Ҳорис Холиқ (1966)

Ҳорис Холиқ (حارث خلیق) – шоир, ёзувчи, “Ишқ тақвими”, “Сенинг севгинг” сингари ўнга яқин шеърий тўплам муаллифи. Шеърлари бир қанча халқаро антологияларда чоп этилган. 2013 йилда урду тилли шоирлар ўртасида ўтказилган халқаро адабий танлов ғолиби бўлган. У ВА МЕН У давоми…

Парвин Шокир (1952-1994)

Шоира Парвин Шокир (پروین شاکر) АҚШнинг Гарвард университетида таҳсил олган. Фаолиятини ўқитувчиликдан бошлаган, сўнг давлат идораларида хизмат қилган. Урду тилида ижод қилган шоира жаҳонда Покистон шеъриятининг ёрқин вакилларидан бири сифатида таниқли. Асосан верлибр ва ғазал жанрида шеърлар ёзган. 1994 йил давоми…

Заҳро Нигоҳ (1937)

Шоира Заҳро Нигоҳ (زہرہ نگاہ) Ҳиндистоннинг Ҳайдаробод шаҳрида туғилган. 1947 йилда Покистонга кўчиб келган. Ўтган асрнинг 50-йилларида таниқли шоира сифатида шуҳрат қозонган. Бир неча телесериаллар муаллифи. ОЙ РАНГЛИ ДАРАХТ Тушда бўлганидай ўтган кеч эсимга олдим, боғимнинг бир четида дарахт ой давоми…

Аҳмад Надим Қосимий (1916-2006)

Аҳмад Надим Қосимий (احمد ندیم قاسمی‬‎) – шоир, адабий танқидчи, журналист. Элликдан зиёд бадиий, илмий-оммабоп китоби чоп этилган. У ярим аср мобайнида адабиёт журналининг бош муҳаррири вазифасида фаолият юритган. “Ёмғир томчилари” (1944), “Гул ёлқини” (1953), “Вафо саҳроси” (1962) каби китоблари давоми…

Анис Наги (1939-2010)

Таниқли шоир, урду адабиёти бўйича фан доктори унвонига эга адабиётшунос Анис Наги (انیس ناگی) 60-йиллар адабий ҳаракатининг пешқадамларидан саналади. Янги шеърият ва экзистенциализм оқими тарафдори. У Пабло Неруда, Альбер Камю ва Жан-Поль Сартр асарларини урду тилига таржима қилган. Адиб 2010 давоми…

Аҳмад Фараз (1931-2008)

Аҳмад Фараз (احمد فراز) – шоир, адабиётшунос. Пешовар университетида ўқиб, урду ва форс тили, адабиёти бўйича магистрлик даражасини олган. Фаолиятини Покистон радиосида сценарийнависликдан бошлаган. Кейинчалик Пешовар университетида урду тили ва адабиётидан дарс берган. Покистон Миллий китоб фонди раиси вазифасида фаолият давоми…

Шаҳзод Аҳмад (1932-2012)

Шоир ва файласуф Шаҳзод Аҳмад (شہزاد احمد) Ҳиндистоннинг Амритсар шаҳрида туғилган. Кейинчалик Покистонга кўчиб келган. 1956–1958 йилларда Лаҳор университетида психология ва фалсафа фанлари бўйича магистрлик даражасини олган. У кўплаб шеърий ва илмий китоблар муаллифи. Бир қатор жаҳон шеърияти намояндаларининг асарларини давоми…

Вазир Оға (1922-2010)

Вазир Оға (وزیر آغا‬‎) – шоир ва ёзувчи, эссенавис, Лаҳорда нашр қилинган адабиёт журнали муҳаррири. Унинг кўплаб шеърий ва адабий танқид ҳақидаги китоблари нашр қилинган. Покистоннинг замонавий шоирлари Вазир Оғани устоз сифатида эъзозлашади. У Нобель мукофоти номинанти бўлган. ЧАНГАЛЗОРДАГИ ҚУШЛАР давоми…

Жўш Малиҳободий (1898-1982)

Шоирнинг тўлиқ исми – Жўш Шобир Ҳасанхон Maлиҳободий (جوش ملیح آبادی). Аградаги коллежда араб ва форс тиллари бўйича таҳсил олган. 1958 йилда Ҳиндистондан Покистонга кўчиб келган. Шундан кейин Жўш тахаллуси билан ғазаллар ёза бошлаган. Унинг “Нақшлар ва суратлар”, “Аланга ва давоми…

Пак И До (1938)

Пак И До (박이도) – шоир ва адабиётшунос, филология фанлари доктори. “Кучли қор ёғини” (1975), “Олов ўйинлари” (1983) каби шеърий тўпламлар муаллифи. “Бошловчининг санъати” (1963) адабий мукофоти совриндори. ИЛК МАКТУБ Титраган қўл билан илк мактуб ёзган кун… Ёзолмадим исмингни, Айниқса, давоми…