Саид Анвар. Мамасиддиқ (ҳажвия)

— Тўғрисини айт, ука, ўлиб қолсанг, ортингдан нечта одам келади?Бунақа совуқдан совуқ гаплар фақат Мамасиддиқ акадан чиқади. Аслида ака жуда зўр одам. Чекмайди — бировдан сўраб олишнинг иложи бўлмаганда. Ичмайди — ухлаганларида. Бир замонлар катта-катта амалдорларга ҳайдовчилик қилган. Ҳозир, энди давоми…

Саид Анвар. Куёв керак эмасми? (ҳажвия)

Бозорнинг нимаси яхши? Истаган нарсани сотишингиз мумкин. “Яхши олма! Еб қўймасангиз баҳоргача туради”, деб мақтовини келтирсангиз, бас. Ёки “Зўр ошқовоқ. Қайнатиб, димлаб, қовуриб есангиз сарғайиб, сарғайтириб юраверасиз!” дея овозга зўр берсангиз чириган молингизни ҳам сотиб юборасиз. “Эшакларнинг эшаги! Гўшти одамлар давоми…

Саид Анвар. Чақақишлоқ ҳангомалари

Ҳикоячи ҳақида ҳикоя Аскиячи биродарларимиз Баҳодир Шокиров ҳамда Мансуржон Охуновлар билан Жиззахга бордик. Жа-а зўр концертлар ўтказдик. Концертдан кейин меҳмонхонада дам оладиган бўлдик. Паспортларимизни меҳмонхона ходимасининг олдига ташлаб:— Уччовимизга битта хона берсангиз, — дедим.Ходима паспортларимизни бир-бир варақлаб: — Уччовларингни битта давоми…

Саид Анвар. Маломат (ҳажвия)

«Гўрда ётибманмикин?»Кўзини очиб, Соли пиённинг калласига келган биринчи савол шу бўлди. Атроф зим-зиё — йилт этган чироқ йўқ. Нафас олиб бўлмайди, демак, тирқиш ҳам йўқ. Аммо гўрда музлаши керак эди, исиб кетяпти-ю! Остида ҳам қуруқ тупроқ эмас, тўшак! Устида эса… давоми…

Саид Анвар. Табиб (ҳажвия)

«Носир бува ўрикдан йиқилиб тушибди», деган гап жуда тез тарқалди. Қўни-қўшнилар, ўғил-қизлари, борингки, жамики қариндош-уруғлари тўпланди. Носир бува етмишга кирганди. Уни устига ўрикдан ҳам йиқилиб тушди. Бу ёғи маълум-да. Эркаклар бир-бирларига маъноли бош чайқашни, хотинлар мотамда кийиладиган уст-бошларини ҳозирлашни бошлашди. давоми…

Саид Анвар. Алижонми, Валижон? (ҳажвия)

Исмим — Алижон. Қурилиш бошлиғининг ҳайдовчисиман. Бир куни хўжайин, «Тошкентга борамиз», деб қолди. Азонда соқолларни олиб, шимларни дазмоллатиб, янги дўппиларни кийиб шаҳарбоп бўлиб, уйдан чиқсам, машинам олдида бир киши турибди. Ёши элликларда. Гавдаси қовун солинган қопга, юзи кўпчиб пишган нонга давоми…

Саид Анвар. Ҳўкиз меҳмонлар (ҳажвия)

Машинам свечасини ҳўллайдиган одат чиқарди. Свечаларни олиб, тозалаб, қайтариб ўрнига қўйиб турсам, Нўъмон ака келиб қолди.Одам мавжудод оламининг сарвари ҳисобланди. Шу боисдан бўлса керак унинг асли-наслида ҳайвоний хислатлардан айримлари сақланган. Мол, қўй, эшак, илон, тулки, чўчқа ва ҳоказо лақабларнинг ишлатилиши давоми…

Саид Анвар. Ўғрилару тўғрилар (ҳажвия)

Чойхонада тарқалган хабардан ҳамма ҳангу-манг бўлиб қолди: «Қўшни қишлоққа вилоятдан вакиллар келибди. Уйма-уй юриб электрдан фойдаланишнинг аҳволини текширишибди». Албатта:— Ие! Шу кам эди! Оббо! — деди кўпчилик. Бири-биридан қизиқ хабарлар айтилган сайин, хитоблар ҳам ранг-баранглашиб борди.— Текширувчилар кирса, Эгамназар «ун»нинг давоми…

Саид Анвар. Тадбиркорлик (ҳажвия)

Ишдан олинган, бўшатилган одамлар ҳақида эшитгансиз, биласиз. Аммо мен ҳикоя қилмоқчи бўлган ишдан кетиш воқеаси тушингизга ҳам кирмаган бўлса керак. Воқеа мактаб боғи билан ошхонани туташтирувчи чорраҳада рўй берди. Директор ўринбосари Олимжон (нима бўлганларда ҳам раҳбар-да) олдинда, биз эса, орқада давоми…

Саид Анвар. Жим жима (ҳажвия)

Қўй олдим, қоп-қора, пешонасида оппоққина ҳоли ҳам бор. Ювошлигини айтинг. Уни устига икки ҳафтадан кейин туғиб ҳам бераркан.Ҳовлига келгач, арқонини устига ташлаб, «Кўриб қўй» дегандай хотинга қошим билан имладим. Хотин қўйни обдон айланиб кўрди, нархини айтгандим:— Арзон олибсиз, арзон! — давоми…


Мақолалар мундарижаси