Гойко Божович (1972)

Гойко Божович (Гојко Божовић) – шоир ва ношир. “Ер ости иншооти” (1991), “Ҳайвон юраги” (1993), “Нарсалар ҳақида шеърлар” (1996), “Архипелаг” (2002), “Элементлар” (2006), “Беназир қўшничилик” (2012) шеърий тўпламлари ҳамда “Замонавий шеърият. ХХ асрнинг иккинчи ярмидаги серб шеърияти ҳақида” (2000), “Севимли давоми…

Томислав Маринкович (1949)

Томислав Маринкович (Томислав Маринковић) – таниқли серб шоири. “Эгизак” (1983), “Таниш вақт” (1986), “Шеърлар” (1991), “Кўзгу олдидаги шубҳалар” (1996), “Омон қолиш мактаби” (2003) ва бошқа шеърий китоблар муаллифи. БОЗОРГА БОРГАН ШОИР Ёзнинг беҳаловат жазирамаси. Бозор шовқини ичра кетиб борардим. Айланма давоми…

Борислав Радович (1935-2018)

Борислав Радович (Борислав Радовић) – шоир, эссенавис, таржимон. “Шоирона” (1956), “Бедорлик қардошлиги” (1960), “Танланган шеърлар” (1979), “1971–1982 йиллар шеърлари” (1983) “Қирқ икки танланган шеър” (2007) шеърий китоблари, тўртта адабий эсселар тўплами нашр этилган. Француз тилидан О.Бальзак, Ш.Бодлер асарларини таржима қилган. давоми…

Любомир Симович (1935)

Любомир Симович (Љубомир Симовић) – шоир, носир, драматург, таржимон. Серб фан ва санъат академияси аъзоси. “Славян элегиялари” (1958), “Хўроз уч қичқиргунча” (1972), “Шанба”, “Уммоний идрок” (1982), “Нон ва туз” (1985), “Игна ва ип” (1992), “Зулмат сабоғи” (1995), “Тухум пўчоғи” (1998), давоми…

Иван Лалич (1931-1996)

Иван Лалич (Иван В. Лалић) – шоир, носир, эссенавис, мунаққид. Француз, немис, инглиз ва можор тилларидан таржималар қилган. “Собиқ бола” (1955), “Мелисса” (1959), “Аргонавтлар ва бошқа шеърлар”, “Вақт, гулханлар, гулшанлар” (1961), “Византия” (1987) каби шеърий китоблар муаллифи. Кўплаб шеърий антологиялар давоми…

Стеван Раичкович (1928-2007)

Стеван Раичкович (Стеван Раичковић) – шоир, эссенавис, носир ва болаларга мўлжалланган китоблар муаллифи. Серб фан ва санъат академияси ҳақиқий аъзоси. Йигирмадан ортиқ шеърий китоблари, жумладан, “Харсанглар бешиги” (1963), “Дарёга бораётган кема” (1967), “Тасодифий мемуарлар” (1978), “Теграмдаги олам” (1988) ва “Кундаликдан давоми…

Шайлендра (1923-1966)

Шайлендра (शैलेन्द्र) – машҳур ҳинд шоири, бастакор, қўшиқчи ва мусиқий режиссёр. Раж Капур билан биргаликда 1950-60-йилларда жуда кўп фильмлар учун қўшиқлар яратган. ЖАНОБ 420 (фильмдан қўшиқ) Оёғимда японча бошмоқ, Шимим чет эл – Инглистонники, Бошимдаги ўрисча қалпоқ, Аммо қалбим – давоми…

Вишванатҳ Прасад Тиварий (1940)

Вишванатҳ Прасад Тиварий – ҳинд шоири, эссенавий, адабий танқидчи. БИЗЛАР ШУНАҚА ЭДИК Буғдой наздида-ку эди номимиз, аммо Бизлар лол туравердик. Оқ тан кишилардан титрар эди қишлоқлар, Бизлар лол туравердик. Баҳри муҳитдан тўфон бостириб келди, бироқ Бизлар лол туравердик. Вулқон отилди давоми…

Бираго Диоп (1906-1989)

Бираго Диоп (Birago Diop) – шоир, давлат ва жамоат арбоби. Шифокорлик ва ветеринария соҳаси бўйича таҳсил олган Бираго Диоп ўқувчилик йилларидан шеърлар ёза бошлаган. 1934 йили Африка халқ эртакларини тўплаб, китоб ҳолида чоп эттирган. Бу фидойилиги учун қатор мукофотлар билан давоми…

Усмон Сембен (1923-2007)

Усмон Сембен (Ousmane Sembène) – таниқли носир, шоир ва кинорежиссёр. Фаранг тилида ижод қилган. “Сенегал ўғли” ва “Янги саҳифалар” (1964) ҳикоя ва шеърлар китоби, “Харматтан” (1966) асарлари чоп этилган. КАЗАМАНС Казаманс – азим дарё, сенда замон руҳи жо. Мен дунёга давоми…