Саид Анвар. Стоп, тўхталсин! (ҳажвия)

— Сто-о-оп, тўх-тал-син!Бу гапни қишлоғимиз бўйича фақат Ҳақберди ака ўхшатиб айтди. Айтганда ҳам, жуда кифтини келтириб, «сто-о-о-оп» дейди чўзиб, сўнг чуқур нафас олиб, уни чиқаргач, «тўх-тал-син!» дейди. Аммо ҳар кимга, ҳар вақт ҳам айтавермайди. Ўзлари қўли гул уста. Ҳар қандай давоми…

Саид Анвар. Бизни ҳамма танийди (ҳажвия)

Маданиятнинг ҳисобчиси Мамадали билан ошхонада учрашиб қолдик. Тўғриси, ишдан кейин ўн грамм урволиш учун киргандим. Мамадали анчагина олиб қўйган экан.— Э, шоир, шоир, — деди ўрнидан гандираклаб турди. Кўпчиликнинг диққатини тортмаслик учун, у томон юрдим. — Бомилар, бомилар? — Мамадали давоми…

Саид Анвар. Ҳайдарчилик (ҳажвия)

Кападамиз. Халфана овқат қиляпмиз. Ҳайдар акам шўрванинг кўпигини оляпти, мен шолғом арчиш билан овораман. Оқсоқолларимиз Ҳамроали билан Раҳмон акалар кечаги масалани бир ёқлик қилиш билан банд: қарта ўйнашяпти.— Э, сен, — Раҳмон ака қартани шийлаб туриб, менга юзланди, — Ҳайдар давоми…

Саид Анвар. Индамас (ҳажвия)

— Велосипедми? Манови қувладига қўшним, мироб, Қўриқда ери бор. Вей, қишлоқда мева-чева, экинлар тугул, одам сувсизликдан қуриб қолса ҳам, Қўриқда сув бўлади-да! Ўзи одамларам айёр бўлиб кетган. Ариқни йилда бир марта ковлаб қўйишмайди. Ҳозир сўраб кўрсанг, бирортаси ариқнинг охирги марта давоми…

Саид Анвар. Моллар (ҳажвия)

Ҳаммомдан бири новча, бири пакани йигит чиқди. Икковиням хўп буғлангани кўриниб турарди: юзлари қип-қизил. Паканаси хўжайинлардан бўлса керак, новчага гап уқтирирар, шериги қўли кўксида, бош қимирлатарди. Йигитлар бегона бўлгани учунми, чойхонадагиларнинг диққати уларга бурилди. Йигитлар эса, бу эътиборга парво қилишмади: давоми…

Саид Анвар. Эзма (ҳажвия)

Болаларнинг ғавғоси бартараф этадиган бир куч пайдо бўлди – телевизор! Ҳа ишонаверинг! Ишдан келасиз, ғинғир-ғирғир бошланса, «Бор телевизорингни кўр!» дейсиз, зумда тинчишади. Аммо ғавғонинг каттаси ҳам телевизор бузилгандан кейин бошланаркан. «Тузаттир беринг, уста чақиринг!» Бир ёқда болалар эговлаб, иккинчи ёқда давоми…

Саид Анвар. Қўшнилар (ҳажвия)

Мамазия ака билан Тожибой бува қўшни. Ота-бувалари ҳам бир деворнинг икки ёғида яшашган экан. Турпоғи бир жойдан олинган бўлса-да, лекин улар икки хил одам: Тожибой бува новча, ҳар бир сўзни айтсамми, айтмасамми деб, салмоқлаб гапиради. Сўзлари каби қадам ташлари ҳам давоми…


Мақолалар мундарижаси