Тўра Нафасов. «Балиқчи» номининг маъноси (1991)

«Балиқчи» тарзида ёки шу сўз ёрдамида ясалган қўшма номлар Ўзбекистонда талайгина. Унинг яратилиш тарихи, тилда қўлланиши, маъно ва вазифасини аниқлаш тилшунослик, тарих, этнография фанлари учун муҳим аҳамиятга эга. У тарихан ясама сўз: балиқ + чи. Ўзак сўзнинг балиқ (сув ҳайвони) давоми…

Аминжон Маматов. Коса тагида ним коса (1991)

Миллий муносабатларнинг кескинлашуви кутилмаган ҳодиса эмас, уни демократия ва ошкоралик натижаси дейиш ижтимоий ҳодисаларни бир ёқлама талқин қилишдир. Жамият тараққиётини ҳеч қандай зиддиятларсиз, фикрлар курашисиз фараз қилиш ва бундай сокинликни ер юзининг олтидан бирини эгаллаган улкан мамлакатда кутиш мантиққа зид. давоми…

Абдуғафур Расулов. Шафоат ёғдусидан баҳрамандлик (1991)

(Ёшлар қиссалари ҳақида қайдлар) Ёшлар роман ёзишга ботина олмайдилар-у, тезроқ қиссага қўл урадилар. Қисса жанри табиатида жалб қилиш хусусияти кучли: бекорга унинг очерк билан «биродарлигини» таъкидламайдилар. Олтмишинчи, етмишинчи, ундан кейинги ўн йилликда ҳам ёшларда қисса ёзишга рағбат кучли бўлган. Ҳозир давоми…

А. Антонов-Овсеенко. Золим. Лаврентий Берия: қамалиши, суд қилиниши, қатл этилиши (1991)

ЗОЛИМЛаврентий Берия: қамалиши, суд қилиниши, қатл этилиши Берия ҳақидаги китобимга мен дастлабки кунданоқ, 1980 йилда Нью-Йоркда «Мустабиднинг қиёфаси» номи билан чиққан Сталин тўғрисидаги китобимнинг давоми сифатида қараганман. Дарҳақиқат, мен Берияни мисоли бир Сталиннннг кўзгудаги аксидек тасаввур қиламан. Улар оммани бошқариш давоми…

Саид Аҳмад. Ижод ва жасорат (2000)

Ўзингга яқин ва кадрдон одам ҳақида бирон гап айтиш шунчалар қийин бўлишини билмас эканман. Ҳар куни кўришадиган, неча марталаб гаплашадиган дўстингнинг фазилатлари сенга жуда оддий бир нарса бўлиб қоларкан. У сахийми, бахилми, бағри кенгми, феъли торми, дўстига вафодорми, бировнинг қайғусига давоми…

Асад Асил. Қалбларнинг тубидан чиқса ҳайқириқ (2000)

Оддийгина бир сўров билан учраган одамларга мурожаат қиламиз: “Ҳаёт учун энг зарур нарса нима ўзи?” Бу саволга ҳар ким ҳар хил жавоб айтади: бировлар ҳаво деса, баъзилар сувни ёки бошқа турли заруратларни кўрсатишади. Аммо кўпчиликнинг бу мавзуга мутлақо эътиборсизлик, шунчаки давоми…

Асад Асил. Яхшидан боғ қолур (2000)

Одамлар борлиқдаги жамики мавжудотни, ҳатто ўзлариниям “яхши” ёки “ёмон”га ажратишади. Шу мавзуда гап кетганда, беихтиёр бир савол кўндаланг бўлади: “яхши” нимаю “ёмон” нима? Уларни қандай килиб ўзаро фарқлаш мумкин?.. Нафсиламбрини айтганда, яхши билан ёмонни фарқлаш унчалик қийин ҳам эмас. Ҳар давоми…

Асад Асил. Покизалик – азалий одатимиз (2000)

“Юрган дарё, ўтирган бўйра” дейди халқимиз. Тўғри-да, қанчалик кўп дунё кезсангиз, шунчалик ранго-ранг оламни кўрасиз, турли туман воқеаларнинг гувоҳи бўласиз. Айниқса биз – ижодкорлар учун табиат бағрида, одамлар орасида бўлиш, ҳақиқий ҳаётни жой-жойида кўриб кузатиш ҳаётий зарурат, десак муболаға бўлмас. давоми…

Владимир Огнев. Гуржистон хотиралари (2000)

Мен турли сабаблар билан Гуржистонга тез-тез бориб турардим. Шу жумладан, юбилейларга қатнашгани ҳам борардим. … Тун. Кахетия. Машиналар тирбанд. Водийни қоплаган туман шароблар қайнаётган қозонлардан чиқаётган буғ билан аралашиб кетган. Машина бузилиб қолди. Бизларни дуч келган йўловчи машиналарга тиқиштиришади. Мени давоми…

Маҳкам Маҳмудов. Шарқнинг ҳукмдор аёллари (1991)

Москвадаги «Наука» нашриётида турк олимаси, Анқара дорилфунуни профессори Баҳрия Учоқнинг «Ислом давлатларида ҳукмдор аёллар» деган китоби рус тилида нашр этилди. Таржима муаллифи қадимий тарих билимдони, атоқли шарқшунос Зиё Бунёдовдир. Икки оғиз сўз китоб муаллифи ҳақида. Доктор Баҳрия Учоқ Туркиянинг Трабзун давоми…


Мақолалар мундарижаси