Симаки Акихико

*** Гуллаётган ўтлоқлар аро Ўт – ўланли сўқмоқдан юриб Келдим олис буғдойзорга Ва дедим ўзимга ўзим ” Жим – житлик ! ” Ўрдак ғақиллади менга жавобан… *** Ярим кеча Қуюқлашган туманлар аро Сизар ёғдулар – Ва сирғалган ой шуъласида Гъира давоми…

Исмихон Муҳаммад

I О, титраган дудоқларинг Ҳасратига қурбон ўлам. Ҳаёт берган нафасингнинг Шафқатига қурбон ўлам. Кўзимга чизгин суратинг, Тинмоқ менга бўлур метин. Тили боғлиқ муҳаббатнинг Ҳиматига қурбон ўлам. Юлдуз каби оқишингнинг, Чақмоқ каби чақишингнинг, Боқишимла боқишингнинг Суҳбатига қўрбон ўлам. Жавҳарисан тилагимнинг, Қувватисан давоми…

Баёт Аббос

* * * Кўрсат қоматингни, эй сарви равон, Дунё кўрсин ани, раъноланмасин. Кир боққа, рухсоринг арз айла гулга, Булбул ҳайрон бўлсин, шайдоланмасин. Ориф бўлиб бу имога юрмаса, Жононнинг йўлинда жонин бермаса, Чор тараф боққанда сани кўрмаса, Кўзлари кўр бўлсин, зиёланмасин. давоми…

Ёсано Кан

Бир кун Кўйлагин ечаркан, нозланди: “Қара, қаддимга боқ, қандай гўзал-а!” Тонгда, кетар чоғи, эслатиб қўйди: “Ёлғизликда ой ҳам, унутма, Йигирма кунга бормай, қарийди!” Душманим Узоқ-узоқларга кетди, душманим, Чирмаб ташлаб мени дарахтга. Суюклимни отга ўнгариб, Етти тойни олдига солиб Чала кетди давоми…

Йогендрантҳa Шарма “Арун”

ГАНГАМ МАНИМ БЕҚИЁС Ҳимолайдан тушиб келиб, Абадият муждасини келтирар Гангам маним. Баҳри муҳит бирла бўлиб, ҳамоғуш Ўзи ҳам айланур баҳри муҳитга. Бу ердаги ҳаёт тиним бермай ҳансирар Автоларнинг узун-узун карвонларидан. Беихтиёр кўз олдимга келади Гангам, Менга ҳаёт бахш айлаган онажон давоми…

Алка Синҳ

ОШИҚ КЎКЛАМ Қучоғинг тўлдириб, Бўлибман бир гулдаста Қуёшдан ҳино суриб, Ерлар қизарди аста. Ҳавога пуркаб атир Ажиб суврат чекмишсан. Майна ҳам бўлмиш асир. Дўстим, не кор этмишсан? Оёғингда позеблар Таратар турли садо. Борлиқ сендан ранг тилар, Куй тилар мисли гадо. давоми…

Сунита Рейна

ҒАЗАЛЛАР Минг йиллик тарихни ёзмоқ не учун? Лаҳзалик ҳолимни айтай мен бутун. Кўнгил дер: ҳаётга ишонгил тугал, Дил чоки тикилсин, бўлмайлик дилхун. Умрида томчи сув кўрмаган қақроқ Лаблар ташналигин ёзай энг бурун. Ишқда вафо бўлса муаммолар ҳал, Ҳавасга севмоқ кўп давоми…

Анил Жанвижай

* * * Ҳиндистон, онажон! Ҳаёт берган боғ, Ғамим кўп, биттасин номидир фироғ. Фироғ – бу сингани сут тўла хурма, Худо, мени урдинг, бошқани урма! Шеъримни кўксимдан олар-да юлиб, Денгизга итқитар устимдан кулиб. Эсладим дегунча тирқирар ёшим, Дунё менга тундир, давоми…

Фотима Мирзабоева (1963)

Фотима Мирзабоева 1963 йили Қўнғирот туманида туғилган. Нукус давлат университетининг филология факультетини тамомлаган (1985). Унинг “Ишқ торлари” (1985), “Давр нафаси” (1989) номли тўпламлари чоп этилган. ЙИГИТЛАРНИНГ ЮРАГИ Тақдир деган айқаш-уйқаш йўлдир асли, Гоҳо текис, гоҳо эса баланд-пастли, Қизлар кўзи бўлмаслиги давоми…

Идзуми Скибу (X аср)

* * * Ёстиқ узра сочимнинг Толалари паришон ­ О, уларни эркалаб Текислаш-ла банд ёрим Қўйнимдан чиқиб шу он! * * * Айтдим ҳаётга видо… Бу дунёдан ўзим-ла Олиб кетмоқ бўлган ёр ­ Кўрмоқ истайман жуда, Васлин насиб эт, худо! давоми…