Шуҳрат Ризаев. “Тонгларим тийрадир, оқшомлар пурғам”

(Устоз Абдулла Ориповни ёд этиб) Бундан олти ой аввал “Видо” деб ёзган эдим, икки ой аввал эса “Совуқ нафас инди – кўз тегди…” деб. Энди не деб ёзай, не дебон бўзлай… яна бир томирим кетди-ей… яна бир ботирим ўтди-ей… Вой, давоми…

Ҳамидулла Ҳасанов. Ўртаосиёлик географ ва сайёҳлар

Ҳамидулла Ҳасанов. Ўртаосиёлик географ ва сайёҳлар. — Тошкент, “Ўзбекистон” нашриёти, 1964 МУНДАРИЖА Муқаддима Муҳаммад Хоразмий Абул Аббос Фарғоний Жайхоний Абу Зайд Балхий Наршахий «Ҳудуд ул-олам» Абу Абдулла Хоразмий Абу Райҳон Беруний Носир Хисрав Маҳмуд Кошғарий Харақий ва Замахшарий Самъоний Чағминий давоми…

Абдулазизхон Акрамов (1987)

Абдулазизхон Акрамов 1987 йилда Яйпан шаҳрида туғилган. Андижон Давлат тиббиёт институтини тамомлаган (2014). Шеърлари матбуотда эълон қилинган. Йиғилишдан сўнг… Мажлис тугайди. Фаррош кириб келар катта саройга полювгичини олиб қарсакларни йиға бошлайди. хом, чала пишган писмиқ қарсаклар. номига янграган ва ёки давоми…

2018 йилда Ziyouz порталида энг кўп ўқилган китоблар, ҳикоялар, шеърлар, муаллифлар

Google Analytics маълумотларига кўра, 2018 йилда Ziyouz порталига ташрифлар сони 5 552 961 тани (www.ziyouz.com — 4 707 615; www.ziyouz.uz — 845 346) ташкил этди (кунига ўртача 15313 киши). Ташриф буюрганларнинг 68 фоизи Ўзбекистондан. Россия (11%), Қозоғистон (5%), Тожикистон (3%), давоми…

Зулфия Қуролбой қизи. Бойвучча (ҳикоя)

Қуёш ўлди. Уни қонсираган шафақ еб қўйди. Шамол турди. Шамол қуёшнинг нимпушти қони сачраган уфқнинг чекка-чеккасида дайдиб юрган булутларни ҳайдай бошлади. Аммо… зум ўтмай осмонни қоп-қора булут қоплади. Ҳовлига туман ва қоронғилик бостириб кирди. Аёл зим-зиё дераза олдида турарди. Хонага давоми…

Фаррух Жабборов. Товуқ йили (ҳикоя)

– Вой-вой-вой, жонидан тўйганми бу?! – ҳайдовчининг ёнидаги ўриндиқда ўтирган хотиннинг шанғиллашидан ҳамма сергак тортди. “Дамас”нинг олд ойнаси “Камаз”нинг кузовига “тирс” этиб тегди. – Шопир ака! Кўзингизга қарасангиз бўлмайдими? – Бола-чақамиз бор-а… – Ўзингизни ўйламасангиз ҳам, орқадагиларни ўйланг!.. “Дамас” ичи давоми…

Эл ардоғининг сири (Зикир Муҳаммаджонов)

1938 йил… Оддий кунларнинг бирида ўз даврининг етакчи театр режиссёри Маннон Уйғур кўчада тасодифан кўркам йигитчани гапга тутиб, унинг жавобларидан қониққани сабаб, театрга етаклаб келмаганида ХХ аср ўзбек саҳна маданияти яна бир забардаст актёрни кашф этмаган бўлармиди?! Ҳар нечук мана давоми…

Учи тугук дастрўмол (Раззоқ Ҳамроев)

Раззоқ Ҳамроев орамиздан кетганларига эса 30 йилдан ошди. Ҳали-ҳамон ёдимда, Тошкент театр ва рассомлик санъати институтида ўқиб юрган кезларимиз, у киши кўринишлари билан йўл бериб, орқаларидан қараб қолардик. Раззоқ ака талабами, ўқитувчими бирдай илтифот билан саломлашиб, кимгадир ҳазил қилиб, кимнидир давоми…

Орифона, ошиқона оҳанглар ижодкори (Мустафо Бафоев)

Мақоламиз қаҳрамони билан биринчи суҳбатимиз 1992 йилда осон кечмаган эди. Дони Зокиров номидаги миллий чолғу оркестрининг бадиий раҳбари ва бош дирижёри бўлиб ишлаётган чоғларида ҳамиша ижод уммонига ғарқ бўлгани учунми, биз кутган мусоҳаба жуда қисқа бўлди. Яна бир куни ижодхонасига давоми…

Иброҳим Раҳим. Ишлатилмаса тил ҳам занглайди (1990)

Табиат ва жамиятнинг мутлақ қонуни бор: ҳамма нарса ҳаракат қилади, ўзгаради ва ривожланади. Бу қоидани ҳеч нарса четлаб ўтолмайди. Мантиқ шундаки, қўллаб қолса оқин сув ҳам сасийди, чанглаб ётса, ноёб асбоблар ҳам занглайди. Бинобарин, ишлатилмаса, олий маҳсул тилимиз ҳам занглайди. давоми…