Абдураҳмон ал-Абнудий (1938-2015)

Абдураҳмон ал-Абнудий (عبد الرحمن الأبنودى‎) (1938 – 21 апрель 2015) – машҳур Миср шоири, болалар ёзувчиси. ЎҒЛИМГА Бу дунёда одамларнинг Энг яхши кўрган иши – Ўзи эккан дарахтларнинг Соя солиб туриши! Ўзинг эккан анжирлардан, Ё тиклаган бинодан Қандай яхши – давоми…

Муҳаммад Афифий Матар (1935-2010)

Муҳаммад Афифий Матар (محمد عفيفي مطر; 1935 – 28 июнь 2010) – миср шоири. Айн Шамс университетининг фалсафа факультетини тамомлаган. 10 дан ортиқ китоблари чоп этилган. * * * Орзулар тойчоғи ўтлар ўтлоқда – Севгилим кўйлагин ҳиди келмоқда. Атрофда уюм давоми…

Амал Дунқул (1940-1983)

Амал Абулқосим Дунқул (أمل ابو القاسم دنقل‎; 1940–1983) – миср шоири. Миср адабиётидаги модернистлардан бири. ҲАМДУ САНО Шамол маъбудасига Ҳамду санолар бўлсин! Жасоратига олқиш, Рағбат-дуолар бўлсин! Ҳамма “Ҳа” деган пайтда У-чи, жасорат билан, Қарши чиқди, “Йўқ!” деди, Инкор қилди қатъиян. давоми…

Аҳмад Ҳижозий (1935)

Аҳмад Абдулмуътий Ҳижозий (أحمد عبد المعطي حجازي‎) (1935, Ал-Мануфия, Миср) – миср шоири. Франциянинг Сарбонна университети социология бўлимини тамомлаган (1979). Илк шеърий китоби “Юраксизлар шаҳри” номи билан 1959 йили чоп этилган. СЎЗ РИЦАРЛАРИ Жўмард шоирларга Сотмадим мен сўзни олтинга, дурга, давоми…

Маъмун аш-Шинавий (1914-1994)

Маъмун аш-Шинавий (مأمون الشناوي) – мисрлик машҳур шоир. У 1914 йили Мансур шаҳрида туғилган. УЙҒОН, СЕВГИЛИМ… Уйғон, севгилим, уйғон, Кун берма уйқуларга, Уйғон, кўзларингни оч, Қара янги кунларга! Уйғон, севгилим, уйғон, Юракдан уйқуни қув Қара, тип-тиниқ осмон, Товланиб турипти у. давоми…

Айман Абу Шаар (1946)

Айман Абу Шаар (أيمن أبو الشعر) – суриялик араб шоири. 20 дан ортиқ китоби чоп этилган. * * * Бир зумгина қолсанг паришон, Ўзлигингдан жудо бўлгайсан. Ғафлат босса селда ногаҳон, Сув остида адо бўлгайсан. Ўзингни тут, мард бўл ва бардам, давоми…

Муин Бсису (1928-1984)

Муин Бсису (معين بسيسو) (1928, Ғазза — 1984, Лондон) — фаластинлик араб шоири, драматург, публицист, жамоат арбоби. Ижоди, асосан, миллий озодлик кураши, халқлар дўстлиги ва тинчлик мавзуларига бағишланган. 11 шеърлар тўплами, 6 пьеса ва 2 публицистик асар муаллифи. «Мактублар» (1952), давоми…

Маҳмуд Дарвиш (1941-2008)

Маҳмуд Дарвиш (محمود درويش) (1941.13.3, Акка ш. яқинидаги Барва қишлоғи — 2008.15.8. АҚШ. Рамаллоҳда дафн этилган.) — фаластинлик араб шоири, жамоат арбоби, журналист. Ёшлиги Хайфада ўтган. Фаластин халқи озодлиги ҳақидаги шеърлари учун исроиллик тажовузкорлар томонидан бир неча бор қамалган. 1971 давоми…

Ҳусайн Ҳабаш (1970)

Шоир Ҳусайн Ҳабаш 1970 йилда Суриянинг Африн вилоятидаги курдлар яшайдиган Шайхул Ҳадид қишлоғида таваллуд топган. Айни пайтда у Германиянинг Бонн шаҳрида истиқомат қилади. Илк шеърий китоби “Гуллар қатида” деб номланган. Курд ва араб тилларида ижод қилувчи шоирнинг тўртта шеърий китоби давоми…

Шавқи Бағдодий (1928)

Шавқи Бағдодий – суриялик араб ёзувчиси Муҳаббат яшайди ҳамма замонда Ишқ замони эмас – бизнинг бу замон. Ишқ овозин кўмгин. Қуёшни сўндир. Бугун олам – жанг учун майдон, Шиори – “зарба бер”, “чавақла”, “ўлдир”. Ўлдиргин ва ёки жанг қил ўлгунча. давоми…


Мақолалар мундарижаси