Нурлан Қалибеков (1973)

Нурлан Қалибеков (Нурлан Калыбеков) 1973 йилда Ақси туманида туғилган. Қирғизистон Республикаси Ёшлар мукофоти ҳамда хорижий давлатлар мукофотларининг совриндори. Нурлан Қалибеков замонавий қирғиз шеъриятининг энг таниқли намояндаларидан бири. ВАҚТ НЕДИР? Вақт недир? Қадри йўқ мис тангадай, Қўлингдаги ёмон соат, Чиқиллайди, чиқиллайди. давоми…

Абдувоҳид Ҳайитов. Маънавиятимиздаги дарзлар (1990)

Тарихда қайсики одил ҳукмдор, қайсики одил жаҳонгирни эсламайлик, улар маърифатхоналар ҳисобланмиш кутубхоналарга кўп эътибор берганлар. Етук кутубхоналарга эга давлатларда мутафаккирлар етишиб чиққан, ёки аксинча, мутафаккирларнинг дунёга келиши учун етук кутубхоналар бунёд этилиши шарт бўлган. Искандар Зулқарнайннинг жаҳонгир бўлиши учун устози давоми…

Умед Барноев, Ибодат Ражабова. Бўронтепа ёхуд Бирулонтепа

Юртимиз тарихи жуда бой. У кўп асрларни бағрига олиб, тарихий, бадиий китобларни безаб турибди. Биз Бўронтепа тарихини излаб, катта хазинага дуч келдик. Бу обида тарихининг бошланиши Пашанг, Вега, Афросиёб, Фирдавси-ю Бормонга бориб тақаляпти. “Ашкол ул-олам” китобининг муаллифи Абу Абдулло Муҳаммад давоми…

Маҳмуд Ражаб. Устун (ҳикоя)

Ака-ука болалар ҳеч чиқишолмай, жиққамушт бўлаверганидан сўнг бобо укани аяб, акани устунга боғлаб қўйди. Ҳавонинг иссиғи, оёқ-қўлларнинг толиқиши ва зерикишдан болакай устундан сирғалиб ерга ўтириб олди. У ҳар ҳар замонда эшик томонга бесаранжом қараб қўярди. Бобо ўзини қўярга жой тополмай, давоми…

Зуҳриддин Исомиддинов. Ҳаққоний сўз бахш этган илҳом

  Шавкат Раҳмон ижодининг асосий пафоси – мустамлака исканжасидан қутулиш, барча туркий халқларнинг ўзаро яқинлашиши ва қудратли туркий маданиятнинг барпо бўлиши руҳидир. Шоир бир умр ватанининг озод бўлишини орзу қилди, шунга интилди. Шеърларида ўзгаларга бўйсунмаслик, миллатининг ҳурлиги, эркин яшаш, ўз давоми…

Абдунаби Ҳамро (1961)

Абдунаби Ҳамро 1961 йилда Бухоро вилояти Олот туманида туғилган. Тошкент Давлат маданият институтини тугатган. Ўтган асрнинг 80-йилларидан бери бадиий ижод билан шуғулланиб келади. 1995 йилдан бери Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси аъзоси. “Хиёнат” (1993), “Оқ алвасти” (1994), “Отам айтган қўшиқлар” (2002), “Йиртқич” давоми…

Жамол Камол. Дунёнинг саволлари (1990)

Пайдо бўлдимми, бас, қаршимда қатор Эшиклар тақа-тақ ёпилур фақат… — Одамлар, ҳой, шошманг, сизда гапим бор, Одамлар… бир нафас сабру қаноат!.. Мен пул сўрамайман, сўрамайман мол, Нон ҳам сўрамайман… Ошиқманг унча!.. Бир савол сўрайман, фақат бир савол, Киши саволдан ҳам давоми…

Очил Тоғаев. Мустақиллик – миллий эркинлик демак (1990)

Сиёсий мустақиллик — миллий ўзлигини таниш, миллий тозариш демакдир. Бу — асл миллий руҳ, миллий нуқтаи назар, ўз миллий тафаккурига эга бўлишдир. Аёнки, биз ўтган етмиш йил давомида ҳамма қардош элатлардан юз ўгириб, бутун назаримизни марказга — Оврўпога қаратган эдик. давоми…

Дилобар Жўраева (1987)

Жўраева Дилобар Саъдуллаевна 1987 йил 20 май куни Бухоро вилояти Олот туманида туғилган. Унинг “Иккинчи умр”, “Кўнгил одами”, “Юрагимда гуллайсан Ватан”, “Мен сизни сўраб келдим” шеърий тўпламлари ҳамда “Қисмат чорраҳаси” насрий тўплами нашрдан чиққан. Ҳозирда Республика Маънавият ва маърифат маркази давоми…

Хуршид Дўстмуҳаммад. Ўзбекистон мустақил бўла оладими? (1990)

Мустақил бўла олмайдиган шахс ҳам, давлат ҳам йўқ. Ҳаётнинг неча минг асрлик аччиқ-чучугини тотиган Ўзбекистон нега мустақил бўла олмас экан! Фақат… биз илдизлари тарихдан қўпориб олинган, таваллуди сунъий равишда 17-йилдан бошланган Ўзбекистонда яшаяпмиз. Социализм ваъда қилган тузум афзалликларидан келиб чиқсак, давоми…