Муҳаммад Умар (1965)

Муҳаммад Умар 1965 йили Бешариқ туманида туғилган. Низомий номидаги педагогика университетини тамомлаган. “Муҳаббатим эртагим”, “Нигорим”, “Шабнам”, “Эй, ишқ” номли шеърий тўпламлари чоп этилган. Айни пайтда мазкур университетда талабаларга таълим бермоқда. УСТОЗГА Ўз-ўзига ширин экан инсон жони, Гоҳ сомондин арзон экан давоми…

Бойжигит Абдуллаев (1950)

Бойжигит Абдуллаев 1950 йилда туғилган. Сирдарё педагогика институти (ҳозирги Гулистон давлат университети)ни тугатган. “Тоза руҳ”, “Тазарру манзили”, “Яшасин, муҳаббат”, “Муҳаббат оҳанглари” сингари шеърий китоблари чоп этилган. МАЪНАВИЯТ Кўнгил бўстонларининг баҳори маънавият, Ким ғафлат уйқусида — наҳори маънавият. Доимо равнақдадир аҳли давоми…

Дилноз Тўхтаева (1981)

Дилноз Тўхтаева 1981 йил Навоий вилоятида туғилган. Навоий давлат кончилик институти ҳузуридаги ихтисослашган техника коллежини тамомлаган. “Тоғлар сабоси” номли илк шеърий тўплами чоп этилган. ВАТАН Таърифингни келтирмоқ учун Сўз уммони аро хўп суздим. Ҳақиқатни англадим бугун Ва улардан мисралар тиздим. давоми…

Исматулла Маманов

* * * Еру осмон, сув, ҳавони берган Ўзинг, Олам узра куй, навони берган Ўзинг, Қудратинг-ла яралган бир ожиз бандангман, Дард бергансан, давони ҳам берган Ўзинг. * * * Деманг, дунё ғурбатлардан иборат, Фисқу фужур, ғийбатлардан иборат. Ўзлигини англаб етган давоми…

Мурод Калонхон

БИР ҚАЛАМ Ўлтирарман тунда танҳо, бир ўзим ҳам бир қалам, Йўқ, деманг танҳо, нечунким, менга ҳамдам бир қалам. Дилгинамниннг дилкушо туйғуларин бошдан оёқ, Беғубор оқ қоғоз узра айлагай жам бир қалам. Раҳми келгандан чекиб турган азобимни кўриб, Зар варақни ашки давоми…

Ислом Ҳамро

ШОИР БЎЛДИК СEНДАН АЙРИЛИБ 1 Ў, телба юрагим, тентак юрагим, Синфдош гўзалга эрмак юрагим. Сен истаб, мен мажбур кирган бу боғдан, Насиб этмади гул термак, юрагим. Гул деб тутганимиз тиконлар бўлди, Шеър деб айтганимиз фиғонлар бўлди. Биров далли деди, биров давоми…

Шамсия

* * * Оппоқ орзулардан ҳурланди дилим, Фано нағмасида турланди дилим. Нурли ниятлардан нурланди дилим, Андуҳ забонини гунг қилгин, Раббим… Ҳовучим отқилаб ўйнади Ойни, Фалак тақдим этди менга бир найни… Чашмимдан чаккиллар чакки, баайни, Кавсар чашмасига тенг қилгин, Раббим… Ҳурлар давоми…

Шаҳноза Абдукаримова

Шаҳноза Абдукаримова Мирзо Улуғбек номидаги Ўзбекистон миллий университети журналистика факультети талабаси. “Туйғу” номли шеърий тўплами чоп этилган (2012). “Истиқлол нури”, “Суғдиёна”, “Садо”, “Синфдош” нашрларида шеърлари, мақолалари чоп этилган. Ҳозирда Ўзбекистон миллий телерадиокомпаниясида фаолият олиб бормоқда. АЁЛ МАНЗУМАСИ (Устоз Сирожиддин Саййид давоми…