Қудрат Дўстмуҳаммад. Отанг – бозор, онанг – бозор

Қадим замонларда мурувватли инсонлар етим болаларга ҳунар ўргатиб, йўлга солиб юборишган. Бунинг иложи бўлмаса, бошини силаб юпатишган ва “Ота-онам ўлиб кетишди, энди нима қиламан, деб ўксинма, мана биз бормиз, қўлимиздан келганча қарашиб турамиз, қолаверса, ўзинг ҳам катта бола бўб қолдинг. давоми…

Олим Тошбоев. Садоқатми ёки хиёнат?

Ахлоқ — қонуннинг асосидир, деган эди Пифагор. Интернет тармоғи, хорижий телеканаллар, уяли алоқа тизими ва ҳоказо воситалар орқали тарқатилаётган турли ғайри миллий ғоя ва қарашлар ёшлар онгига жиддий таъсир кўрсатмоқда. Сўнгги йилларда ўнлаб янги газета ва журналлар, хусусий радиостанциялар, телестудиялар давоми…

Барно Султонова. Қўл телефони яхшими ёки китоб?..

Инсоннинг энг яқин ва беминнат дўсти китобдир. Китобхонлик, айни пайтда нашр қилинаётган бадиий асарлар савияси, унга бўлган талаб ҳақида мақола ёзаётиб, гарчи мен учун таниш мавзу бўлса-да барибир иккиландим. Ахир китоб, унинг инсон ҳаётидаги ўрни ҳақида ёзиб ёки гапириб адо давоми…

Сарвар Раҳимов. Ўйин ичидаги “ўйинлар”

Ҳозир интернет-кафелар қўзиқориндек кўпайиб кетган. Кечки пайт. Қўйлиқ бозори яқинидаги “геймер”лар тўпланадиган ана шундай компютер ўйингоҳларининг олди гавжумроқ. Кутилмаганда бақир-чақир авжига минди. Кейин маълум бўлишича, жанжал компютер ўйинлари боис чиққан экан. Икки гуруҳ бўлиб ўйнаган йигитларнинг ютқазиб қўйган томони аламига давоми…

Санжар Турсунов. Адабиёт муаллими

Қўнғироқ чалинди. Ўқувчилар истамайгина хонага кириб келишди. Бироз муддат ўтиб кириб келган ўқитувчига болаларнинг ярми салом берди, ярми ўрнидан ҳам турмади. Ўқитувчи аввал хонага, деразага ва ўқувчиларга разм солди. Ўтирди. “Хў-ў-шш. Бугун ким навбатчи? Нега доскадаги ёзув ўчирилмаган? Қани, тез давоми…

Ҳамид Норқулов. Қалтис ташланган бир қадам

Бу йигит ўзини таништиргач, “Ака, мен СПИД касалига йўлиққанман”, деганида, бир чўчиб тушдим. Ўзимни узоқроқ тутишга ҳаракат қилгандим, у эса вазиятни англагандек: “Қўрқманг ака, қўл бериб кўришганда, телефондан фойдаланганда, бирга овқатланганда, ҳатто бир ҳовузда чўмилганда ҳам юқмайди”, деди. Унинг бу давоми…

Зуҳриддин Исомиддинов. Сув нафақат тириклик манбаи, балки ҳаётнинг энг улуғ мўжизасидир

Одамнинг фикр-ўйи, нияти ва қилмишлари пок бўлиши учун унинг халқуми тоза бўлиши керак, дейдилар. Халқум покланиши учун эса сув покиза бўлсин. Соғлиғимиз ҳам, умримизнинг узоқ бўлиши ҳам, аввало, ичар сувимизнинг сифатига боғлиқ. Дин одам тупроқдан яратилган, деб айтади. Аммо қуруқ давоми…

Инсон табиати имзоларга кўчганда…

Қуйида эса биз Айк Наджнинг “Қандай қилиб инсоннинг имзосига қараб феъл-атворини аниқлаб бўлади” китобига асосланиб имзоларнинг йўналиши, узунлиги, ҳарфларнинг катта-кичиклиги, қайрилганлиги, ўткир учлилиги, бир-бири билан уланган ёки уланмаганлиги ҳамда ҳарфларнинг ишончлилик билан (яъни босиб) ёзилганлигига қараб, имзо эгаси қандай феъл-атворга давоми…

Абдураззоқ Каримов. Сўзлашув одоби ҳар жойда керак

Қадимдан бозорлар кишиларнинг фақат моддий эҳтиёжини қондирадиган маскан бўлибгина қолмай, уларнинг дунёқарашини кенгайтирадиган, маънавиятини бойитадиган, маданиятини юксалтирадиган жой ҳам бўлиб келган. Айниқса, ўтмишда Моварауннаҳр бозорларида боболаримиз сўзлашув маданиятига алоҳида эътибор берганлар. Тилимиздаги нозик иборалар, гўзал таъриф ва тавсифлар, юксак мақтов давоми…

Камола Алибекова. Нега ичасиз?

Одамзот дунёга бахтли яшаш учун келган, десак адашмаймиз. Дунёдаги жамики мавжудотларга берилмаган онг ва ақлнинг айнан инсонга туҳфа этилгани бунга асос бўла олади. Лекин баъзи иллатлар борки, ўз бахти томон одимлаётганларни лоҳас қилади, силласини қуритиб, ҳаётдаги мақсадини унутиб қўйишга сабаб давоми…