Туроб Юсуф (1954-2022)

Туроб Юсуф 1954 йилда туғилган. Низомий номидаги Тошкент давлат педагогика институтини (ҳозирги ТДПУ) битирган. Шоирнинг “Ғаройиб орзу”, “Тўқнашув”, “Юксакдаги сеҳрли дунё”, “Муносабат”, “Муҳаббатнинг маъюс қўшиғи” сингари шеърий китоблари нашр этилган. 2022 йил 25 ноябрда вафот этган. * * * Майсалар давоми…

Бобомурод Раҳматуллаев (1979)

Бобомурод Раҳматуллаев 1979 йил 2 ноябрда Қирғизистон Республикаси Ўш (ҳозирги Баткен) вилоятининг Лайлак туманидаги Чўянчи қишлоғида туғилган. БатМУнинг филология факультетига ўқишга киради. Шеърлари “Ата Журт”, “Дийдор”, “Баткен тонгги”, “Демос таймс”, “Мезон”, “Сулей инфо” ва Тожикистон Республикасидаги газета ва журналларида босилиб давоми…

Нодира Афоқова (1966)

Нодира Афоқова 1966 йил 20 ноябрь Бухорода туғилган. Филология фанлари доктори. Бухоро давлат университети профессори. Бир неча шеърий ва таржима тўпламлари, «Жадид лирикасида мусаммат», «Жадид ғазалиёти», ХХ аср ўзбек адабиётида рубоий ва қитъа», » Шавкат Раҳмон олами» (ҳамкорликда) ва бошқа давоми…

Комий (Комилжон Отаниёзов) (1917-1975)

Комилжон Отаниёзов (1917.20.7, Шовот тумани Бўйрачи қишлоғи — 1975.5.11, Тошкент; ўз қишлоғига дафн этилган) — хонанда, созанда (тор), актёр ва бастакор. Ўзбекистон (1949), Туркманистон (1964), Қорақалпоғистон (1968) халқ артисти. Ниҳоятда жозибали ва кучли овоз соҳиби бўлиб, ҳар бир асар талқинида давоми…

Боситхон Ҳақирий (1878-1959)

Боситхон Зоҳидхон ўғли (тахаллуси Ҳақирий) (1878—Тошкент — 1959.22.5) — узбек шоири, таржимон, табиб. Орифжонов босмахонасида мусаҳҳиҳ (1908—18), Чиноз ва Чимкент мактабларида ўқитувчи (1918—30), Шарқ қўлёзмалари институти (ҳозирги Ўзбекистон Фанлар академияси Шарқшунослик институти)да илмий ходим (1944—53) бўлиб ишлаган. Ўзбек ва форс давоми…

Ошиқ Эркин (1937-2023)

Ошиқ Эркин (Эркин Мадраҳимов) 1937 йил 7 майда Хивада туғилган. Тошкент Давлат университети (ҳозирги ЎзМУ)нинг журналистика факулътетини тугатган. Ошиқ Эркиннинг 30 га яқин бадиий ва публицистик китоблари нашр этилган. Жумладан, “Иқбол”, “Оҳулар”, “Йилга татиган бир тонг”, ”Ёлғоннинг умри қисқа”, “Пўлат давоми…

Сулаймон Раҳмон (1946-2019)

Сулаймон Раҳмон 1946 йилда туғилган. «Илдиз нима дейди?» (1973), «Хаёл» (1975), «Ҳилол» (1977), «Биллур қўнғироқлар» (1979), «Учинчи қиз» (1984), «Ойдин диёр» (1985), «Яйнаған ўлке» (1986, қорақалпоқ тилида), «Дарахтларни уйғотади шаббода» (1987) номли китоблари чоп этилган. Бир қатор шеърлари рус, испан, давоми…

Хислат (1880-1945)

Хислат (тахаллуси; асл исм-шарифи Ҳайбатуллахўжа Орифхўжа ўғли) (1880.10.5 Тошкент — 1945.8.6) шоир ва таржимон. Ўзбек мумтоз адабиётининг сўнгги намояндаларидан бири. 16—17 ёшларида Тошкент шаҳри Кесаққўрғон маҳалласидаги мадрасага ўқишга кириб, араб ва форс тилларини мукаммал ўзлаштирган; ўзбек, озарбайжон, турк, форс ва давоми…

Зарифа Саидносирова (1908-1986)

Зарифа Саидносирова (1908.31,9, Туркистон шаҳри, Қозоғистон — 1986.16.8, Тошкент) — кимёгар олима. Ўзбекистонда хизмат кўрсатган фан арбоби (1968), профессор (1970). Кимё фанлари номзоди (1945). Биринчи ўзбек аёл рассоми. Таниқли маърифатпарвар С. Миржалиловнинг қизи, Ойбекнинг рафиқаси. Тошкентда «Пестолоцци» мактаби (1922—26), Навоий давоми…

Хуршид (1892-1960)

Хуршид (Шамсиддин Шарафиддинов) 1892 йилнинг 20 июнида Тошкентда боғбон оиласида таваллуд топган. Мадраса ва эски мактабда таҳсил олган. У асримиз бошларидан, аниқроғи, 1905—1906 йиллардан бошлаб жадид адабиётининг навқирон намояндаларидан бири сифатида қалам тебрата бошлаган. Шу маънода у маърифатпарварлик руҳида «Эскилик давоми…