Хулио Кортасар. Монтекильянинг сўнгги куни (ҳикоя)
Бунақасини фақат ва фақат бизнинг Перальта ўйлаб топиши мумкин – қойил қолиш керак унга! – табиийки ҳар доимгидек тафсилотларини ҳижжалаб тушунтириб ўтирмади-ю, лекин бу сафар одатига хилоф равишда очиқроқ йўл-йўриқ бера туриб, бу ўғирланган мактуб ҳақидаги латифага ўхшайди, деб ишора давоми…


«Аргентинанинг биринчи рақамли адиби» — ХХ асрнинг 60-70 йиллари жаҳоннинг нуфузли танқидчилари машҳур ёзувчи Хулио Кортасарга шундай таъриф берган эдилар. Бу баҳо ҳозир ҳам ўз қимматини йўқотгани йўқ. Ёзувчининг «Имтиҳон», «Ютуқ» каби романлари, «Таъқибчи», «Мануелнинг китоби» каби қиссалари, «Бошқа бир осмон», «Жанубий шоссе», «Автобус», «Иблис сўлаги», «Истило қилинган уй» каби ҳикоялари жаҳон адабиётига муносиб улуш бўлиб қўшилди.Хулио Кортасар (1914-1984) насрнинг барча жанрларида баракали ижод қилди. Айтиш мумкинки, моҳир ҳикоянавис Кортасар ҳикоя жанрида кашфиёт ясай олди.«Михлаб ташланган эшик» ҳикоясида уста ишбилармон Петроненинг кечинмалари орқали инсоний мулоқот эҳтиёжи ҳис қилинади. Кортасар тилга олган эшик ортида эшитилган йиғи, гўдак ҳам, уни аллаётган она овози ҳам – буларнинг бари бошқа бир инсон, Петроненинг тунги «мен»и, унинг шахсан ёлғизлигидир; ўзи ёп-ёруғ кундуз куни тан олмаган, англаб етмаган беғараз, тоза инсоний мулоқотга, инсон тафтига кучли эҳтиёж сезишидир.Хулио Кортасарнинг бошқа ҳикоялари каби «Михлаб ташланган эшик» ҳикояси ҳам бизнинг ҳикоя жанри ҳақидаги тасаввуримизни бойитади, олам ва одам ҳақида чуқурроқ ўйлашга, фикрлашга ундайди.