Муҳаммад Ҳофиз Иброҳим (1871-1932)

Муҳаммад Ҳофиз Иброҳим (محمد حافظ بن إبراهيم) – мисрлик шоир, “Нил шоири” номи билан машҳур бўлган. ШЕЪРИЯТ Шеър –бунёд бўлгансан орзу-армондан — Ёзган аҳли дониш, ҳисга бўлиб ғарқ. Ғофил эл уйқуга чўмиб ётганда, Ғазал битди оқшом бир фарзанди Шарқ. Шеърият, давоми…

Абдулваҳҳоб ал-Баётий (1926-1999)

Абдулваҳҳоб ал-Баётий (عبد الوهاب البياتي) (19 декабрь, 1926 – 3 август, 1999) – ироқлик шоир. Араб шеъриятидаги модернистлардан бири. Илк китоби “Фаришталар ва шайтонлар” номи билан 1950 йили чоп этилган. НОЗИМ ҲИКМАТ ХОТИРАСИГА 1. Тун зулмати ичра тўлқин-қиз Қуюқ, қора давоми…

Фаруқ Жувайда (1946)

Фаруқ Жувайда (فاروق جويدة) – мисрлик шоир ва журналист. * * * Бир туни… Марҳумлар эсланганидай, Нега кириб келдинг менинг ёдимга? Келинлик либосинг кийган ўшал дам Дафн этгандим ахир сени қалбимга. Уялиб, қизариб туравердинг сен, Қалб тамом унутиб ҳижрон сасини. давоми…

Абдураҳмон ал-Абнудий (1938-2015)

Абдураҳмон ал-Абнудий (عبد الرحمن الأبنودى‎) (1938 – 21 апрель 2015) – машҳур Миср шоири, болалар ёзувчиси. ЎҒЛИМГА Бу дунёда одамларнинг Энг яхши кўрган иши – Ўзи эккан дарахтларнинг Соя солиб туриши! Ўзинг эккан анжирлардан, Ё тиклаган бинодан Қандай яхши – давоми…

Муҳаммад Афифий Матар (1935-2010)

Муҳаммад Афифий Матар (محمد عفيفي مطر; 1935 – 28 июнь 2010) – миср шоири. Айн Шамс университетининг фалсафа факультетини тамомлаган. 10 дан ортиқ китоблари чоп этилган. * * * Орзулар тойчоғи ўтлар ўтлоқда – Севгилим кўйлагин ҳиди келмоқда. Атрофда уюм давоми…

Амал Дунқул (1940-1983)

Амал Абулқосим Дунқул (أمل ابو القاسم دنقل‎; 1940–1983) – миср шоири. Миср адабиётидаги модернистлардан бири. ҲАМДУ САНО Шамол маъбудасига Ҳамду санолар бўлсин! Жасоратига олқиш, Рағбат-дуолар бўлсин! Ҳамма “Ҳа” деган пайтда У-чи, жасорат билан, Қарши чиқди, “Йўқ!” деди, Инкор қилди қатъиян. давоми…

Аҳмад Ҳижозий (1935)

Аҳмад Абдулмуътий Ҳижозий (أحمد عبد المعطي حجازي‎) (1935, Ал-Мануфия, Миср) – миср шоири. Франциянинг Сарбонна университети социология бўлимини тамомлаган (1979). Илк шеърий китоби “Юраксизлар шаҳри” номи билан 1959 йили чоп этилган. СЎЗ РИЦАРЛАРИ Жўмард шоирларга Сотмадим мен сўзни олтинга, дурга, давоми…

Маъмун аш-Шинавий (1914-1994)

Маъмун аш-Шинавий (مأمون الشناوي) – мисрлик машҳур шоир. У 1914 йили Мансур шаҳрида туғилган. УЙҒОН, СЕВГИЛИМ… Уйғон, севгилим, уйғон, Кун берма уйқуларга, Уйғон, кўзларингни оч, Қара янги кунларга! Уйғон, севгилим, уйғон, Юракдан уйқуни қув Қара, тип-тиниқ осмон, Товланиб турипти у. давоми…

Айман Абу Шаар (1946)

Айман Абу Шаар (أيمن أبو الشعر) – суриялик араб шоири. 20 дан ортиқ китоби чоп этилган. * * * Бир зумгина қолсанг паришон, Ўзлигингдан жудо бўлгайсан. Ғафлат босса селда ногаҳон, Сув остида адо бўлгайсан. Ўзингни тут, мард бўл ва бардам, давоми…

Муин Бсису (1928-1984)

Муин Бсису (معين بسيسو) (1928, Ғазза — 1984, Лондон) — фаластинлик араб шоири, драматург, публицист, жамоат арбоби. Ижоди, асосан, миллий озодлик кураши, халқлар дўстлиги ва тинчлик мавзуларига бағишланган. 11 шеърлар тўплами, 6 пьеса ва 2 публицистик асар муаллифи. «Мактублар» (1952), давоми…