шоҳсанам Нишонова 1995 йили туғилган. Ўзбекистон давлат жаҳон тиллари университетининг халқаро журналистика факультети талабаси.  Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси томонидан “Биринчи китобим” лойиҳасида “Иқрор” номли шеърий китоби чоп этилган. *** Менга дакки берганлар ҳақ – Улғайсам ҳам боладайман. Кўп адашиб сўқмоқларда, Баъзан оқни давоми…

Олимжон Суяров (1991)

Олимжон Суяров 1991 йили туғилган. Гулистон давлат университетининг ўзбек филологияси факультетини тамомлаган. ТУН Ярим тун, ёмғирлар тирнар деразам, Туюлар шамолнинг тирноғи каби. Гўё мен ўзимни тутиб бермасам, Бостириб киргудай кўринар таъби. Бутун нигоҳимни ойнага тираб, Қишки дарахтлардай қолдим мунғайиб, Нажоткор сўз давоми…

Давлатжон Карим (1991)

Давлатжон Карим 1991 йили туғилган. Мирзо Улуғбек номидаги Ўзбекистон Миллий университетининг ўзбек филологияси факультетини тамомлаган. Шеърлари матбуотда эълон қилинган. ОЛИСДАГИ ЯҚИН ГЎЗАЛИМ Мен сени йўқотиб мен сени топдим, Мен сени учратдим сендан айрилиб. Сендан йироқ кетиб сен томон чопдим, Сенга давоми…

Файзи Шоҳисмоил (1938-2015)

Файзи Шоҳисмоил 1938 йил 10 ноябрда Гуржистоннинг Ахисха туманининг Минадзе қишлоғида туғилган. Болалиги Самарқанд вилояти Митан (ҳозирги Иштихон) туманида ўтди. Сўнгра Тошкент вилояти Янгийўл туманида ўсиб улғайди. Болалар шоири, халқаро шарҳловчи, таржимон сифатида танилди. «Адашбой», «Ирмоқлар», «Чўққи билан суҳбат», «Бизнинг давоми…

Муҳиддин Омон (1963)

Муҳиддин Омон 1963 йили туғилган Тошкент давлат университети(ҳозирги ЎзМУ)нинг ўзбек филологияси факультетини тамомлаган. “Кўнгил дарбозаси”, “Толе фасли”, “Мунаввар соғинч”, болалар учун : “Даканг хўроз ва унинг жўжалари”, “Соғломжон алифбоси”, “З9 топишмоқ” , “Зеҳни аъло, тили бурро”, “Буюмлар тилга кирса” каби давоми…

Мансур Жумаев (1991)

Мансур Жумаев 1991 йили туғилган.Ўзбекистон давлат жаҳон тиллари университетининг халқаро журналистика факультетини тамомлаган.Шеърлари Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси томонидан нашрга тайёрланган “Биз Истиқлол фарзандларимиз” баёзига киритилган. * * * Кун қолмади билакка (ишонардим аксари), ёриб кирди юракка муҳаббатнинг лашкари. Чорак асрлик шиддат давоми…

Ифтихор Хонхўжаев (1991)

Ифтихор Хонхўжаев 1991 йил 24 октябрда Самарқанд вилояти Оқдарё туманида туғилган. “Биринчи китобим” лойиҳасида “Уйғоқ юрак”, сўнгра “Ҳаёт куйи” номли китоблари нашр қилинган. АДАШГАН ХАТ “Юрагимни қамраган соғинч, Ҳар нафасда эслайман сизни. Ҳатто тунлар ухлолмайман тинч, Тушларимдан излайман сизни. Жоду давоми…

Юлдуз Ўрмонова (1995)

Юлдуз Ўрмонова 1995 йили туғилган. Ўзбекистон давлат жаҳон тиллари университети инглиз филологияси факультетини тамомлаган. Зулфия номидаги Давлат мукофоти совриндори. Шеър ва таржималари адабий нашрларда эълон қилинган. ОЖИЗ ИШҚ Ҳаётни севади юрак-юракдан, Дунёни кўришни орзу қилар у. Сезади, кутади, бир кун давоми…

Жамолиддин Бадалов (1989)

Жамолиддин Бадалов 1989 йили туғилган. Фарғона давлат университетининг филология факультетини тамомлаган. *** Бундан ўн йил олдин Суқилган кўчат Ерда илдиз отиб, Ҳосил бергандир. Бундан ўн йил олдин Туғилган гўдак Суяк-эти қотиб, Ботир бўлгандир. Бундан ўн йил олдин Дорилфунунда – Кунлар узунмиди, давоми…