Саид Аҳмад. Тоғай Муроднинг қўшиқлари (1994)

Кечагина ёш ёзувчи, бошловчи ёзувчи, деб юрган қаламкашларимиз эндиликда насримизнинг етакчи ижодкорлари бўлиб қолдилар. Тоғай Мурод ана шу ижодкор авлоднинг талантли вакилидир. Тоғай Мурод адабиётга тутаб эмас, ёниб кирди. Тоғай Мурод қиссалари соф миллий ўзбек қиссалари. Тоғай Мурод қиссаларида тасвирланган давоми…

Асад Асил. Қайга борсин, бечоралар (2000)

Ҳеч ким инкор эта олмайдиган бир ҳақиқат бор: бутун оламни, шу жумладан, ерни ҳам Буюк Аллоҳ яратган. Одамлар эса ерни ўзаро тақсимлаб, чегаралаб олишган. Одамлардан бошқа барча тирик жонлар ҳам, табиат ҳам бундан мустасно. Тоғлар, дарёлар, паррандаю даррандалар ҳеч бир давоми…

Асад Асил. Чиқитларга чўкиб боряпмиз (1992)

Атроф муҳити кун сайин оғирлашса оғирлашяптики, соғломлашмаяпти. Фақат биз – табиат ҳимоячиларимиз, деб кўкракларига уриб юрганлар фаолиятда сустлашдик, холос. Бундан руҳланган табиат кушандалари “фаолият”ларини ҳар қачондагидан-да кучайтирмоқдалар. Улар ўз қилмишларини хаспўшлаш, содда дилларни овунтириб қўйиш учун қоғозбозликка, сохта ҳужжатларни тўлдиришга давоми…

Асад Асил. Хонбалиқлар, шоҳбалиқлар… қани (2000)

Куни кеча Республика Вазирлар Маҳкамаси “Чимён-Чорвоқ минтақаси табиий бойликларини сақлаш ҳамда ҳудудни ўзлаштиришга комплекс ва изчиллик билан ёндашишни таъминлаш чора-тадбирлари тўғрисида” қарор қабул қилди. Бу ҳужжат кенг жамоатчилик, айниқса табиат ихлосмандлари томонидан қизғин маъқуллаб кутиб олинди. Минтақанинг махсус муҳофаза қилинадиган давоми…

Асад Асил. Топтаганга тоғ чидамас (2000)

Аслида халқ орасида бу ибора: “Ётиб еганга тоғ ҳам чидамас” , деб юритилади. Қаёққа қарамайлик, Аллоҳ яратган наботот оламини, дориворлару табиат бойликларини ўз билганларича босиб – янчиб, очофатларча топтаб ўзлаштиришларнинг гувоҳи бўлмоқдамиз. Шундай ёвузликларга ўзларини ураётганларнинг деярли барчаси табиблик ниқобини давоми…

Асад Асил. Тоза сув, тоза ҳаво – соғлом муҳит (1999)

Олий Мажлиснинг ХIV сессиясида “Ўрмон тўғрисида”ги Қонун лойиҳаси муҳокама қилинади. Табиатнинг бир бутунлигини, биз ҳам унинг бир парчаси эканлигимизни англасак, бу қонуннинг аҳамиятини тўлароқ ҳис қилишимиз мумкин. Ўрмон дегани эса соф табиат дегани. Аммо биз унга салбий таъсир қилмаяпмизми? Бугун давоми…

Асад Асил. Дарёлар ўзанин топар сув билан (2000)

Тўрт фасл барқарор бўлган жаннатмонанд Ўзбекистоннинг сулув баҳори, серқуёш ёзи, сўлим кузию покиза қиши бор. Бир тасаввур қилиб кўринг, фақат бир ёки икки фасл такрорланаверса, юртимизда бундай табиат тугаллиги – тўкислиги бўлмасди. Мўъжазгина курраи заминда худди шундай ёки шунга ўхшаш давоми…

Асад Асил. Гўзаллик тўкис бўлиши керак (2000)

– “Экология”ни боболаримиз нима дейишган? –Дардингни олай, она заминим! – Нима осон? – Маслаҳат бериш. – Нима қийин? – Берилган маслаҳатга амал қилиш. Ҳаёт ҳақиқати, инсоният бошидан кечираётган воқеа-ҳодисалар силсиласидан хулоса чиқариб, бир тўхтамга келиш мумкин: ҳар қандай жамият, уюшма давоми…

Асад Асил. Тадбиркор фермер ёки “меҳмон” овчилар (1999)

Табиатни муҳофаза қилиш Тошкент вилояти қўмитаси раиси ўринбосари Мухтор Аъзамов билан Бўстонлиқ туманига йўл олдик. Тўлабой Юнусов бизни яхши кутиб олди. Хонасида атроф-муҳит тозалиги хусусида суҳбатлашиб ўтирардик. Шу пайт эшик шахд билан очилиб, ёши олтмишлардан ошган, жуссаси пишиқ киши хонага давоми…

Хайрулла Исматуллаев. Вамбери олимми, жосус? (1991)

РАШИД АФАНДИ Венгриялик Армин Вамберининг дарвиш қиёфасида Рашид афанди, Рашид ҳожи номлари билан бизнииг юртимиз бўйлаб қилган сафарига 125 йил тўлди. Мана, ўтган 125 йилдан бери можаристонлик бу сайёҳнинг номи жаҳон халқлари энциклопедия, қомусларидан тушмайди, унинг ёзиб қолдирган китоблари ҳануз давоми…


Мақолалар мундарижаси