Ортиқбой Абдуллаев. Туркистоннинг қора кунлари (1992)

Ўзингдан чиққан ёв ёмон Йиллар ўтади. Довуллар тинади. Жанг-жадаллар тарих қаърида унутилиб кетади. Сохта ҳайкаллар ағдарилади. Қудратли салтанатлар емирилади. Ёлғон ғоялар барҳам топади. Аждодлар руҳини янгидан-янги авлодлар дилига жойлаб вояга етади ва жамиятни поклаш учун, топталган адолатни, эркни, эзгуликни яна давоми…

Алиназар Эгамназаров. Бу кимнинг ташвиши? (1992)

«Новый мир» ойномаси ўзининг 1991 йил 3-сонида ёзувчи Виктор Ярошченконинг «Бўлиниш қуввати» сарлавҳали катта мақоласини чоп этган эди. Собиқ Иттифоқдаги ижтимоий-сиёсий аҳвол таҳлилига бағишланган ушбу мақолада қуйидаги сўзларни ўқиш мумкин: «Ҳар қандай холис таҳлил жамиятимизнинг сиёсий онги жуда хилма-хил эканлигини, давоми…

Озод Отамирзаев Абдуҳаким Қаюмов. Туркистон аҳолиси: уйдирма ва ҳақиқат (1992)

Ҳурматли муҳарририят! Қейинги пайтда собиқ Иттифоқ марказидаги бир қатор ойнома ва рузномаларда Ўрта Осиё жумҳуриятларида, хусусан Ўзбекистонда яшовчи славян миллатига мансуб аҳоли оммавий кўчиб кетаётганлиги, шунингдек собиқ Иттифоқни тарк этиб, чет элларга кетаётган кишилар миқдори ҳам тобора ортиб бораётганлиги ҳақида давоми…

Миразиз Аъзам. Алифбомиз уфқлари (1992)

Алифбо масаласи энг олдин отам ҳақида онамнинг ҳикояларидан қулоғимда қолган. — Аданг тил-адабиёт ўқитувчиси эди. Кейин бирдан тарих факультетига кириш учун Дорулмуаллиминга ҳужжат топширди. «Нега ундай қивоссиз?» десам, «Алифбо ўзгаравериши жонимга тегди. Энди кўникканда бошқасига ўтаверамиз», деганди. «Нимага алифбе ўзгараркин?» давоми…

Шерали Турдиев. Улар Германияда ўқиган эдилар (1992)

Октябрь инқилобига қадар Туркистондан Россия ва бошқа хорижий мамлакатлар олий ўқув юртларида Фитрат, Ғози Олим Юнусов, Убайдулла Хўжаев каби бир қанча зиёлилар таҳсил олиб, ўлкамизга қайтиб келган, шундан сўнг ижтимоий-сиёсий жараёнларга, маориф ишига астойдил киришган эдилар. Инқилобдан кейин уларнинг издошлари давоми…

Файзулла Қиличев. Мустақилликнинг фожиали йўли (1992)

(ёки П 31922 сонли жиноят иши ҳужжатлари асосида туғилган мулоҳазалар) «Инсон бўлмоқ — курашчи бўлмоқдир» деган эди буюк Гёте. Бу, менимча, «ҳаёт — курашдир» деган ҳикматнинг бошқачароқ ифодаланган шаклидир. Инсон турмушнинг ҳар дақиқасида дуч келадиган ечимталаб, чораталаб муаммолардан ҳатлаб ўтиш давоми…

Иброҳим Каримов. Армонда қолган Мадаминбек (1992)

20-йиллардаги миллий-озодлик ҳаракатига доир ҳужжатларни ўрганаётганда, уларнинг баъзиларига танқидий ёндашсак, тарихий ҳақиқатларни тиклашда бир ёқламаликдан ҳоли бўлишимиз мумкин. Бу ўринда 1922 йил 6 мартдаги 2-Туркистон ҳарбийи қўмондонлигининг ўқчи дивизияси ва Мадаминбек қўмондонлигидаги ислом қўшини ўртасидаги битим матнини назарда тутаётирман. Ўша давоми…

Исроилжон Исоқов. Қирғинни ким қилган-у, жодига қолган ким эди? (1992)

«Бир миллатни йўқ қилиш учун унинг тарихини йўқ қилмоқ керак», деган экан буюк саркарда Искандар Зулқарнайн. Бу гапни у айнан Туркистон халқларига, хусусан бизнинг миллатимизга нисбатан айтган демоқчи эмасмиз. Лекин шуниси аниқки, буни бутун Туркистонни мустамлакага айлантирган чор Россияси ўзининг давоми…

Акмал Акром ўғли. Миркомилбой қандай шахс эди? (1992)

Андижонда аср бошида яшаб ўтган Миркомилбой ҳақида халқ орасида ҳалигача кўпдан-кўп ривоятларни эшитиш мумкин. Бугина эмас. Туркистоннинг савдо-сотиқ муносабатлари, пахтачилик-деҳқончилик масалалари, фирма ва банклар фаолиятига доир кўпдан-кўп архив ҳужжатлари, тарихий асарларда ҳам унинг номи тез-тез учрайди. Советлар даврида ёзилган асарларнинг давоми…

Бўрибой Аҳмедов. Биз киммиз ўзи? (1992)

Ш. Отабек. — Бўривой ака! Қайта қуриш ва ошкоралик сиёсати туфайли кўп муаммоларга янгича тафаккур нуқтаи назаридан қараш имкони туғилди. Советлар диёрида миллий масала узил-кесил ҳал этилганлиги ҳақидаги афсоналарнинг миси чиқди. Аммо миллий низоларни келтириб чиқарган сабабларга енгил-елпи, юзаки баҳо давоми…


Мақолалар мундарижаси