Симон Кармиггелт. Даҳо (ҳикоя)

Бу мўъжазгина қаҳвахона Амстердамнинг янги қасабаларидан биридаги гавжум кўча чорраҳасида жойлашган. Унда бор-йўғе ёлғизгина мижоз – олдидаги қадаҳи бўш турган нуроний чолдан бошқа ҳеч ким йўқ эди. Мен ўзим учун буюртма бериб, изидан қўшиб қўйдим: -Отахонга ҳам бир қултум қуйиб юборинг.  -Эрталаб давоми…

Симон Кармиггелт. Болакай (ҳикоя)

Харлемгача поезднинг бўм-бўш купесида ёлғиз ўзим кетдим. Кейин ёшгина жувон ўғилчаси билан қаршимдан жой олди. Тўрт ёшлардаги сочлари оч сариқдан келган болакайнинг ўйинчоқ айиғи, кейинроқ маълум бўлдики, обаки конфетлари бор экан. У менга бир пас синовчан қараб турди-да, сўнг:  -Мен давоми…

Симон Кармиггелт. Бугун ҳаво очиқми? (ҳикоя)

М.га бағишланади. Ёзувчилик ҳунарининг энг гўзал жиҳати – уни ўрганиб бўлмаслигида. Қўлинг ургулсин қилиб балиқ тозалашни, ойнадек ялтиратиб ёғоч рандалашни ўрганиш мумкин. Лекин ҳали бирор ёзувчи дунёга келмаганки, иш столидан турар экан, қўлларини бир-бирига мамнун ишқалаб, хотинидан суюнчи олса: “Ишларимиз жойида, давоми…

Симон Кармиггелт. Муҳаббат (ҳикоя)

 Мен ҳилватроқ тамаддихонада зўр бериб дўлма чайнамоқда эдим. Дўлмаки, инсон зотига қасди бор бирор думбил қайсидир ўлаксахўрнинг мурдасидан шилиб олган сақичсимон гўштдан тайёрланган бўлса керак.  Уни сабр-матонат билан чайнамоқ, сўнг бир амаллаб ютмоқ пешонамга ёзилган бўлса, начора. Қорнимни нима биландир давоми…

Симон Кармиггелт. Ҳеч кимга осон эмас (ҳикоя)

 -Айтмаган эдимми, яна ҳамма ёқни кулга ботирдингиз, – деб тўнғиллади хотин. – Оёғингизнинг остига қарасангиз-чи, барака топгир!  Эр одатда кечки овқатдан кейин қўлидан қўймайдиган газетани тиззасига тушириб, гиламга қаради.  -Салгина-ку. Шунга шунча ваҳимами? -Бурнингизнинг шундоққина тагида кулдон турибди, ахир! – овозини давоми…

Симон Кармиггелт. Уйғониш (ҳикоя)

Профессор бугун ҳам, одатдагидек, соат жиринглашидан сал олдин уйғонди. «Чамаси, шууримда ҳам ўзига хос соат пайдо бўлганга ўхшайди», деб ўйлади у уйқусираганча кроватидан оёғини осилтириб ўтирар экан. Мангуликнинг янгидан янги лаҳзаларини қумурсқадек тиришқоқлик билан тинимсиз санаётган соат милига тикилиб қолди. давоми…

Симон Кармиггелт. Ажр (ҳикоя)

Мефрау Ван Дамнинг тугай бошлаган сабр-бардоши, ниҳоят, ўз ажрини топди. Ўтган жума унинг эри омонатини топширди. Улар ўттиз икки йил бирга яшади. Уч фарзандни вояга етказди. Кумуш тўйлари ўтаётган залда мефрау Ван Дамнинг ёнига ёшгина бир йигитча келиб, дабдрустдан шундай деди: -Эрчангиз тўрт давоми…

Симон Кармиггелт. Ойдин тун (ҳикоя)

Эркак чўчиб уйғонди. Соат миллари учни кўрсатиб турарди. Ўрнидан туриб, чироқни ёқди ва ойна олдига борди. Аввалига уйқули, сўнг секин–аста қаҳрли тус олган гўштдор ва сўлғин юзига узоқ тикилиб турди.«Бунча занчалиш бўлмасам», деб ўйлади. Сўнг шошиб кийинди ва уй бекасини давоми…

Симон Кармиггелт. Хелентье (ҳикоя)

Қаҳвахона гавжум эди. Мен дераза тагидаги столдан жой олдим. Хорғин юзларини ажин босган, чакка сочларига аллақачон қиров қўнган, дид билан тикилган костюми ўзига ярашиб турган новча бир киши баланд пештахта олдида тик турганча шароб ичмоқда эди. У чайқалиброқ қадам ташлаганча давоми…

Симон Кармиггелт. Сигара (ҳикоя)

Қария Блеекманс пенсияга чиққанидан буён юришнинг пойафзал товони камроқ ейиладиган ажойиб усулини ўйлаб топган ва буни бинойидек ўрганиб олган. Негаки, қирқ йил нон ташишдан бошқа ишга ярамаган одам, ўзингиздан қолар гап йўқ, мўмай пенсияга умид қилмаса ҳам бўлади. Нонвойхона хўжайини давоми…


Мақолалар мундарижаси